Central Bank of Uzbekistan
29.4K subscribers
6.58K photos
531 videos
3 files
7.98K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Қирғизистондаги халқаро конференцияда иштирок этди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Бишкекда Қирғизистон сомининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда қатнашди.

🔸Конференцияда Швейцария, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Шимолий Македония, Беларус ва Арманистон Марказий банклари раҳбарлари ҳамда ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ ва ЕТТБнинг Қирғизистон Республикасидаги ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

🔸Конференцияда барқарор иқтисодиёт ва иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш масалалари, жумладан, иқтисодиётни трансформациялаш шароитида пул-кредит сиёсатининг ўрни, рақамлаштириш ва яшил молия барқарор иқтисодиётни ривожлантиришнинг воситаси, банк тизимида рақамлаштириш ва Марказий банкларнинг истиқболлари (рақамли валюта, молия бозорини тартибга солиш, киберхавфсизлик йўналишлари) муҳокама қилинди.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси “Инфляциянинг глобал ўсиши ва унинг Кавказ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги пул-кредит сиёсати асосларига таъсири” мавзусидаги сессияда ўз маърузасини тақдим этди.

———

Делегация Центрального банка Республики Узбекистан приняла участие в международной конференции в Кыргызстане

🔸Делегация Центрального банка Республики Узбекистан приняла участие в международной конференции, посвящённой 30 летию кыргызского сома в Бишкеке.

🔸В конференции приняли участие руководители центральных банков Швейцарии, России, Кыргызстана, Казахстана, Северной Македонии, Республики Беларусь и Армении, а также главы представительств МВФ, Всемирного банка, АБР и ЕБРР в Кыргызской Республике.

🔸На конференции были обсуждены вопросы устойчивой экономики и цифровой трансформации экономики, в том числе, роль денежно-кредитной политики в условиях трансформации экономики, цифровизация и зеленые финансы как инструмент развития устойчивой экономики, цифровизация в банковской системе и перспективы центральных банков (цифровая валюта, регулирование финансового рынка, кибербезопасность).

🔸Председатель Центрального банка Республики Узбекистан выступил в качестве спикера на сессии «Глобальный всплеск инфляции и его последствия для основ денежно-кредитной политики в странах Кавказа и Центральной Азии».

#xalqaro_anjuman #международная_конференция #international_conference

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️ "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “UZPAYNET” МЧЖ (веб-сайти paynet.uz);
▪️ синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “UZPAYNET” МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️ “UZPAYNET” МЧЖ кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 12 май;
▪️ синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 июнь;
▪️ синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 декабрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
“Тўлов тизими операторларининг ва тўлов ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш ва кузатувни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга шарҳ

🔸“Тўлов тизими операторларининг ва тўлов ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш ва кузатувни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Марказий банк бошқарувининг қарори Адлия вазирлигида 2023 йил 15 майда 3434-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔸Тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлаш “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадларидан биридир.

🔸Шу билан бирга, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан Марказий банк тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг мамлакатимиз ҳудудида ушбу Қонунга мувофиқ тартибга солинишини амалга оширади.

🔸Мазкур меъёрий ҳужжат тўлов хизматлари бозоридаги субъектлар фаолиятини назорат қилиш ва кузатувини амалга оширишда халқаро тажриба ва қоидаларга асосланган ечим ҳамда механизмларни амалиётда қўллаш, тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакат тўлов хизматлари бозорининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

🔸Таъкидлаш ўринлики, мазкур Низомда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар, ушбу субъектлар фаолиятини масофавий назорат қилиш ҳамда инспекция текширувидан ўтказиш, қўлланиладиган чоралар ва санкциялар, шунингдек, назорат тартибида амалга ошириладиган бошқа қатор талаблар ўрин олган.

🔸Ушбу Низом тўлов хизматлари бозорининг регулятори ҳисобланган Марказий банк томонидан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ҳамда кузатувини самарали ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, сўнгги йилларда тўлов хизматлари бозорида фуқаролар учун жозибадор бўлиб бораётган нобанк тўлов ташкилотларининг фаолиятини замонавий тамойиллар асосида тартибга солиш учун шарт-шароит яратади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

🔸Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 20 майдаги қарорига асосан:

▫️“Instant Payment Solutions” масъулияти чекланган жамияти ташкилот лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
▫️“Source to Pay” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турганлиги;
▫️“TAPP PAYMENT” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

———

Центральный банк отозвал лицензии у 3 платежных организаций

🔸В соответствии со статьей 25 Закона Республики Узбекистан «О платежах и платежных системах», на основании решения Правления Центрального банка Республики Узбекистан от 20 мая 2023 года сообщается, что лицензии 3 платежных организаций на осуществление деятельности платежной организации отозваны и исключены из реестра платежных организаций:

▫️общество с ограниченной ответственностью «Instant Payment Solutions» по заявлению организации об отзыве лицензии;
▫️общество с ограниченной ответственностью «Source to Pay» по причине приостановления своей деятельности более чем на полгода;
▫️общество с ограниченной ответственностью «TAPP PAYMENT», в связи с неосуществлением своей деятельности в течение одного года со дня получения лицензии.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республикамиз бўйлаб мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича янги мультипликатор лойиҳани йўлга қўйди.

🔸Лойиҳадан кўзланган олий мақсад республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, хотин-қизлар, ёшлар, олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчи ва ўқувчилар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, тадбиркорликни яқинда бошлаган ишбилармон аёллар ва ижтимоий ҳимоя дафтарларида рўйхатда турувчи фуқароларнинг яшаш жойи, қатлами, мавжуд муаммоларини, иқтисодий ривожланганлик даражаси ва талабини инобатга олган ҳолда банк ва молия соҳасидаги билимларини мунтазам ошириб бориш ва муаммолар ўз ечимини топишида тўғри йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.

🔸Шуларни инобатга олган ҳолда, Марказий банк томонидан 40 га яқин салоҳиятли кадрлардан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, улар молиявий саводхонликни ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича алоҳида суҳбатлар ва тайёргарликлардан ўтказилиб, тренер сифатида тайёрланди.

🔸Ҳозирда молиявий саводхонлик бўйича махсус тайёрланган тренер-консультантлар томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида мақсадли гуруҳлар учун семинар-тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

🔸Жорий йилнинг 19 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, 22 май куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида молиявий саводхонликни ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди.

🔸Тадбир давомида шахсий молиявий маблағларни бошқариш, банк омонатлари ва кредит тарихи, аҳолини имтиёзли кредитлаш дастурлари, субсидия орқали ипотека кредитлари олиш, шунингдек, кутилмаган молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиш, таълим ва тадбиркорлик фаолиятига сармоя киритиш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin