Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.56K photos
531 videos
3 files
7.97K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий маданиятини шакллантириш ҳамда уларда "кибергигиена"ни шакллантириш ва бошқа мақсадли гуруҳлар ўртасида микромолия хизматларини оммалаштириш ишлари давом этмоқда.

Республикамизнинг чекка туманларида аҳолининг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ва уларга қарши курашишда “кибергигиена”ни шакллантириш, банкларга бўлган ишончини ҳамда рақамли молиявий саводхонлигини ва банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Марказий банк томонидан банк хизматлари оммабоплигини ўрганиш ва аҳолининг молиявий билимларини ошириш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрилди.

Хусусан, Сирдарё вилоятининг Ховос, Гулистон, Сардоба ва Сайхунобод туманларида ўтказилган ўқув машғулотларида 322 нафар хотин-қизлар, 166 нафар ёшлар ҳамда 42 нафар тадбиркорлар иштирок этишди.

Тренингда Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, кредит ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича ахборот–таълим лойиҳаси Finlit.uz – 4 ёшда

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида 2020 йилдан буён Finlit.uz ахборот-таълим веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари фаолият кўрсатмоқда.

Молиявий саводхонлик бўйича 40 та лойиҳа ва 305 та тадбирлари доирасида аҳолининг билим ва кўникмалари оширилмоқда, шу жумладан:

🔵14 та ҳудудларнинг чекка туманларида мақсадли гуруҳлар учун тизимли равишда тренинглар ўтказилмоқда
🔵3 мингга яқин ўқув нашрлари жойлаштирилди
🔵12 та лойиҳа тижорат банклари билан ҳамкорликда ташкил этилди
🔵8 та медиалойиҳа йўлга қўйилди
🔵1 та клип, 2 та сериал, 60 та подкаст ишлаб чиқилди
🔵ҳар йили Global Money Week, World Savings Day каби халқаро таълим кампаниялари ўтказилмоқда
🔵14 та олий таълим муассасалари (иқтисодий йўналиши), халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, тўлов ва суғурта компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Йиллик аҳоли қамрови 7 млн.дан ортиқни ташкил этади.

Марказий банк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳамда мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

———

Информационно-просветительскому проекту Центрального банка по финансовой грамотности Finlit.uz – 4 года

В целях повышения финансовой грамотности населения, с 2020 года функционирует информационно-образовательный ресурс Finlit.uz, а также его страницы в социальных сетях.

В рамках 40 проектов и 305 мероприятий по финансовой грамотности:

🔵системно проводятся тренинги для целевых групп в отдаленных районах 14 регионов
🔵размещены около 3 тыс. образовательных публикаций
🔵организованы 12 проектов совместно с коммерческими банками
🔵инициированы 8 медиа-проектов
🔵разработаны 1 музыкальный клип, 2 сериала, 60 подкастов
🔵ежегодно проводятся международные образовательные кампании Global Money Week, World Savings Day
🔵установлено партнерство с 14 экономическими университетами, международными организациями, министерствами и ведомствами, коммерческими банками, платежными и страховыми компаниями.

Ежегодный охват населения составляет около 7 млн. человек.

Центральный банк проводит системную работу по повышению финансовой грамотности приоритетных целевых групп в целях достижения финансовой стабильности, финансовой независимости и финансовой свободы соотечественников.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Республикамизнинг чекка туманларида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-тадбирлари давом этмоқда

Хусусан, июль ойи давомида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларининг салоҳиятли ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган ўқув машғулотларида 537 нафар ёшлар, 464 нафар хотин-қизлар, 25 нафар мигрант ва уларнинг оила аъзолари ҳамда 364 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Кун тартибида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти билан биргаликда аҳолида “кибергигиена”ни шакллантириш, рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

———

Продолжаются образовательные мероприятия, направленные на повышение финансовой грамотности населения в отдаленных районах республики

В частности, в июле в региональных тренингах, организованных сотрудниками территориальных главных управлений Центрального банка, приняли участие более 530 представителей молодежи, свыше 460 женщин, 25 мигрантов и члены их семей, а также около 365 активистов махаллей.

В ходе тренингов, особое внимание было уделено вопросам вовлечения населения в предпринимательство, в том числе возможностям микрофинансовых услуг, созданных для самозанятых, программам льготного кредитования, важности ответственного заимствования и положительной кредитной истории, формированию «кибергигиены», а также цифровой финансовой грамотности.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича янги таълим лойиҳасини йўлга қўйди

Лойиҳа доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Республика болалар кутубхонасида 12-15 ёшдаги ўсмирлар, талабалар, шунингдек, ушбу кутубхоналар ходимлари учун бир қатор тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Тренингларда банк ва нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан тўғри фойдаланиш, замонавий банк маҳсулотлари, рақамли молиявий хизматлар, молиявий гигиена ва хавфсизлик каби долзарб мавзулар ёритилади. Шунингдек, иштирокчилар интерактив мунозаралар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.

Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган муассасаларда ўзбек ва рус тилларида жами 7 та тренинг ўтказилди. Йил охирига қадар ҳар ойда бир қатор тренинглар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, тренинглар графиги finlit.uz каналида эълон қилиб борилади.

Тренинглар якунига кўра иштирокчилар ўзларида пулларни самарали бошқариш, жамғармаларни шакллантириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш ва молиявий фирибгарликдан ҳимояланиш кўникмаларини шакллантирадилар.

🤩Иштирок этиш учун finlit.uz телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

———

Центральный банк Республики Узбекистан запустил новый образовательный проект по повышению финансовой грамотности молодежи

В рамках проекта планируется проведение серии тренингов
в Национальной библиотеки Узбекистана имени Алишера Навои и в Республиканской детской библиотеке для подростков 12-15 лет, для студентов, а также сотрудников данных библиотек.

На тренингах будут рассматриваться такие актуальные темы, как взаимодействие с банковскими и небанковскими кредитными организациями, современные банковские продукты, цифровые финансовые услуги, финансовая гигиена и безопасность. Участники также смогут задать вопросы и принять участие в интерактивных дискуссиях.

На сегодняшний день было проведено 7 тренингов на русском и узбекском языках. До конца года планируется проведение ряда тренингов, график которых будет публиковаться на канале finlit.uz каждый месяц.

По завершении цикла тренингов участники смогут развить навыки эффективного управления деньгами, формирования сбережений, использования цифровых банковских услуг и защиты от финансового мошенничества.

🤩Для участия следите за страницей finlit.uz в telegram.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ва ёшларнинг молиявий маданиятини шакллантириш, “кибергигиена”га ўргатиш ва микромолия хизматларини оммалаштириш – молиявий саводхонликни яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бири

Республикамизнинг чекка туманларида аҳолининг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш, банкларга бўлган ишончини ҳамда рақамли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Марказий банк томонидан навбатдаги ўқув-тренинг тадбирлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди.

Андижон вилоятининг Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Пахтаобод, Бўстон, Улуғнор ва Фарғона вилоятининг Фурқат, Фарғона, Ёзёвон ҳамда Наманган вилоятининг Норин, Мингбулоқ туманларида ўтказилган ўқув машғулотларида 595 нафар ёшлар, 505 нафар хотин-қизлар, 58 нафар тадбиркор, 54 нафар “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ходимлари ҳамда 169 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тренинглар давомида Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

———

Формирование финансовой культуры у женщин и молодежи, просвещение населения по вопросам «кибергигиены» и повышение доступности микрофинансовых услуг

В отдаленных районах республики продолжается системная работа по предотвращению роста жертв киберпреступлений и борьбе с ними, повышению доверия к банкам и цифровой финансовой грамотности.

Центральным банком проведены очередные образовательные мероприятия в Андижанской, Наманганской и Ферганской областях.

В тренингах, проведенных в Джалакудукском, Избасканском, Мархаматском, Пахтаабадском, Бустанском, Улугнорском районах Андижанской области, Фуркатском, Ферганском, Езёвонском районах Ферганской области, а также Норинском, Мингбулокском районах Наманганской области, приняли участие около 600 представителей молодежи, более 500 женщин, около 60 предпринимателей, более 50 сотрудников центра социального обслуживания «Инсон» и около 170 активистов махалли.

Эксперты Центрального банка и коммерческих банков уделили особое внимание таким темам, как привлечение населения к предпринимательству, в том числе возможности микрофинансовых услуг, созданных для самозанятых, программы льготного кредитования, значение ответственного заимствования в формировании положительной кредитной истории, а также основные правила финансовой безопасности.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Марказий банк томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари супервайзерлари учун икки кунлик ўқув-дастури доирасида тренинг ўтказилди.

Мазкур мультипликатор лойиҳа доирасида тайёрланган бош тренерлар орқали маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқитиш ва шу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг молиявий саводхонлигини ошириш ва банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш мақсад қилинган.

Ушбу икки кунлик ўқув-дастур доирасида қуйидаги мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди, хусусан:
🔵пулни тўғри бошқариш;
🔵аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш;
🔵ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти;
🔵молиявий хавфсизликни таъминлаш, банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда “кибергигиена”ни шакллантириш;
🔵аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан қўллаб-қувватланаётган стартап лойиҳалар ва рақамли платформалар;
🔵рақамли молиявий саводхонликни ошириш каби мавзуларда ташкил этилди.

———

Создаются возможности по повышению финансовой грамотности социально незащищенного слоя населения

В рамках двухдневной образовательной программы Центральный банк провел тренинги для супервайзеров районных (городских) центров социальных услуг «Инсон» Национального агентства социальной защиты населения.

В рамках данного проекта, построенного по мультипликаторной модели, планируется обучить работников, оказывающих комплексные социальные услуги в махаллях, через подготовленных мастер тренеров. Задача проекта — через этих специалистов повысить финансовую грамотность социально уязвимых слоев населения, тем самым расширяя их возможности использования банковских услуг.

В ходе двухдневной образовательной программы особое внимание было уделено следующим темам:
🔵правильное управление деньгами;
🔵вовлечение населения в предпринимательство;
🔵важность ответственного заимствования в формировании положительной кредитной истории;
🔵формирование “кибергигиены” для обеспечения финансовой безопасности, предотвращения и борьбы с мошенничеством, связанным с банковскими картами;
🔵стартап-проекты и цифровые платформы, поддерживаемые коммерческими банками для обеспечения занятости населения;
🔵повышение цифровой финансовой грамотности.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM