Central Bank of Uzbekistan
29.5K subscribers
6.6K photos
532 videos
3 files
8K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ва ёшларнинг молиявий маданиятини шакллантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш – молиявий саводхонликни яхшилашнинг муҳим йўналишлари

Республиканинг чекка туманларидаги мақсадли гуруҳларнинг жамғариш маданиятини шакллантириш, банкларга бўлган ишончини ҳамда рақамли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Марказий банк томонидан навбатдаги ўқув-тренинг тадбирлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди.

Хусусан, вилоятнинг Шеробод ва Узун туманларида ўтказилган ўқув машғулотларида тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган, шунингдек, “Аёллар дафтарига” киритилган 64 нафар хотин-қизлар, 14 нафар маҳалла раислари, 89 нафар ҳоким ёрдамчилари ҳамда 105 нафар ёш тадбиркорлар иштирок этишди.

Кун тартибида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тренинглар давомида Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кредит ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

🤩@finlituzb билан молиявий саводхонлигингизни оширинг

_________

Формирование финансовой культуры женщин и молодежи, создание новых рабочих мест и содействие занятости населения являются важными направлениями повышения финансовой грамотности

В рамках продолжения системной работы по формированию культуры сбережений, повышению доверия к банкам и цифровой финансовой грамотности целевых групп в отдаленных районах республики, Центральным банком 8-9 февраля т.г. проведены образовательные тренинги в Сурхандарьинской области.

В частности, в образовательнқх мероприятиях, проведенных в Шерабадском и Узунском районах области, приняли участие 64 женщин, начинающих предпринимательскую деятельность, включенные в «Женскую тетрадь», 14 председателей махалли, 89 помощников хокимов, а также 105 представителей молодежи-предпринимателей.

Особое внимание было уделено таким темам, как вовлечение населения в предпринимательство, в том числе возможности микрофинансовых услуг, созданных для самозанятых, программы льготного кредитования, важность ответственного заимствования
в формировании положительной кредитной истории, а также основные правила финансовой безопасности.

В ходе тренингов специалистами Центрального банка и коммерческих банков были даны рекомендации и консультации по вопросам взаимодействия с кредитными организациями, защиты прав потребителей и ведения предпринимательской деятельности.

🤩Повышайте финансовую грамотность вместе с @finlituzb

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
OTP Bank Group раҳбарияти билан учрашув

😎Марказий банкда Венгриянинг OTP Bank Group раиси Шандор Чаньи бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.

😎Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, пул-кредит сиёсати ва пул бозоридаги ижобий ўзгаришлар, банкларни транформация қилиш жараёнлари ва рақамлаштириш борасида сўз юритилди.

😎Шу билан бирга, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ҳамда уларни қўллаб-қўвватлашда микромолия хизматларининг аҳамияти муҳокама қилинди.

😎Бу борада икки мамлакат кредит ташкилотлари ва микромолия хизматлари бозоридаги тажрибалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

😎Учрашувда OTP Bank Group раҳбариятини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.

———

Встреча с руководством группы OTP Bank Group

😎В Центральном банке прошла встреча с представителями венгерской делегации во главе с председателем OTP Bank Group Шандором Чаньи.

😎На встрече были обсуждены реформы, проводимые в банковской системе нашей страны за последние годы, позитивные изменения в денежно-кредитной политике и денежном рынке, процессы банковской трансформации и цифровизации.

😎При этом отдельно отмечена роль малого бизнеса и семейного предпринимательства в экономике и значение микрофинансовых услуг в их поддержке.

😎В этой связи была дана подробная информация об опыте кредитных организаций и рынка микрофинансовых услуг двух стран.

😎На встрече были даны подробные ответы на вопросы представителей OTP Bank Group.

———

Meeting with the management of OTP Bank Group

😎The Central Bank hosted a meeting with the representatives of the Hungarian delegation headed by the Chairman of OTP Bank Group, Sandor Chani.

😎At the meeting they discussed the reforms carried out in the banking system of our country in recent years, positive changes in monetary policy and money market, processes of banking transformation and digitalization.

😎The role of small business and family entrepreneurship in the economy and the importance of microfinance services in supporting them were emphasized.

😎In this regard, detailed information was given on the experience of credit organizations and the microfinance market of the two countries.

😎During the event, all questions asked by the management of OTP Bank Group were answered in detail.

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡
Банк назорати қўмитаси йиғилишларида январь ойида
ўттизта масала кўриб чиқилди

😎Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг январь ойидаги йиғилишларда (9 марта) 30 та масала кўрилди ва уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.

😎Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 20 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), кредит ташкилотларини лицензиялаш (2 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (11 та) каби масалалардир.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк Халқаро молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти (FinCoNet) аъзоси бўлди

🔵Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига (International Financial Consumer Protection Organisation – FinCoNet) аъзо бўлди.

🔵Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида етакчи бўлган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш, аъзо давлатлар регуляторлари билан самарали мулоқотни ўрнатиш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ва амалдаги тартибларни такомиллаштириш, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларнинг зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш имконини беради.

🔵Маълумот учун: FinCoNet 2013 йилда нотижорат уюшма шаклида ташкил этилган. Ҳозирда мазкур ташкилотга молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 35 та мамлакат регулятори доимий аъзо бўлса, 6 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомида қўшилган.

#xalqaro_hamkorlik #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндалари ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

🔊Бугун Марказий банкда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндалари, давлат ва жамоат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Биз улуғ алломалар авлодимиз, аждодлар мероси боқий ва барҳаёт!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔊Тадбирга Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хайрулла Иноғомов таклиф этилди.

🔊У Алишер Навоий ва Бобурнинг ўлмас асарлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти ҳамда инсоний фазилатлари хусусида сўзлаб берди. Шу билан бирга, буюк аждодларимиз асарлари ва уларга атаб ижро этилган саҳна кўринишларидан парчалар намойиш этилди.

🔊Тадбирда таъкидланганидек, буюк шахслари билан ғурурлана оладиган халқлар унчалик ҳам кўп эмас, биз ўз навбатида, шундай аждодларимизга муносиб авлод бўла олишимиз керак.

🔊Бундан ташқари, Алишер Навоий ва Бобурнинг ижодига ҳамда умуман адабиёт ва санъатга оид қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Фаол иштирокчилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига чипта ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM