Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
​​Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан учрашув

🔸Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

🔸Меҳмонларга мамлакатимиздаги макроиқтисодий ҳолат, банк тизими ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, йирик давлат банкларининг хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

🔸Томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, монетар сиёсат трансмиссиясини такомиллаштириш, пул ва репо аукционлари бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

🔸Шунингдек, яшил молиялаштириш йўналишида кенг кўламда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

———

Встреча с делегацией Европейского банка реконструкции и развития

🔸В Центральном банке состоялась встреча с представителями Европейского банка реконструкции и развития (ЕБРР).

🔸Гости были проинформированы о макроэкономической ситуации в нашей стране, банковской системе и проводимых в отрасли реформах, в частности, процессах приватизации крупных государственных банков.

🔸Стороны обсудили проекты, реализуемые в рамках взаимного сотрудничества, в том числе совершенствование трансмиссии денежно-кредитной политики, развитие денежного рынка и аукционов репо.

🔸Также была достигнута договоренность о всестороннем сотрудничестве в области зеленого финансирования.

———

Meeting with the delegation of the European Bank for Reconstruction and Development

🔸The Central Bank hosted a meeting with the representatives of the European Bank for Reconstruction and Development (EBRD).

🔸The guests were given information regarding the macroeconomic situation in our country, banking system and ongoing reforms in the industry, in particular, the privatization processes of large state-owned banks.

🔸The parties discussed projects implemented within the framework of mutual cooperation, including the improvement of the transmission of monetary policy, development of money and repo auctions market.

🔸An agreement was also reached on comprehensive cooperation in the field of green financing.

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Сўровнома ғолибларига совғалар топширилди

Жорий йилнинг 7 июль куни Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирда сўровномада иштирок этган аҳоли ва тадбиркорлар орасидан "random" платформасида тасодифий танлаш орқали ғолиблар аниқланди.

📍Совғалар Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан ғолибларга топширилди.

👉🏻Марказий банк томонидан ўтказиладиган сўровномаларда фаол қатнашинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг!

———

Победителям опроса вручены призы

🔸7 июля текущего года на официальной странице Центрального банка в социальных сетях в прямом эфире, путем случайного выбора на платформе «random» среди населения и предпринимателей, принявших участие в опросе, были определены победители.

📍Призы были вручены победителям территориальными управлениями Центрального банка.

👉🏻Активно участвуйте в опросах Центрального банка и выигрывайте призы!

#сўровнома #опрос

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир тавсиялар тасдиқланди

🔸Марказий банк бошқаруви томонидан жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар тасдиқланди.

🔸Ушбу тавсиялар жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир қуйидаги мақсадларга:

🔘кредит ундируви жараёнида кредит ташкилотлари томонидан қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишини ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор этилишининг олдини олиш;
🔘муддати ўтган кредит тўловларини ундириш бўйича шартнома ва қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўймаслик;
🔘кредит ташкилотлари ходимлари томонидан кредит қарздорлигини ундириш жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
🔘муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда қарздорга нисбатан турли инсофсиз амалиётлар (тинимсиз такрорий қўнғироқлар, қарздорликни тўламаслик оқибатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар бериш, қарздорларни бошқа шахслар олдида обрўсизлантириш ва ҳ.з.) қўлланилишининг олдини олишга эришилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.

🔸Бунда ушбу тавсиялар фуқароларнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда кредит ташкилоти томонидан қарздорлар билан боғланиш усуллари, қарздорларга қўнғироқ қилиш ҳамда шахсий учрашувлар бўйича меъёрлар, қарздорларга юбориладиган хабарнома мазмунига қўйилган талаблар, шунингдек, кредит ташкилотлари ва қарздор-жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи бошқа тегишли қоидаларни ўз ичига олган.

🔸Кредит ташкилотлари томонидан мазкур тавсияларни амалиётга жорий қилиниши қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олди олинишига, улар билан ўзаро манфаатдорликка асосланган муносабатларни ташкил этилишига ҳамда фуқароларнинг кредит ташкилотларига нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.

Тавсиялар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

#regulyator

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Эслатиб ўтамиз, “Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида замонавий кўникмаларни шакллантириш” лойиҳаси танловини ўтказиш муддатлари яқинлашмоқда.

🔸Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабаларга молиявий саводхонлик бўйича дарслар ўтказиш ёки молиявий саводхонлик масалаларини жорий ўқув фанларига интеграция қилиш учун ўқув материаллари лойиҳасини ишлаб чиқиш имконияти берилади.

🔸Танловда мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш ва ёшликдан молиявий маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи энг яхши услубий ишланма лойиҳаси аниқланади.

🔸Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.

Танлов қоидалари

🔸Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (71) 212-73-58, (71) 212-73-59

Finlit.uz билан бирга молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Напоминаем, что близятся сроки конкурса проекта «Формирование современных навыков у студентов высших учебных заведений педагогического направления».

🔸Студентам 3-4 курса высших учебных заведений педагогического направления предоставляется возможность разработать проект учебно-методических материалов для проведения уроков по финансовой грамотности или интеграции вопросов финансовой грамотности в текущие учебные дисциплины.

🔸Конкурс определит лучший проект методической разработки, способствующий повышению финансовой грамотности школьников
и развитию финансовой культуры с раннего возраста.

🔸Победители получат возможность пройти стажировку в Центральном банке Республики Узбекистан.

Правила Конкурса

🔸Дополнительную информацию можно получить по телефону: (71) 212-73-58, (71) 212-73-59

Повышайте финансовую грамотность вместе с Finlit.uz!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin