Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
9.45K subscribers
45.9K photos
5.08K videos
24 files
7.89K links
Download Telegram
#Чилонзорда_биринчи_қўнғироқ

Биринчи қўнғироқ, биринчи ўқитувчи...

Бугун мамлакатимизнинг барча ўқув муассаларида янги ўқув йили бошланди. Ўқувчилар ўзгача ҳаяжон, кўтаринки кайфият билан жонажон мактаблари, меҳрибон устзлари бағрига қайтди.
Илк бор мактабга қадам қўйган болажонлар учун эса бугунги кун унитилмас бўлиб қолади. Негаки, биринчи қўнғироқ, биринчи ўқитувчи, биринчи марта юртбошимиздан совға олиш.... Буларнинг ҳамма-ҳаммаси ўқувчилар қалбини фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Жумладан, Чилонзор тумани ҳудудидаги барча мактабларда бугун айни шу байрам катта шодиёналар билан қарши олинди. Тумандаги 217-сонли мактабда бўлиб ўтган биринчи қўнғироқ тадбирида туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар, фахрийлар иштирок этиб, биринчи синфга қабул қилинган жажжи болажонларга Президент совғасини улашди.Уларга эзгу тилаклар билдириб, янги ўқув йилида муваффақият тилади.

Тадбир тафсилотлари ҳақида кейинги лавҳаларимизда батафсил танишишингиз мумкин

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚠️ ДИҚҚАТ БОЛАЛАР!

Бугундан барча мактабларда дарс машғулотлари бошланди. Ота-оналар ва ҳайдовчилардан хушёр бўлишларини сўраймиз!

Болалар анча вақт мактабга бормадилар. Йўл қоидаларини ёддан чиқаришган бўлишлари мумкин. Мактабга кетишидан олдин фарзандларингизга йўл-ҳаракати қоидаларини эслатиб қўйишни унутманг!

Ҳайдовчилар! Мактаблар, светофорлар олдидан ўтаётганда шошилманг! Кўчалар болаларга тўлади. Илтимос, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🌿Чилонзор тумани бўйлаб ҳар кунлик ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

***

🌿Работы по уборке и благоустройству продолжается во всех махаллях и на улицах Чиланзарского района.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#МУНОСАБАТ

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳокимлиги очиқ бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан танқидий фикрлар чоп этилди.

Ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг 13-августидан 2-сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudjet.uz расмий веб сайтидан олинган тумандаги тегишли 8 та таклиф жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб аниқланди.

Тегишли меъёрий ҳужжатларга кўра, очиқ бюджет маблағлари жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиши, яъни ҳиёбонлар, болалар майдончалари барпо этиш, ички йўлларни, ижтимоий соҳа объектарини, канализация ва ичимлик суви қувурларини таъмирлаш каби тадбирларга сарфланиши белгиланган.

Шу ўринда айтиш жоизки, «Ташаббусли бюджет» порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, бу ўша лойиҳа албатта молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.

Жумладан, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб деб топилган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида Ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишнинг №2-сонли баённомасига кўра, Ишчи комиссия томонидан жамоатчилик фикри асосида овоз тўплаган 8 та тадбирдан 2 таси, яъни туман ҳокимлигига ошхона қуриш таклифи ва 4-сектор штабини таъмирлаш юзасидан киритилган таклифлар белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли ғолиб чиққан тадбирлар рўйхатидан чиқарилиши ва кейинги ўринларни эгаллаган ижтимоий соҳа юзасидан билдирилган таклифлар ғолиб деб топилган тадбирлар рўйхатига киритилиши масаласи Чилонзор тумани Халқ депутатлари кенгашига муҳокама учун тақдим этилди.

Шу ўринда, ушбу масалага бефарқ бўлмаган блогерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ўз муносабатларини билдирган барча фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қолаверса, туманимиз аҳолисидан бу борада жамоатчилик фикри йиғилиши жараёнида овоз беришда янада фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорда_биринчи_қўнғироқ

Чилонзор тумани ҳудудидаги барча мактабларда бугун биринчи қўнғироқ тадбирлари катта шодиёналар билан қарши олинди. Тумандаги 217-сонли мактабда бўлиб ўтган биринчи қўнғироқ тадбирида туман ҳокими Шавкат Мавлонов, тегишли мутасаддилар, фахрийлар иштирок этиб, биринчи синфга қабул қилинган жажжи болажонларга Президент совғасини улашди.Уларга эзгу тилаклар билдириб, янги ўқув йилида муваффақият тилади.

Тадбир тафсилотлари лавҳамизда
#Маҳаллабай_тизим

🔷Бугунги кунда юртимизнинг кўплаб маҳаллалари бўйлаб “маҳаллабай” тизимда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бериб келмоқда.

🔷Хусусан, Чилонзор туманидаги Хайробод маҳалласида фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш ва имтиёзли кредитларни олишда кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар Тошкент шаҳридаги 526 та маҳаллалар ўртасида алоҳида эътироф этилди.

🏆“Маҳаллабай” тизим бўйича фаоллик билан иш олиб борган маҳалла ходимлари ва ҳудудга бириктирилган “Трастбанк” АТ банкининг ходими Анвар Шокировга Ўзбекистон Марказий банкининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзорда_биринчи_қўнғироқ

🎁217-сонли умумтаълим мактабига ҳокимликнинг совғалари топширилди!

🏢Бугун янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов тумандаги 217-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

🏢Байрам тадбирлари тугагач ҳоким болалар билан учрашди. Таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

🎁Мактабдаги ўғил болалар ва қиз болалар учун ташкил этилган технология хоналарига дарс жараёнлари давомида фойдаланишлари учун туман ҳокимлиги томонидан музлатгич ва микротўлқинли печ совға қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Давлат Статистика қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик ҳам айни шу мақсадда тайёрланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

Ведется пропагандистская работа по реализации постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан от 11 ноября 2020 года «О мерах по подготовке и проведению переписи населения в Республике Узбекистан в 2023 году».
Видео, подготовленное Информационной службой Госкомстата, было снято с той же целью.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

📑Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

💰Хусусан, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал-майор А.А.Тошпўлатов ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ф.А.Жабаров томонидан Чилонзор туманидаги 3-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 9 нафар оилаларга бир марталик моддий ёрдамлар тарқатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига спорт анжомлари совға қилинди

🧒🏻👧🏻Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида бир қатор тўгараклар фаолият юритиб келмоқда.

🏓Айниқса, бу масканда тарбияланувчи болаларнинг аксарияти спорт тўгаракларига ўзгача қизиқиш билдиришади. Шу муносабат билан меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан Чилонзор тумани ҳокимлигига спорт тўгараклари давомида зарур бўладиган анжомларни кўпайтириш бўйича мурожаат билдирилган эди.

⚽️Бугун туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва тегишли масъуллар Меҳрибонлик уйида бўлиб, болаларга ўзлари истаганидек спорт буюмлари ва махсус кийимларни совға қилишди. Якунда тарбиланувчилар томонидан ажойиб концерт ва футбол мусобақаси ҳам ўтказилди.

📸Жараёнларга кейинги лавҳамизда батафсил тўхталамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi