Central Bank of Uzbekistan
28.3K subscribers
6.4K photos
525 videos
3 files
7.83K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўлов талабномаларини электрон шаклда тақдим этиш мумкинми? Бунинг учун қайси тизимдан фойдаланиш керак?

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўлов талабномалари тизим орқали электрон шаклда тижорат банкларига тақдим этилиши мумкин. Бу “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) 43-бандига кўра тартибга солинган.

🔸Хўжалик юритувчи субъектларнинг мазкур ҳуқуқларидан фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг BankMail электрон етказиш тизими📬 орқали электрон тўлов талабномаларининг банклараро алмашинуви йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда мазкур тизим орқали республикамизнинг барча тижорат банклари электрон тўлов талабномаларини бошқа тижорат банкига юбориш, электрон тўлов талабномаси ҳолати ҳақида маълумот олиш, электрон тўлов талабномасини чақириб олиш тўғрисида сўров юбориш имкониятига эга.

🔸Ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар дебитор қарздорликларни ундириш мақсадида хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари 📱(интернет-банкинг, мобиль банкинг ва ҳ.к.) орқали электрон тўлов талабномаларини шакллантиришлари ва қарздорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юборишлари, юборган тўлов талабномалари ҳолати бўйича маълумот олишлари ҳамда аввал юборган электрон тўлов талабномаларини чақириб олишлари мумкин.

🔸Марказий банк хўжалик юритувчи субъектларга тижорат банкларининг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда тўлов талабномаларини электрон шаклда юборишларини тавсия этади. Бу банк тизимида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, қарздорга хизмат кўрсатувчи тижорат банки ходимларининг қарздор манфаатлари йўлида тўлов интизомини бузиш имкониятларини чеклаш, дебитор қарздорликларни ундириш вақтини қисқартириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан кенгроқ фойдаланишга хизмат қилади.

🔸Етказиб бериладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар учун қуйидаги механизм таклиф этилади:

1️⃣Топшириладиган-жўнатиладиган маҳсулотларни тайёрлаш ёки хизматларни кўрсатишга тайёргарлик кўриш;

2️⃣Хизмат кўрсатувчи банкнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали электрон тўлов талабномасини тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юбориш;

3️⃣Тўловчи томонидан электрон тўлов талабномаси акцептланганлиги (ёки рад этилганлиги) ҳақида масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали хабарни қабул қилиш;

4️⃣Тўловчи томонидан электрон тўлов талабномаси акцептланган тақдирда, маҳсулотларни топшириш ёки хизматларни кўрсатиш.

#тўлов_тизимлари

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin