Central Bank of Uzbekistan
28.3K subscribers
6.4K photos
525 videos
3 files
7.83K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
2023 йил I чорак якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрланди.

🏢👨‍👩‍👦
Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом юзасидан шарҳ

🔸“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Марказий банк бошқарувининг қарори Адлия вазирлигида 2023 йил 5 майда 3431-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔸Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши тўлов хизматлари бозоридаги тўлов хизматларини етказиб берувчилар сони ортишига туртки бўлиб, тўғридан-тўғри амал қиладиган мазкур қонунга қўшимча равишда лицензиялаш талабларини халқаро тажриба асосида янада такомиллаштиришга зарурият туғилди.

🔸Шунга асосан халқаро экспертлар билан ҳамкорликда лицензия даъвогарларига қўйиладиган талаблар ва тақдим этиладиган ҳужжатларнинг батафсил тавсифини ўз ичига олган ҳужжат ишлаб чиқилди.

🔸Ушбу Низом тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тартиб-таомилларини белгилайди.

🔸Шу билан бирга, мазкур низомда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини юритиш учун лицензия даъвогарларига нисбатан қуйидаги талаблар киритилган:
• лицензия талаблари ва шартлари;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)га қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи
органи раҳбарларига қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг устав фондига (устав капиталига) қўйиладиган талаблар;
• тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига қўйиладиган ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талаблар батафсил ёритилган.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Энг яхши инвестиция – бу таълимга қилинган инвестиция"

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати, Марказий банкнинг ёш раҳбар кадрларидан Дониёр Нафасов билан хориждаги таҳсил ва фаолиятидаги ютуқлар ҳақида суҳбат.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️ "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
▪️ синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️ “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
▪️ синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;
▪️ синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк назорати қўмитасининг 2023 йил апрель ойи давомидаги фаолияти

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида асосий эътибор тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар, шунингдек, пруденциал меъёрларга ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

🔸Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 31 та масала муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔸Рухсат бериш тартиботи йўналишида 12 та банклар келишиш учун раҳбарлик лавозимларига тақдим этган номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари лицензияларини қайта расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

🔸Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 8 та тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, 2 та банклар, микромолия ташкилотлари ҳамда 5 та тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари, банкларда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши ҳолати юзасидан ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил этилди.

🔸Ўтказилган йиғилишлар якуни бўйича 15 та тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотларига нисбатан ўрганиш натижаларида аниқланган қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги, тўлов ташкилотлари шубҳали амалиётларни амалга оширганлиги сабабли огоҳлантирилди ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан кредитлаш ва факторинг операцияларини амалга оширишни уч ой муддатга тақиқлаш чораси қўлланилди.

🔸Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммаларига мижозлардан ортиқча ундирилган комиссион ҳақларни банк мижозларига қайтариш, ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кузатув кенгашини, бошқарув аъзоларини ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар таркибини бутлаш ҳамда ташқи савдо шартномаларини санкция ва тақиқлар талабларига мувофиқлиги юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифалари юклатилди.

🔸Бундан ташқари, Қўмита қарорлари билан юклатилган вазифалар ижросига доир таҳлилий маълумотлар йиғилишларда муҳокама қилинди ва топшириқларни ўз муддатида бажарилишини қатъий назоратга олиш юзасидан Марказий банкнинг таркибий тузилма раҳбарларига топшириқ берилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin