Central Bank of Uzbekistan
29.4K subscribers
6.58K photos
531 videos
3 files
7.98K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Group-IB мутахассислари иштирокида семинар-тренинг

🔸Марказий банкда Group-IB киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро компания билан ҳамкорликда “Молия тизимидаги фирибгарлик турлари ва унга қарши курашиш усуллари. Group-IB экспертизаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Марказий банк, тижорат банклари вакиллари ва компания экспертлари иштирок этди.

🔸Семинарда фирибгарлик шакллари ва банк соҳасидаги хатарларни минималлаштириш усуллари, тўлов тизимлари орқали фирибгарлик, ижтимоий инженерия, фирибгарлик қўнғироқлари, қурилмага масофадан кириш, ҳисобни ўғирлаш ва шу каби бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

🔸Муҳокамалар давомида виртуал “тузоқлар”, интернетдаги фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик учун нима қилиш кераклиги ва виртуал молиявий фирибгарлик имкониятлари ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.

🔸Семинар орқали иштирокчилар амалий тажриба тўплаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Маълумот учун: Group-IB киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро компания киберҳужумларнинг олдини олиш, фирибгарликка қарши курашиш ва брендларни рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

———

Семинар-тренинг с участием экспертов компании Group-IB

🔸В Центральном банке проведен семинар-тренинг, организованный совместно с международной компанией в сфере кибербезопасности Group-IB на тему «Виды мошенничества в финансовом секторе и методы противодействия. Экспертиза Group-IB». В нем приняли участие представители Центрального банка, коммерческих банков и эксперты компании.

🔸На семинаре был рассмотрен широкий спектр вопросов, в том числе, формы мошенничества и способы минимизации рисков в банковской сфере, мошенничество с помощью платежных систем, социальная инженерия, мошеннические звонки, удаленный доступ к устройству, кража аккаунта и др.

🔸В ходе обсуждений, особый акцент был сделан на умение распознавать виртуальные «ловушки», мошенничество в интернете, знание о возможностях виртуального финансового мошенничества и что нужно делать, чтобы не стать жертвой мошенников.

🔸В завершении семинара участники получили практический опыт и ответы на интересующие их вопросы.

Справочно: Group-IB — международная компания в сфере кибербезопасности. Занимается предотвращением кибератак, борьбой с мошенничеством и защитой брендов от цифровых рисков.

#kiberxavfsizlik #seminar_trening #кибербезопасность #семинар_тренинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Айни дамда Марказий банкда “Нотиқлик санъати: омма олдида нутқ сўзлаш ва фикрни эркин баён этиш усуллари” мавзусида интерактив семинар-тренинг бошланди.

🔸Бугунги тадбирга таниқли журналистлар “Ўзбекистон 24” телеканалининг бошловчиси Жамшид Умирзоқов ҳамда журналист ва блогер Азиза Қурбонова таклиф этилган.

🔸Улар билан биргаликда дастлаб матн ва тезисларни осон, тушунарли тилда ёзиш, омма олдида ўз фикрини эркин ифода этиш, микрофон ва видеокамера орқали жамоатчиликка халқчил, оммабоп тарзда фикр етказиш, тил имкониятларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда фикр юритилмоқда.

📹Семинар-тренингни Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин.

#seminar_trening #семинар_тренинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Омма олдида нутқ сўзлаш ва фикрни эркин баён этиш усуллари

🔸Марказий банкда “Нотиқлик санъати: омма олдида нутқ сўзлаш ва фикрни эркин баён этиш усуллари” мавзусида интерактив семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Марказий банк таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимлари ва ёш мутахассислари иштирок этди.

🔸Тренингга таниқли профессионал журналистлар – “Ўзбекистон 24” телеканалининг маҳоратли бошловчиси Жамшид Умирзоқов ҳамда журналист ва блогер Азиза Қурбонова эксперт сифатида таклиф этилди.

🔸Тадбир ходимларнинг интервью бериш маҳоратини ошириш, камера олдида ўзларини эркин тутиш кўникмаларини шакллантириш, нотиқлик санъати, сўз бойлиги ҳамда ўз фикрларини қисқа ва тушунарли баён этиш бўйича маҳоратларини оширишга хизмат қилди.

🔸Семинар-тренингда матн ва тезисларни халқчил, тушунарли тилда ёзиш, омма олдида ўз фикрини эркин ифода этиш, микрофон ва видеокамера орқали оммабоп тарзда жамоатчиликка фикр етказиш, тил имкониятларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда сўз юритилди.

🔸Интерактив машғулотлар давомида иштирокчилар олган билим ва кўникмаларини амалда синаб кўриш имконига эга бўлишди.

———

Публичное выступление и методы свободного изложения мыслей

🔸В Центральном банке проведен интерактивный семинар-тренинг на тему «Ораторское искусство: публичное выступление и умение свободно излагать свои мысли». В мероприятии приняли участие руководящий состав и молодые специалисты структурных подразделений Центрального банка.

🔸На тренинг в качестве экспертов были приглашены известные профессиональные журналисты – опытный ведущий телеканала «Узбекистан 24» Джамшид Умирзаков, а также журналист и блогер Азиза Курбанова.

🔸Мероприятие послужило совершенствованию навыков давать интервью, развитию раскрепощенности перед камерой, обогощению словарного запаса, а также овладению навыком краткости в выражении мыслей.

🔸На семинаре-тренинге были затронуты такие темы, как написание текстов и тезисов простым, доступным языком, публичное выступление, донесение мыслей посредством микрофона и видеокамеры, эффективное использование языковых возможностей.

🔸В ходе интерактивных занятий участники имели возможность применить полученные знания и навыки на практике.

#seminar_trening #семинар_тренинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк раҳбар ходимларининг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув тадбирлари ташкил этилди

🔸Марказий банкда Россия Банки университети экспертлари томонидан Марказий банк раҳбар ходимларининг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича семинар ва тренинглар ўтказилди.

🔸Тадбирда таъкидланганидек, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини ошириш – ташкилот самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан биридир. Уч кун давом этган ўқув тадбирларида Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, марказий аппарат ва ҳудудий бош бошқармаларида раҳбар лавозимида фаолият юритувчи 160 га яқин раҳбар ходимлар иштирок этди.

🔸Ўқув тадбирлари доирасида ташкил этилган “Ходимларни жамоага танлаб олишда суҳбат ўтказиш”, “Стресс-менежмент”, “Ходимлар билан ишлашда самарали қайта алоқа”, “Ходимлар мотивацияси” мавзуларидаги тренинглар экспертлар ва иштирокчилар учун мулоқот майдони вазифасини ўтади.

🔸Семинар ва тренинглар доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик молия бозорининг замонавий муаммолари асосида профессионал раҳбар ходимларнинг кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

———

Организованы обучающие мероприятия по развитию управленческих навыков руководящего состава Центрального банка

🔸В Центральном банке Узбекистана прошли семинары и тренинги по развитию управленческих навыков руководящего состава Центрального банка, при участии экспертов Университета Банка России.

🔸Как было отмечено на семинаре, повышение управленческого потенциала руководящего персонала является одним из важных факторов обеспечения эффективности организации. В трехдневных обучающих мероприятиях приняли участие около 160 руководителей структурных подразделений Центрального банка, центрального аппарата и региональных управлений.

🔸Тренинги на темы "проведение собеседований при подборе сотрудников в коллектив", "стресс-менеджмент", "эффективная обратная связь в работе с сотрудниками", "мотивация сотрудников", организованные в рамках обучающих мероприятий, выступают диалоговым пространством для экспертов и участников.

🔸Двустороннее сотрудничество в рамках семинаров и тренингов имеет важное значение в повышении квалификации профессионального управленческого персонала с учетом современных проблем финансового рынка.

#seminar_trening

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
📑Тошкент Кимё халқаро университетида "Пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режими" мавзусида семинар ўтказилди.

📚Талабалар ва ўқитувчилардан иборат мазкур тадбир мамлакатимизда олиб борилаётган пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режимидан илмий доиралар хабардорлигини оширишга қаратилган.

————

📑В Ташкентском международном университете Кимё состоялся семинар на тему «Денежно-кредитная политика и режим инфляционного таргетирования».

📚Данное мероприятие, в котором принимали участие студенты и преподаватели, направлено на повышение осведомленности академических кругов о проводимой в нашей стране денежно-кредитной политике и режиме инфляционного таргетирования.

————

📑A seminar on "Monetary policy and inflation targeting regime" was held At Kimyo International University in Tashkent.

📚The event, consisting of students and teachers, is aimed at increasing the awareness of academic circles about the monetary policy and inflation targeting regime conducted in our country.

#seminar_trening

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
📑"Пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режими" мавзусидаги семинар бу гал Тошкент шаҳридаги Amity университетида ўтказилди.

📚Семинарда талабалар ва ўқитувчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режими ҳақида маълумот тақдим этилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

——

📑Семинар на тему «Денежно-кредитная политика и режим инфляционного таргетирования» прошел в Ташкентском университете Amity.

📚На семинаре, студентам и преподавателям была предоставлена информация о проводимой в стране монетарной политике и режиме инфляционного таргетирования, а также обсуждены интересующие их вопросы.

——

📑The seminar on "Monetary policy and inflation targeting regime" was held this time at Amity University in Tashkent.

📚In the seminar, students and teachers were given information about the monetary policy and inflation targeting regime in our country, and some interesting questions were discussed.

#seminar_trening

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
👍👌😎🫡

Тижорат банкларининг Бош офислари ва Тошкент шаҳридаги филиалларининг гаровлар бўйича масъул ходимлари учун “Гаров реестри, унинг афзалликлари ва аҳамияти мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур тадбир Молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида бўлиб ўтди.

Марказий банк ҳузуридаги "Гаров реестри" ДУК мутахассислари семинар-тренинг иштирокчиларига гаров реестри, унинг афзалликлари ва аҳамияти ҳамда гаров реестри сайтининг янги кўринишида ишлаш бўйича батафсил маълумот ва тушунтиришлар беришди.

#seminar_trening

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг салоҳиятли ходимлари учун молиявий саводхонлик соҳасида малака оширишга доир амалий тренинг машғулотлари ўтказилди

🔵Семинар давомида қуйидаги долзарб мавзулар қамраб олинди:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПҚ-364-сонли қарорига кўра расмий даромадга эга бўлмаган шахслар ўзини ўзи банд қилишлари ва тадбиркорликни бошлашлари учун микромолия хизматларининг ўрни тўғрисида аҳолини хабардор қилиш;

− аҳолини бизнесга жалб қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг муҳим жиҳатлари;

− аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун “оилавий тадбиркор - микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида яратилган имкониятлар;

− Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сонли қарори доирасида замонавий таҳдидлар, банк карталари (карта реквизитлари) билан, шу жумладан, электрон тўлов тизимлари орқали ноқонуний операцияларнинг олдини олиш бўйича аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш;

− устувор мақсадли гуруҳлар учун ўқув тадбирлари ташкил этишнинг янги шакллари ҳамда долзарб йўналишлари.

🔵Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари вакиллари томонидан молиявий саводхонлик бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган лойиҳалар юзасидан маълумот берилди ҳамда ўзаро муҳокамалар асосида фикр алмашилди.

🔵Амалий тренингда муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳудудий Бош бошқармалар томонидан йил давомида чекка ҳудудларда аҳоли учун ўқув тадбирлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

__________

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

🔵В ходе семинара охвачены следующие актуальные темы:

- информирование о роли микрофинансовых услуг для граждан без официального дохода, желающих начать самозанятую и предпринимательскую деятельность на основании Постановления Президента Республики Узбекистан от 10 ноября 2023 года № ПП-364;

- важные аспекты привлечения населения к бизнесу, а также начала предпринимательской деятельности;

- возможности, созданные для населения и субъектов предпринимательства на основе цепочки «семейный предприниматель – микробизнес – малый бизнес – средний бизнес»;

- повышение цифровой финансовой грамотности населения в области актуальных финансовых угроз и предотвращения незаконных операций с банковскими картами (реквизитами карт), в том числе электронных платежных систем на основании Постановления Президента Республики Узбекистан от 30 ноября 2023 года № ПП-381;

- актуальные направления и новые форматы проведения образовательных мероприятий для приоритетных целевых групп.

🔵Представители Главных региональных управлений Центрального банка предоставили информацию о проведенных в 2023 году и запланированных на 2024 год мероприятиях по финансовой грамотности посредством обмена мнениями на основе взаимного обсуждения.

🔵Согласно обсуждённым в процессе тренинга направлениям, в течение 2024 года Главными региональными управлениями планируется организация образовательных мероприятий для населения в отдаленных районах республики.

#seminar_trening #семинар_тренинг

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Омма олдида нутқ сўзлаш ва фикрни эркин баён этиш кўникмалари

Марказий банкда “Интервью бериш маҳорати: фикрни эркин баён этиш кўникмалари” мавзусида интерактив семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Марказий банк таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимлари, ҳудудий бош бошқармалар ходимлари ва ёш мутахассислари иштирок этди.

Тренингга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Садоқат Асланова, таниқли профессионал журналистлар – Ислом Қорабоев ва Ҳамза Жумаев, "Bakiroo" телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров эксперт сифатида таклиф этилди.

Тадбир ходимларнинг “Камера қаршисида ишлаш (артикуляция, дикция, хотира билан ишлаш), банк-молия соҳасига оид маълумотлар билан ишлашнинг ўзига хос томонлари, давлат хизматчиси журналист ва блогерлар билан мулоқотда эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар ва сўз масъулияти бўйича маҳоратларини оширишга хизмат қилди.

Тажрибали экспертлар иштирокчиларга ОАВга интервью бериш олдидан тайёргарлик кўриш, мазмунли ва қисқа сўзлаш, камера қаршисида ҳаяжонни енгиш, ўзини эркин тутиш ҳамда нутқ ва имо-ишоралардаги камчиликларни тузатишдаги фойдали ва қизиқарли маълумотлар беришди.

Интерактив машғулотлар давомида иштирокчилар олган билим ва кўникмаларини амалда синаб кўриш имконига эга бўлишди.

———

Публичное выступление и навыки свободного изложения мыслей

В Центральном банке проведен интерактивный семинар-тренинг на тему «Мастерство проведения интервью: навыки свободного изложения мыслей». В мероприятии приняли участие руководящие сотрудники структурных подразделений ЦБ, сотрудники региональных управлений и молодые специалисты.

На тренинг в качестве экспертов были приглашены руководитель отдела Агентства информации и массовых коммуникаций Садокат Асланова, известные профессиональные журналисты - Ислам Карабоев и Хамза Джумаев, основатель телеграм-канала «Bakiroo» Отабек Бакиров.

Мероприятие послужило совершенствованию навыков по работе перед камерой (артикуляция, дикция, работа с памятью), со специфическими аспектами информации, связанной с банковско-финансовой сферой, а также деталями, на которые следует обращать внимание госслужащим при общении с журналистами и блогерами.

Опытные эксперты предоставили участникам полезную и интересную информацию о том, как подготовиться к интервью со СМИ, как говорить осмысленно и лаконично, как преодолеть волнение перед камерой, как вести себя свободно, а также как корректировать недостатки в речи и жестикуляции.

В ходе интерактивных занятий участники имели возможность применить полученные знания и навыки на практике.

#seminar_trening #семинар_тренинг

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM