Central Bank of Uzbekistan
29.3K subscribers
6.58K photos
531 videos
3 files
7.98K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Банк назорати қўмитасининг 2023 йил март ойи давомидаги фаолияти

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг март ойида асосий эътибор устувор равишда тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрларга ҳамда нобанк кредит ташкилотларининг қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

🔸Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилиб, уларда жами 40 та масала муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔸Рухсат бериш тартиботи йўналишида банклар томонидан келишиш учун тақдим этилган раҳбарлик лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, янги очилаётган тижорат банклари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш масалалари кўриб чиқилди.

🔸Жумладан, 6 та тўлов ташкилоти, шунингдек, рақамли банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “APEX BANK” акциядорлик жамияти ва “HAYOT BANK” акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда уларга тўлов ташкилоти ва банк хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.

🔸Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш билан боғлиқ муҳокамаларда тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил этилди.

🔸Ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича айрим тижорат банкларига нисбатан пруденциал нормативларга риоя этилмаганлик ҳолатлари учун жарима ундириш чораси қўлланилди.

🔸Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммаларига банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш мақсадида банкнинг бизнес-режа кўрсаткичлари, шу жумладан, активлар тузилмасини ҳисобга олган ҳолда капитал ва ликвид ресурсларни банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оладиган миқдоргача етказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2023 йил март ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

🔸Жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қанлиқўл, Мўйноқ ва Тахтакўпир вилоятларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

🔸Тадбир давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда тушунтирилди.

🔸190 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар ва 85 нафарга яқин ёшлар вакилларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

🔸Тренинг иштирокчилари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

🔸Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради.

———

Проведены образовательные мероприятия по повышению уровня финансовой грамотности населения в отдаленных районах Республики Каракалпакстан

🔸6-7 апреля т.г. Центральным банком совместно с коммерческими банками проведены образовательные тренинги для женщин и молодежи Бозатауского, Канлыкульского, Муйнакского и Тахтакупырского районов Республики Каракалпакстан.

🔸Посредством интерактивного формата и раскрытия основных вопросов финансовой грамотности, таких как формирование сбережений с помощью банковских депозитов, цифровая финансовая грамотность, основные правила финансовой безопасности, значимость ответственного заимствования для формирования положительной кредитной истории, порядок начисления процентов.

🔸Также программ льготного кредитования для населения,
около 190 женщин с низким уровнем дохода, начинающих предпринимательскую деятельность, и около 85 представителей молодежи получили практические рекомендации по вопросам взаимодействия с кредитными учреждениями и защитой прав потребителей.

🔸Участникам тренинга и педагогам общеобразовательных школ были разданы образовательные инструкции по банковским продуктам, а также книги по финансовой грамотности.

🔸Центральный банк продолжит образовательные мероприятия по повышению финансовой грамотности приоритетных целевых групп в отдаленных районах республики.

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2023 йилнинг март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Огоҳ бўлинг! Фейк!

🔸Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга “Markaziy Bank Uzbekistan” номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканлигига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

❗️Марказий банк шуни маълум қиладики, мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

🔸Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор бермаслик ва ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади. Фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилади.

#фирибгарлик #мошенничество

Расмий манбалар⬇️⬇️⬇️

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Орзуларингиздан ҳеч қачон воз кечманг".

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати, Марказий банкнинг ёш раҳбар кадрларидан Ҳусанхўжа Обидов билан хориждаги таҳсил ва фаолиятидаги ютуқлар ҳақида суҳбат.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin