Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

🔸Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

🔸Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

🔸Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

🔸Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:
▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#огоҳ_бўлинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Чекка ҳудудларда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

🔸Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Навоий вилоятининг Хатирчи, Конимех ва Томди туманларида хотин-қизлар, ёшлар ҳамда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этди.

🔸Тадбирлар давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда очиб берилди.

🔸Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган 140 нафарга яқин кам таъминланган аёллар, 65 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 55 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

🔸Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

🔸Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини ўтказиб боришни давом эттиради.

———

Проведены образовательные мероприятия по повышению уровня финансовой грамотности населения в отдаленных регионах

🔸11-12 мая т.г. Центральный банк совместно с коммерческими банками провел образовательные тренинги для женщин, молодежи, а также трудовых мигрантов и членов их семей Хатырчинского, Канимехского и Тамдынского районов Навоийской области.

🔸В ходе мероприятий в интерактивном формате раскрыты основные направления финансовой грамотности, такие как формирование сбережений с помощью банковских депозитов, порядок начисления процентов, цифровая финансовая грамотность, основные правила финансовой безопасности, важность ответственного заимствования для формирования положительной кредитной истории, а также программы льготного кредитования.

🔸Около 140 женщин с низким уровнем дохода, начинающие предпринимательскую деятельность, более 65 представителей молодежи, а также свыше 55 трудовых мигрантов и членов их семей получили практические рекомендации по вопросам взаимодействия с кредитными учреждениями и защитой прав потребителей.

🔸Участникам тренинга и педагогам общеобразовательных школ были розданы образовательные инструкции по банковским продуктам, а также книги по финансовой грамотности.

🔸Центральный банк продолжит проведение образовательных мероприятий по повышению финансовой грамотности приоритетных целевых групп в отдаленных районах республики.

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Швейцария Миллий банки раиси билан учрашув

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Швейцария Миллий банки раиси Томас Йордан бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, жорий макроиқтисодий ҳолат, пул-кредит соҳасидаги ўзгаришлар, нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш, институционал ривожланиш ва салоҳиятни ошириш борасида кўрилаётган чоралар юзасидан артофлича маълумот берилди.

🔸Швейцария Миллий банки томонидан иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва натижаларга юқори баҳо берилиб, Ўзбекистон Марказий банки билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

🔸Хусусан, институционал ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар доирасида Марказий банкда умумий мувозанат моделларини (DSGE) жорий этиш ва макроиқтисодий барқарорлик таъминлашга қаратилган инструментларни ривожлантириш йўналишидаги техник кўмак дастурларини давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

🔸Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ҳолатлар, глобал молиявий шароитларнинг ўзгариши ва улар бўйича кутилмалар, ташқи иқтисодиётда юзага келаётган хатарлар ва уларнинг таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар муҳокама қилинди.

#халқаро_ҳамкорлик

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Қирғизистондаги халқаро конференцияда иштирок этди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Бишкекда Қирғизистон сомининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда қатнашди.

🔸Конференцияда Швейцария, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Шимолий Македония, Беларус ва Арманистон Марказий банклари раҳбарлари ҳамда ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ ва ЕТТБнинг Қирғизистон Республикасидаги ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

🔸Конференцияда барқарор иқтисодиёт ва иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш масалалари, жумладан, иқтисодиётни трансформациялаш шароитида пул-кредит сиёсатининг ўрни, рақамлаштириш ва яшил молия барқарор иқтисодиётни ривожлантиришнинг воситаси, банк тизимида рақамлаштириш ва Марказий банкларнинг истиқболлари (рақамли валюта, молия бозорини тартибга солиш, киберхавфсизлик йўналишлари) муҳокама қилинди.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси “Инфляциянинг глобал ўсиши ва унинг Кавказ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги пул-кредит сиёсати асосларига таъсири” мавзусидаги сессияда ўз маърузасини тақдим этди.

———

Делегация Центрального банка Республики Узбекистан приняла участие в международной конференции в Кыргызстане

🔸Делегация Центрального банка Республики Узбекистан приняла участие в международной конференции, посвящённой 30 летию кыргызского сома в Бишкеке.

🔸В конференции приняли участие руководители центральных банков Швейцарии, России, Кыргызстана, Казахстана, Северной Македонии, Республики Беларусь и Армении, а также главы представительств МВФ, Всемирного банка, АБР и ЕБРР в Кыргызской Республике.

🔸На конференции были обсуждены вопросы устойчивой экономики и цифровой трансформации экономики, в том числе, роль денежно-кредитной политики в условиях трансформации экономики, цифровизация и зеленые финансы как инструмент развития устойчивой экономики, цифровизация в банковской системе и перспективы центральных банков (цифровая валюта, регулирование финансового рынка, кибербезопасность).

🔸Председатель Центрального банка Республики Узбекистан выступил в качестве спикера на сессии «Глобальный всплеск инфляции и его последствия для основ денежно-кредитной политики в странах Кавказа и Центральной Азии».

#xalqaro_anjuman #международная_конференция #international_conference

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin