Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
10.3K subscribers
44.1K photos
4.86K videos
24 files
7.54K links
Download Telegram
#ЖАРАЁН

Айни дамда иссиқлик тизими бўйича тушган мурожаатлар юзасидан “Наққошлик” маҳалласидаги 24-кўпқаватли уйга иссиқлик етказиб берувчи қувурлардаги носозликлар бартараф этилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
👏👏👏Соврин муборак чилонзорлик шоира аёллар👏👏👏

Саҳнага ҳаяжон билан чиқиб, кўзларидан ўт чақнаб ўз ижодини мухлислар эътиборига ҳавола этаётган мана бу муштипар аёл Чилонзор туманилик Муборак Қўшназарова бўладилар. Унинг ёнида турган нуроний онахонимиз эса туманимиз аҳолисига яхши таниш бўлган Муаттар Ҳамраева.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Ҳар бир маҳалладаги ҳаваскор шоиралар, уй бекалари, қизлар ўртасида шеърлар ижодий танлови" маърифий лойиҳаси ғолибларини тақдирлашга бағишлаб ўтказилган тадбирда ана шу аёлларимиз мамлакатимиз аёллари ўртасида совринли ўринларни эгалладилар.

“2-Катта Чилонзор” маҳалласида яшовчи уй бекаси Муборак Қўшназарованинг ўзининг айтиб беришича, шоира бўлиб шеърлар битишига сабаблардан бири ёшлигидаги орзу-ҳаваслари бўлса, иккинчи томонидан ҳаётида учраган айрим синовли даврлардир.

Лекин тумандошимиз Муборак опа аёл боши билан барча қийинчиликлар ва синовларни енгиб ўтди. Ирода кучи билан интилди. Ва мана интилишлари самара бера бошлади.

Туман ҳокими ўринбосари А.Хатамов ва Маънавият бўлими бошлиғи Ҳ. Муҳмудалиевалар кўмагида бугун Муборак опа ички туғёнларини акс эттирган кўплаб турли мавзулардаги шеърларини, асарларини мухлислари эътиборига ҳавола этмоқда.

-Муборак опанинг шеърларини Ёзувчилар уюшмасидаги масъуллар ҳам юқори баҳолаб, нашр этишга тавсия берди. Энди китобларини чиқаришга ҳам кўмаклашамиз, -дейди туман ҳокими ўринбосари А.Ҳатамов.

Онахонимиз Муаттар Ҳамраеванинг шеърлари бизга таниш. Маҳалланинг энг фаол аёлларидан бўлган Муаттар опа туманимизда ўтказилаётган деярли барча маданий тадбирларда ўз шеърларини ўқиб, барчамизнинг кўнглимизни ёриштиради.

Айтиш жоизки, Республика бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган "Ҳар бир маҳалладаги ҳаваскор шоиралар, уй бекалари, қизлар ўртасида шеърлар ижодий танлови" маърифий лойиҳасида Муборак Қўшназарова 2-ўринни, Муаттар Ҳамраева эса рағбатлантирувчи совринларни қўлга киритдилар.

👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан шоира аёлларимизни юксак эътироф билан муборакбод этамиз. Ижодлари янада баракали ва самарали бўлаверсин! Чилонзорлик аёлларимизнинг салоҳиёти янада ошаверсин! 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
O‘zbekiston Respublikasida 84,8 % uy xo‘jaliklari xususiy hovlida yashaydi
12/01/2023
Davlat statistika qo‘mitasining uy xo‘jaliklari tanlanma kuzatuvlari ma’lumotlariga asosan, 2022- yilning yanvar-noyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekiston Respublikasida uy xo‘jaliklarining uy-joy turlari boyicha taqsimlanishi:
- alohida uy (xususiy hovli) – 84,8 %;
- ko‘p kvartirali uylar  – 14,4 %;
- boshqa turdagi uy-joylar – 0,8 %ni tashkil etdi.
https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/33419-o-zbekiston-respublikasida-84-8-uy-xo-jaliklari-xususiy-hovlida-yashaydi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ДИҚҚAТ

❗️ҲУРМAТЛИ ЧИЛОНЗОР ТУМAНИ AҲОЛИСИ!

☎️Чилонзор туманида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг навбатчилик (диспетчерлик) телефон рақамлари билан танишинг:

🔥 “Чилонзор туман газ таъминоти” филиали
71 278 09 99


Чилонзор туман “Тошиссиққуввати” бўлими
71 278 12 40


🚰Чилонзор тумани сув тармоқларидан фойдаланиш бўлими
71 277 98 71


💦Чилонзор тумани “Оқава сув” бошқармаси
71 274 19 09
♻️ “Чилонзор-Махсустранс” AТФ
71 231 29 88

⚡️Чилонзор тумани “Електр тармоқлари корхонаси"
71 277 19 72


💡Чилонзор тумани “Тошшаҳарнур” бўлими
71 232 20 20

☎️Шунингдек, ҳокимликнинг қисқа рақами 1056 ҳокимлик штаби 71 276 13 96

Чилонзор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

https://t.me/chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ош_тарқатиш_тадбирлари_давом_этмоқда

Чилонзор туманининг “Бисёр” тўйхонасида ҳам туман ҳокими масъуллигида 100 килограмм ош дамланиб аҳолига тарқатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#ЖАРАЁН

Чилонзор туманидаги энг гавжум нуқталардан бири бўлган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази олдидаги пиёдалар йўлакларига туз ва қум аралашмалари сепилиб, йўловчиларга қулайлик яратилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Issiqlik ta'minoti
Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ босимининг пасайиши сабабли иситишда муаммолар кузатилмоқда
👉 Батафсил
-----------------------
В некоторых районах Ташкента наблюдаются проблемы с отоплением из-за понижения давления газа
👉 Подробнее