Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш давом этмоқда
🔸Кенг кўламли ҳамкорлик доирасида, жумладан, мақсадли гуруҳлар учун медиа контент қамрови ва маълумотлар хилма-хиллигини кенгайтириш мақсадида Марказий банк томонидан Россия Федерацияси Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институтининг молиявий саводхонлик бўйича 75 дан ортиқ аудиовизуал асарлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича лицензия ҳуқуқлари қўлга киритилди.
🔸Содда ва оддий тилда тайёрланган “edutainment” форматидаги ўқув материаллари молия соҳасининг ўзаро алоқадор жиҳатларини очиб бериб, молиявий имкониятларни тўғри ўлчаш, танлов қилиш, қарорларнинг оқибатларини олдиндан баҳолаш ва молиявий ҳаракатлар бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олиш борасида билимларни ўрганишга кўмаклашади.
🔸Олинган материаллар ўзбек тилига таржима қилиш ва келгусида кенг ёритиш орқали мактабгача ҳамда мактаб ёшидаги болаларнинг эътиборини молиявий саводхонликнинг асосий масалаларига (шахсий жамғармалар, молиявий таъминот, ўзаро қарз муносабатлари) жалб қилишга кўмаклашади.
#молиявий_саводхонлик
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin

Ҳудудларда хотин-қизларнинг ҳамда меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда
🔸Жорий йилнинг 23-24-феврал кунлари Марказий банк томонидан Сурхондарё вилоятининг тўртта туманида хотин-қизлар ва меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини оширишга бағишланган тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
🔸Таълим тадбирлари доирасида Шеробод, Қизириқ, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларининг 18 ва 60 ёш оралиғидаги 200 дан ортиқ хотин-қизлари ҳамда 60 дан зиёд меҳнат мигрантларининг оила аъзолари қамраб олинди.
🔸Тадбирнинг мақсадли гуруҳлари “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар, қишлоқ жойларда кам даромадли хотин-қизлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига эндигина қадам қўйганларни ўз ичига олади.
🔸Таълим тадбирлари молиявий саводхонликка оид назарий ва амалий мавзуларни, жумладан, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, масъулиятли қарз олиш ва ижобий кредит тарихини шакллантириш, рақамли банк маҳсулотлари ва хизматлари, шунингдек, молиявий хавфсизликни таъминлаш ва молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби мавзуларни ўз ичига қамраб олди.
🔸Меҳнат мигрантларининг оила аъзолари учун банкларнинг мобил иловалари орқали пул маблағларини жамғариш масалалари алоҳида ёритиб берилди. Иштирокчиларга пул маблағларини онлайн форматда жамғариш механизми, шартлари, афзалликлари, рақамли молиявий хизматлар, шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари батафсил тушунтирилди.
🔸Марказий банк республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича шу каби таълим тадбирларини ўтказишда давом этади.
@finlituzb билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг