Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Марказий банк хабари

🔸 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️ "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
▪️ синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️ “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
▪️ синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;
▪️ синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк назорати қўмитасининг 2023 йил апрель ойи давомидаги фаолияти

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида асосий эътибор тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар, шунингдек, пруденциал меъёрларга ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

🔸Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 31 та масала муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔸Рухсат бериш тартиботи йўналишида 12 та банклар келишиш учун раҳбарлик лавозимларига тақдим этган номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари лицензияларини қайта расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

🔸Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 8 та тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, 2 та банклар, микромолия ташкилотлари ҳамда 5 та тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари, банкларда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши ҳолати юзасидан ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил этилди.

🔸Ўтказилган йиғилишлар якуни бўйича 15 та тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотларига нисбатан ўрганиш натижаларида аниқланган қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги, тўлов ташкилотлари шубҳали амалиётларни амалга оширганлиги сабабли огоҳлантирилди ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан кредитлаш ва факторинг операцияларини амалга оширишни уч ой муддатга тақиқлаш чораси қўлланилди.

🔸Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммаларига мижозлардан ортиқча ундирилган комиссион ҳақларни банк мижозларига қайтариш, ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кузатув кенгашини, бошқарув аъзоларини ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар таркибини бутлаш ҳамда ташқи савдо шартномаларини санкция ва тақиқлар талабларига мувофиқлиги юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифалари юклатилди.

🔸Бундан ташқари, Қўмита қарорлари билан юклатилган вазифалар ижросига доир таҳлилий маълумотлар йиғилишларда муҳокама қилинди ва топшириқларни ўз муддатида бажарилишини қатъий назоратга олиш юзасидан Марказий банкнинг таркибий тузилма раҳбарларига топшириқ берилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

🔸Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

🔸Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

🔸Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

🔸Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:
▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#огоҳ_бўлинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Чекка ҳудудларда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

🔸Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Навоий вилоятининг Хатирчи, Конимех ва Томди туманларида хотин-қизлар, ёшлар ҳамда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этди.

🔸Тадбирлар давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда очиб берилди.

🔸Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган 140 нафарга яқин кам таъминланган аёллар, 65 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 55 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

🔸Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

🔸Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини ўтказиб боришни давом эттиради.

———

Проведены образовательные мероприятия по повышению уровня финансовой грамотности населения в отдаленных регионах

🔸11-12 мая т.г. Центральный банк совместно с коммерческими банками провел образовательные тренинги для женщин, молодежи, а также трудовых мигрантов и членов их семей Хатырчинского, Канимехского и Тамдынского районов Навоийской области.

🔸В ходе мероприятий в интерактивном формате раскрыты основные направления финансовой грамотности, такие как формирование сбережений с помощью банковских депозитов, порядок начисления процентов, цифровая финансовая грамотность, основные правила финансовой безопасности, важность ответственного заимствования для формирования положительной кредитной истории, а также программы льготного кредитования.

🔸Около 140 женщин с низким уровнем дохода, начинающие предпринимательскую деятельность, более 65 представителей молодежи, а также свыше 55 трудовых мигрантов и членов их семей получили практические рекомендации по вопросам взаимодействия с кредитными учреждениями и защитой прав потребителей.

🔸Участникам тренинга и педагогам общеобразовательных школ были розданы образовательные инструкции по банковским продуктам, а также книги по финансовой грамотности.

🔸Центральный банк продолжит проведение образовательных мероприятий по повышению финансовой грамотности приоритетных целевых групп в отдаленных районах республики.

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin