Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
🔸Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди.

🔸Ушбу ўрганишга респондентларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, мавжуд пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, шунингдек, уларнинг келгусида кредитга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича саволлар киритилган.

👉🏻Уларнинг натижалари асосида Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи тайёрланди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди

🔸Марказий банк марказий аппаратида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик манбаи” шиори остида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

🔸Турнирда кучли учликни эгаллаган аёл ва эркак ходимлар диплом ва совғалар билан тақдирланди.

🔸Марказий банкда ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратиш, соғлом турмуш тарзига риоя этишни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби мусобақаларни спортнинг бошқа турларида ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган.

———

Организован турнир по настольному теннису среди сотрудников Центрального банка

🔸Среди сотрудников центрального аппарата Центрального банка состоялся турнир по настольному теннису под девизом "Спорт – источник здоровья".

🔸Работники банка, занявшие первые три места в турнире среди мужчин и женщин, были награждены дипломами и подарками.

🔸В Центральном банке особое внимание уделяется созданию условий для регулярных занятий сотрудников физической культурой и массовым спортом, пропаганде приверженности здоровому образу жизни. Подобные соревнования планируется организовать и по другим видам спорта.

#sport

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
2023 йил I чорак якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрланди.

🏢👨‍👩‍👦
Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом юзасидан шарҳ

🔸“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Марказий банк бошқарувининг қарори Адлия вазирлигида 2023 йил 5 майда 3431-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔸Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши тўлов хизматлари бозоридаги тўлов хизматларини етказиб берувчилар сони ортишига туртки бўлиб, тўғридан-тўғри амал қиладиган мазкур қонунга қўшимча равишда лицензиялаш талабларини халқаро тажриба асосида янада такомиллаштиришга зарурият туғилди.

🔸Шунга асосан халқаро экспертлар билан ҳамкорликда лицензия даъвогарларига қўйиладиган талаблар ва тақдим этиладиган ҳужжатларнинг батафсил тавсифини ўз ичига олган ҳужжат ишлаб чиқилди.

🔸Ушбу Низом тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тартиб-таомилларини белгилайди.

🔸Шу билан бирга, мазкур низомда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини юритиш учун лицензия даъвогарларига нисбатан қуйидаги талаблар киритилган:
• лицензия талаблари ва шартлари;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)га қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи
органи раҳбарларига қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг устав фондига (устав капиталига) қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига қўйиладиган ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талаблар батафсил ёритилган.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Энг яхши инвестиция – бу таълимга қилинган инвестиция"

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати, Марказий банкнинг ёш раҳбар кадрларидан Дониёр Нафасов билан хориждаги таҳсил ва фаолиятидаги ютуқлар ҳақида суҳбат.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️ "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
▪️ синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️ “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
▪️ синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;
▪️ синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin