Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 13 июндаги йиғилишида хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрини 14 фоизгача пасайтириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 13 июня 2024 года, снизить норму обязательного резервирования по депозитам в иностранной валюте до 14%.

———

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on June 13, 2024, to reduce the reserve requirement ratio on foreign currency deposits to 14 percent.

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
▶️Aсосий ставка бўйича Марказий банк Бошқарувининг бугунги йиғилишида қабул қилинган қарор юзасидан пресс-релизнинг аудиоси

———

▶️Аудио пресс-релиза по решению, принятому на сегодняшнем заседании правления Центрального банка по основной ставке

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Банк назорати қўмитаси май ойида элликка яқин масалани кўриб чиқди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (2 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш (2 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (13 та), тўлов ташкилотларига берилган лицензияни чақириб олиш (2 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (13 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “SAM FINANCE POWER MIKROMOLIYA TASHKILOTI” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО микрофинансовая организация “SAM FINANCE POWER MIKROMOLIYA TASHKILOTI” зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Банк назорати қўмитасида июнь ойида қирқдан ортиқ масала кўриб чиқилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 июлда асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз

————

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 25 июля 2024 года, о снижении основной ставки на 0,5 процентных пункта до 13,5% годовых

————

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on July 25, 2024, to cut the policy rate by 0,5 percentage point, to 13,5 percent per annum

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 июлда "Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблаш ва эълон қилиш Тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз

———

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 25 июля 2024 года, утвердить «Порядок расчета и объявления кривой доходности государственных ценных бумаг»

————

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on July 25, 2024, to approve the “Procedure for calculating and announcing the yield curve of government securities”

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

“Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга шарҳ

Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 июлда 3536-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низом Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) исломий молиялаштиришга оид стандартлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажриба ҳамда миллий контекстни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

Низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишда риоя қилиниши лозим бўлган умумий талаблар ўрнатилди.

Хусусан, микромолия ташкилотлари исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиши лозимлиги ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошқа анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилса, ушбу микромолия ташкилотининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, мазкур низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик – фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) каби исломий молиялаштиришга оид хизматлар ва ушбу хизматларни кўрсатиш юзасидан талаблар белгиланди.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Комментарии к Положению «О порядке оказания услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями»


Постановление правления Центрального банка “Об утверждении Положения о порядке оказания услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями” зарегистрировано Министерством юстиции 26 июля 2024 года № 3536.

Настоящее положение разработано на основании стандартов исламского финансирования Организации бухгалтерского учета и аудита исламских финансовых учреждений (AAOIFI), а также с учетом национального контекста и передового зарубежного опыта, и определяет порядок предоставления услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями.

Положением установлены общие требования, которые должны соблюдаться микрофинансовыми организациями для предоставления услуг исламского финансирования.

В частности, определено, что для оказания микрофинансовыми организациями услуг исламского финансирования необходимо создание в их структуре специального совет, координирующий вопросы исламского финансирования или передача деятельности такого совета на аутсорсинг.

Также, указана необходимость отдельного ведения бухгалтерского учета по деятельности микрофинансовой организации, связанной с оказанием услуг исламского финансирования, в случае оказания данной микрофинансовой организацией наряду с услугами исламского финансирования также и традиционных услуг, установленных законодательством.

Помимо этого, данное Положение определяет требования к специальному совету и его членам, а также устанавливает порядок оказания услуг исламского финансирования, таких как исламская аренда, финансирование на основе распределение прибыли (мудараба), финансирование на основе рассрочки (мурабаха), партнерство - финансирование на основе распределение прибыли и убытков (мушарака), финансирование на основе предоплаты (салам).

Подробно ознакомиться с документом вы можете по следующей ссылке.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Банк назорати қўмитасида июль ойида олтмишга яқин масала кўриб чиқилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг июль ойидаги йиғилишларида (8 марта) 59 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорларни қабул қилди.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “CONTACT FINANCE” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО микрофинансовая организация “CONTACT FINANCE” зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “ANSOR MIKROMOLIYA TASHKILOTI” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО “ANSOR MIKROMOLIYA TASHKILOTI” зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 сентябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 12 сентября 2024 года, сохранить основную ставку без изменений, на уровне 13,5% годовых.

———

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on September 12, 2024, to keep the policy rate unchanged at 13,5% per annum.

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк хабари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан “United Payment Solution” акциядорлик жамияти фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди.

———

Сообщение Центрального банка

По решению Правления Центрального банка Республики Узбекистан у акционерного общества «United Payment Solution» была отозвана лицензия на осуществление деятельности платежной организации в связи с тем, что деятельность не велась в течение года с момента получения лицензии. Также компания была исключена из реестра платежных организаций.

#regulyator #litsenziya #регулятор #лицензия

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Банк назорати қўмитаси август ойида қирқдан зиёд масалани кўриб чиқди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг август ойидаги йиғилишларида (9 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Хитой Экспорт-импорт банки ваколатхонаси аккредитaция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

———

Аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая

Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая.

Представительство создано в целях изучения финансового рынка страны и налаживания сотрудничества с государственными органами и коммерческими банками.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан шарҳ

Бугунги кунда фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.

Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.

Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.

Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.

Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.

Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.

Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

📹Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан видеошарҳ

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “SIRIUS KREDIT” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО “SIRIUS KREDIT” зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2024 йил 24 октябрга белгиланган бошқарув йиғилиши санасини кўчириш тўғрисида

🏆Халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2024 йил III чораги бўйича мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини, ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 31 октябрида ўтказилиши белгиланди.

#regulyator #boshqaruv_yigilishi #asosiy_stavka

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM