Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔊Марказий банкда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари иштирокида “Юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида семинар ўтказилди.

🔊Тадбирда ёшларнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ фазилатларни шакллантириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

🔊Шунингдек, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ички ва ташқи таҳдидлар ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔊Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёш ходимлар учун “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ўтказилди

🔸Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

🔸Мазкур тадбир доирасида иштирокчиларга коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик, коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик турлари ҳамда Марказий банкнинг ички идоравий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди.

🔸Шу билан бирга, ёшларни коррупция иллатидан ҳимоя қилиш ва ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида Марказий банк тизимида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🔸Семинар жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирувчи саволлар юзасидан масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк ва МГИМО университетининг Тошкентдаги филиали ўртасида меморандум имзоланди

🏆Марказий банк раҳбарияти ва Москва давлат халқаро муносабатлар университетининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашув ўтказилди.

🏆Мулоқот давомида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. Учрашув якунида англашув меморандуми имзоланди.

🏆Меморандумнинг асосий йўналишлари сифатида IT соҳасида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий банк томонидан институт талабалари учун семинарлар, конференциялар ва маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича дастурий ва бошқа инновацион ечимларни ишлаб чиқишда амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган лаборатория ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

———

Подписан меморандум между Центральным банком Республики Узбекистан и Ташкентским филиалом университета МГИМО


🏆Состоялась встреча с руководством Центрального банка и представителями филиала Московского государственного университета международных отношений (МГИМО) в Ташкенте.

🏆В ходе диалога стороны обсудили дальнейшие направления сотрудничества и развития двусторонних отношений. По итогам встречи был подписан меморандум о взаимопонимании.

🏆В качестве основных направлений меморандума обсуждались возможности создания новых двусторонних проектов в сфере IT, организация Центробанком семинаров, конференций и мастер-классов для студентов института, а также создание лаборатории, направленной на укрепление практических навыков в сфере разработки программных решений для оптимизации бизнес-процессов и других инновационных решений.

#hamkorlik #сотрудничество

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги семинар

😎Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш” мавзусида семинар ўтказилди.

😎Унда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки билан биргаликда KICB Bank (Қирғизистон), Credo Bank (Грузия), HBL Microfinance Bank (Покистон), BT Mic компанияси (Руминия), Кичик саноатни ривожлантириш банки (Ҳиндистон), Denizbank (Туркия) каби молия ташкилотлари ҳамда кредит ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

🤩Батафсил

________

Семинар в сотрудничестве с Международной финансовой корпорацией

😎В сотрудничестве с Международной финансовой корпорацией Центральный банк провел семинар на тему "Создание условий для устойчивого развития финансирования микро, малых и средних предприятий в Узбекистане".

😎В нем приняли участие представители финансовых и кредитных организаций, таких как KICB Bank (Кыргызстан), Credo Bank (Грузия), HBL Microfinance Bank (Пакистан), BT Mic company (Румыния), Банк малого промышленного развития (Индия), Denizbank (Турция), а также представители Европейского банка реконструкции и развития и Азиатского банка развития.

🤩Подробно

__________

Seminar in cooperation with the International Finance Corporation

😎A seminar on “Enabling sustainable MSME finance development in Uzbekistan” was held at the Central Bank in cooperation with the International Finance Corporation.

😎At the seminar, the European Bank for Reconstruction and Development and the Asian Development Bank, KICB Bank (Kyrgyzstan), Credo Bank (Georgia), representatives of such financial organizations as HBL Microfinance Bank (Pakistan), BT Mic Company (Romania), Small Industry Development Bank (India), Denizbank (Turkey) and credit organizations participated.

🤩In detail

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом молияси бўйича ёш мутахассислар иштирокида семинар

🔵Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси билан ҳамкорликда банк тизимида фаолият юритаётган ёшлар учун “Ислом молияси ва банки” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

🔵Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган семинарда Банк-молия академиясининг проректори, иқтисодиёт фанлари доктори Анвар Турсунов иштирок этиб, ёш мутахассисларга ислом молияси тарихи ва асослари ҳақида батафсил тушунча берди. Хусусан, ислом молия тизимининг анъанавий банклар фаолиятидан фарқи, ислом молиясида тақиқланган амалиётлар, ислом молияси хизматлари тўғрисида сўз юритилди.

🔵Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳолати, ислом молиясида иқтисодий фаолият турлари, ислом банклари фаолиятини ривожлантиришда Марказий банкнинг ўрни ва ролига тўхталиб ўтилди. Хусусан, хорижий тажрибага асосланган ҳолда қонунчилик базасини яратиш, банк тизимида шариат қўмитасини ташкил этиш, тижорат банкларида комплаенс назорат ва ички аудитни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинарда Малайзия банки фаолияти мисолида ислом молияси хизматларини кўрсатиш таҳлил қилинди.

🔵Тадбир якунида ёшлар ислом молияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

_________

Семинар с участием молодых специалистов по исламским финансам

🔵В Центральном банке совместно с Банковско-финансовой академией Республики Узбекистан организован обучающий семинар для молодежи, работающей в банковской системе, на тему «Исламские финансы и банкинг».

🔵В семинаре, прошедшем в форме открытого диалога, принял участие проректор банковско-финансовой академии, доктор экономических наук Анвар Турсунов, который подробно рассказал молодым специалистам об истории и основах исламских финансов. В частности, речь шла об отличии исламской финансовой системы от деятельности традиционных банков, о практике, запрещенной в исламских финансах, об услугах исламских финансов.

🔵На мероприятии также были затронуты вопросы, связанные с состоянием исламских финансов в Узбекистане, видами экономической деятельности в сфере исламских финансов, ролью Центрального банка в развитии деятельности исламских банков. В частности, были высказаны мнения по созданию законодательной базы на основе зарубежного опыта, созданию шариатского комитета в банковской системе, развитию комплаенс-надзора и внутреннего аудита в коммерческих банках. На семинаре было проанализировано предоставление исламских финансовых услуг на примере деятельности банка Малайзии.

🔵В завершение мероприятия молодые специалисты получили подробные ответы от экспертов на интересующие их вопросы по исламским финансам.

#seminar #семинар

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM