Фуқаролар диққатига: автомашина харид қилишда уни гаровда турган ёки турмаганлигини текшириб олишни унутманг!
🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига йўлланаётган айрим мурожаатларда, фуқаролар автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотган шахслар билан келишилган пул маблағлари тўлаб берилгандан сўнг, автомашина банк кредити бўйича гаровда турганлиги тўғрисида хабар топганлиги, шунингдек, унинг номига расмийлаштириш учун мазкур автомашинани гаровдан чиқариш юзасидан шикоятлар қайд этилмоқда.
🔸Марказий банк томонидан ушбу мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келган автомашиналар банкнинг кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги ёки автомашина банкдан олинган бошқа кредит тури бўйича ўрнатилган тартибда гаровга қўйилганлиги маълум бўлмоқда.
🔸Ўз навбатида, мазкур ҳолат банк, автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотиб олган фуқаро ҳамда автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотган шахслар ўртасида суд тартибида кўриб чиқиладиган низоли муносабатларни келтириб чиқармоқда.
Ҳурматли фуқаролар!!!
🔸Юқорида келтирилган муаммоли вазиятларга дуч келишингиз эҳтимолини камайтириш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
1) Автомашинани сотиб олиш мақсадида тузилган ҳар қандай шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилиш (шартнома тузувчилар бунга қонуний ҳуқуқга эга).
📌Бунда нотариал идорада шартнома тузилаётган пайтда автомашина тақиқда турганлигини текшириш имконияти пайдо бўлади ва шартнома матни қонунчилик ҳужжатлари талабига мувофиқ бўлиши таъминланади.
2) Сотиб олинаётган автомашина гаровда турганлигини гаров реестри базасидан аниқлаштириш (текширишга ҳақ олинмайди).
📌Бунинг учун сотиб олинаётган автомашина кузов рақамини ёки сотувчи – автомашина эгасига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) ёҳуд унинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) garov.uz сайтига киритган ҳолда қидириш мумкин (батафсил ушбу линк орқали: https://www.garov.uz/uz/site/search).
3) Лизинг шартномасига ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш бўйича шартномага асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритиш.
📌Мазкур вазиятда лизингга ёки бўлиб-бўлиш тўлаш ҳисобига олинаётган автомашина кейинчалик кредит таъминоти учун гаровга қўйилмаслигининг олдини олиш мақсадида лизинг ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш шартномасига асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни ўзингиз garov.uz сайти орқали гаров реестрига киритишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун “Гаров реестри” корхонасининг телефон рақами: (+998) 71-212-60-03, 71-256-25-32.
#гаров_реестри #regulator #огоҳ_бўлинг
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin

Гаров реестри: фойдаланувчилар томонидан киритилган ёзувлар ва уларнинг мулк турлари кесимидаги таҳлили
🔸Марказий банк ҳузуридаги “Гаров реестри” ДУК ўз фаолиятида молиявий хизматлар (кредитлаш ва бошқалар) бозорининг янада ривожланишига, кредитларнинг оммабоплигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кредит ташкилотлари томонидан молиялаштирилишини соддалаштириш, кредиторлар талабларини гаровдаги мол-мулк ҳисобидан қондиришга хизмат қилиб келади.
🔸2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, гаров реестрига фойдаланувчилар томонидан киритилган ёзувлар сони 1 878,1 мингтани, шундан гаров реестридан ўчирилган ёзувлар сони 682,4 мингтани ташкил этди. Натижада гаров реестридаги мавжуд фаол ёзувлар сони 1 195,8 мингтага етди.
🔸Шу билан бирга, гаров реестридаги мавжуд фаол ёзувлар мулк турлари кесимида олинганда, 623 064 таси – транспорт воситалари, 496 271 таси кўчмас мулклар, 44 800 таси депозитлар, 16 450 таси асбоб-ускуналар, 7 328 таси айланмадаги пул маблағлари ва товарлар, 4 797 таси товар-моддий қимматликлар, 1 785 таси мулкий ҳуқуқлар, 837 таси лизинг, 487 таси бошқа мулклар ҳиссасига тўғри келади.
———
Залоговый реестр: записи, введенные пользователями, и их анализ в разрезе видов имущества
🔸ГУП «Залоговый реестр» при Центральном банке выполняет функцию, которая эффективно служит дальнейшему развитию рынка финансовых услуг (кредитования и др.), повышению популярности кредитов, упрощению финансирования кредитными организациями субъектов предпринимательства и населения, удовлетворению требований кредиторов за счет заложенного имущества.
🔸По состоянию на 1 января 2023 года количество записей, внесенных в залоговой реестр пользователями, составило 1 878,1 тыс., из них количество записей, удаленных из залогового реестра, составило 682,4 тыс. В результате количество имеющихся активных записей в залоговом реестре достигло 1 195,8 тыс.
🔸Также при рассмотрении имеющихся активных записей в залоговом реестре в разрезе видов имущества, 623 064 – транспортные средства, 496 271 – недвижимость, 44 800 – депозиты, 16 450 – оборудование, 7 328 – оборотные денежные средства и товары, 4 797 – товарно-материальные ценности, 1 785 –имущественные права, 837 – лизинг, 487 – другие имущественные взносы.
#гаров_реестри #залоговый_реестр #статистика
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin