Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
18.5K subscribers
39.6K photos
4.49K videos
22 files
7.08K links
Download Telegram
#БИР_НУРОНИЙ_ЎН_НАФАР_ЁШГА_МАСЪУЛ

Чилонзор тумани ҳокимлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар бўйича маслаҳатчиси. Боҳодир Юсупов, Низомий номидаги ТДПУ доценти Ҳилола Рўзметова, масжидлар имом хатиблари, “Катта Қозиробод” ва “Қозиробот” МФЙ раислари, Хотин қизлар фаоллари, Ёшлар етакчилари, маҳалла нуронийлари ва ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-январдаги 92-сонли қарори ижросининг 5-банди ижроси юзасидан "Бир нуроний ўн нафар ёшга мураббий" тамойилига кўра "Aдибларни ёд етиб" деган мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида энг яхши шеър ўқиган ўқувчи ёшларга китоблар тақдим қилинди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовларнинг қабрларини зиёрат қилиб, уларни хотирладилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Йил бошидан Тошкент аҳолиси 47,1 минг кишига кўпайган

📊 Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда. Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтимизда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 июль ҳолатига кўра 2 миллион 909 минг 500 кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан 47,1 минг кишига ёки 101,6 фоизга кўпайди.

👉 Батафсил
———

С начала года население Ташкента увеличилось на 47 100 человек

📊 Число жителей столицы стремительно растет. По данным управления статистики Ташкента постоянное население города на 1 июля 2022 года составляло 2 909 500 человек, увеличившись с начала года на 47 100.

👉 Подробнее

#statistika

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда дарахтларга эътибор қаратилмаётгани ҳақида танқидий фикрлар чоп этилди.

Биз, аввало, атроф-муҳитга, яшил майдонларга бефарқ бўлмасдан, ўз муносабатини билдираётган тумандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги тегишли масъулларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда туман ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган жойлар, аллеялар, сайилгоҳлар қурилиши ишлари давом этмоқда. Албатта, туманда янгича қиёфа кашф этаётган бундай масканларнинг қурилишидан аҳоли ҳам мамнун бўлмоқда.

Шу ўринда, қурилиш ишлари кетаётган айрим ҳудудларда қурилиш ташкилоти томонидан дарахтларга эътиборсизлик қилинган ҳолатлар ҳам бўлган. Ҳозирда туманда қурилиш кетаётган ҳудудлардаги дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, туман экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган. Бу борада аҳолининг жамоатчилик назоратига ҳам эътибор қаратилиб, келиб тушган мурожаатлар тезда ўрганилмоқда ва зарурий чоралар кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️ Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

🔹 Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев воқеа жойига ташриф буюрди.

🔹 Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда айтилганидек, 100 та дарахтга эмас, балки 7 та дарахт илдиз тизимининг уст қисмига қисман зарар етказилгани маълум бўлди ва зудлик билан уларни қутқариш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Хусусан, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи бўлим бошлиғи Атиргул Холмирзаеванинг кўрсатмаларига биноан, уч қисмдан иборат бўлган ер таркибининг икки қисмини биогомус, қолган бир қисмини қум билан аралаштирган ҳолда тўлдириш кераклиги таъкидланди. Илдизлари очилиб қолган қисмларга фитоспарин, майда илдизларнинг ўсиб кетиши учун корневин препаратлари тавсия этилди. Дарахтларнинг илдизларини озиқлантириш учун микроэлементли гуматни сув билан тўйинтириб, суғориш кераклиги айтиб ўтилди.

❗️ Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан масъулларга лойиҳадаги олти чизиқли автомобиль йўли ўрнига тўрт чизиқли автомобиль йўлини қолдириш, ортиб қолган жойни эса яшил ҳудудга айлантириш топшириғи берилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар прокурорига ушбу лойиҳада қўйилган хатоликлар учун лойиҳа институтити, қурувчилар, экология бўлими ва, умуман, ушбу лойиҳада қатнашган барча мутасаддиларга чора кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

📌 Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу жараёнга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдиради. Шу ерда иш олиб бораётган мутасаддиларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли юзага келган мазкур ҳолат ҳамда пойтахт аҳолиси қалбида вужудга келган хавотир учун узр сўрайди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда кўп йиллик дарахтларга зиён етказилгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкентнинг Чилонзор кўчасида йўлни кенгайтириш ишлари сабаб эман дарахтларига зиён етказилгани факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://kun.uz/11048895

Kun.uz расмий канали
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги 7 туп эман дарахтининг илдизларига жиддий зарар етгани ва кўчадаги бошқа дарахтларга ҳам зарар етиши мумкинлиги ҳамда бу ҳолат бўйича аҳолининг эътирозлари эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Н.Йўлдошев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Обломуродов, Тошкент шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ботаника институти мутахассислари ва бошқа масъул ташкилотлар мутасаддилари айни муаммони жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганишларда аниқланишича, Чилонзор кўчасини замонавий қиёфага келтириш лойиҳасига асосан автомобил йўлларининг 1,4 километр қисмида капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, йўлни 22 метргача кенгайтириш режалаштирилган.

Таъмирланаётган йўлнинг 300 метрида ҳар икки томонида 108 та кўп йиллик дарахтлар мавжуд. Хатлов жараёнида рўйхатга олинган 99 туп эман дарахтининг 7 тасининг илдизига зарар етказилган.

Ўрганишлар жараёнида Ботаника институти мутахассислари дарахтларни асраб қолиш учун йўлнинг ҳар иккала томонининг 3,5 метр қисмини гумусли тупроқ билан тўлдириш, дарахтларга чиришнинг олдини олишда ишлатиладиган фитоспорин микробиологик препаратлари ва илдиз ўстирувчи корневин биостимулятори билан ишлов бериш ҳақида тавсияларни берди.

Айни шу тавсиялар асосида ҳозир Чилонзор кўчасида "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси мутахассислари томонидан дарахтларни парваришлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, 140 метр куб соф сариқ тупроқ, 45 метр куб гумус ва 33 метр куб қум олиб келинди ва йўлнинг ҳар икки томонидан дарахтлар учун ажратилган 3,5 метрли ер майдонига мутахассис тавсиясига асосан солинмоқда.

Илдизлари зарарланган эман дарахтлари эса етказиб келинган биостимулятор ва препаратлар билан парваришланмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi