Central Bank of Uzbekistan
27.4K subscribers
6.13K photos
503 videos
3 files
7.56K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Марказий банкда ОТБ экспертлари иштирокида семинар ўтказилди

🔸Марказий банкда Осиё тараққиёт банки томонидан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ходимлари учун “Микромолиявий сиёсат” мавзусида семинар ташкил этилди.

🔸Тадбирда экспертлар томонидан “Микромолиялаштиришнинг муҳим тенденциялари” мавзусида тақдимот ўтказилиб, унда микромолиялаштириш соҳасидаги долзарб муаммолар ва уни бартараф этиш усуллари ҳамда Ўзбекистонда барқарор микромолия секторини яратиш учун инвестицияларни жалб қилиш хусусида сўз юритилди. Шунингдек, соҳани техник қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги таклифлар юзасидан фикр алмашилди.

🔸Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда, Ўзбекистонда микромолия секторининг аҳамияти, соҳа ривожланишига ва янги маҳсулотларни жорий этишга тўсқинлик қиладиган омиллар, хатарларни самарали бошқариш ва секторнинг рақобатбардошлигини таъминлашдаги аҳамиятли жиҳатлар хусусида ўзаро мунозара олиб бордилар.

🔸Шу билан бирга, тадбирда тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида хорижий тажриба асосида молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

#seminar

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
"Boston Consulting Group” компанияси вакиллари иштирокида семинар-тренинг

🔸Марказий банкда “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда ЕТТБ кўмагида банк соҳаси вакиллари учун банк тизимида рақамлаштириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

🔸“Банк трансформациясининг асосий тенденциялари ва устувор йўналишлари” мавзусидаги семинарда халқаро экспертлар томонидан тақдимотлар намойиш этилди ҳамда Ўзбекистон банк тизимини замонавий шароитда рақамлаштириш, чакана банк соҳасини рақамлаштириш, кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги операцияларни рақамлаштириш, илғор технологиялар ва сунъий интеллект, маҳсулотларни нархлашда янги ёндашувлар каби масалалар муҳокама қилинди.

🔸Иштирокчилар халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда банк соҳасида рақамли технологияларни амалда қўллаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтдилар.

———

Семинар-тренинг с участием представителей компании «Boston Consulting Group»

🔸В Центральном банке, совместно с компанией «Boston Consulting Group», при поддержке ЕБРР, для представителей банковского сектора организован семинар-тренинг, посвященный вопросам цифровизации в банковском секторе.

🔸В ходе семинара на тему «Ключевые тенденции и приоритеты трансформации банков» международными экспертами представлены презентации и обсуждены такие вопросы, как цифровизация банковского сектора Узбекистана в современных условиях, цифровизация в розничном банковском обслуживании, цифровизация операций в сфере малого и среднего бизнеса (МСБ), передовые технологии и искусственный интеллект, новые подходы в ценообразовании продуктов.

🔸Участниками также обсуждены вопросы практического применения цифровых технологий в банковской деятельности, с учетом международного опыта.

#seminar #семинар

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin