Central Bank of Uzbekistan
29.4K subscribers
6.58K photos
531 videos
3 files
7.98K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

🔸Давлатимиз раҳбарининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича учрашувлар ўтказди.

🔸Уларда бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда қуёш панелларини ўрнатишнинг иқтисодий афзалликлари, ушбу жараёнда тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди.

🔸Бизнес ва аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувларда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган “яшил” энергия кредит турлари бўйича кўргазмали стендлар ташкил этилди.

🔸Қайд этиш лозимки, мазкур кредитлар имтиёзли ва узоқ муддатлидир. Хусусан, мазкур кредитлардан тадбиркорлик субъектлари ва турар-жой биноларида, ер участкаларида қуёш панелларини ўрнатиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш каби лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

🔸Учрашувларда Хитой ва Россиядан келган мутахассислар ҳам иштирок этиб, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

———

В Самаркандской, Бухарской и Навоийской областях проведены разъяснительные мероприятия по внедрению возобновляемых источников энергии

🔸В целях обеспечения реализации Постановления главы нашего государства «О мерах по ускорению внедрения возобновляемых источников энергии и энергосберегающих технологий в 2023 году» члены рабочей группы провели разъяснительные мероприятия в Самаркандской, Бухарской и Навоийской областях.

🔸В них предоставили подробную информацию об экономических выгодах использования возобновляемых источников энергии и установки солнечных панелей сегодня, преимуществах, создаваемых для субъектов предпринимательства в этом процессе.

🔸В ходе встреч с представителями бизнеса и населения были организованы выставочные стенды по видам «зеленых» энергетических кредитов, предлагаемых коммерческими банками.

🔸Следует отметить, что данные кредиты являются льготными и долгосрочными. В частности, кредиты могут быть использованы субъектами предпринимательства при реализации таких проектов, как установка солнечных панелей в жилых домах, земельных участках, приобретение устройств возобновляемых источников энергии.

🔸Во встречах также приняли участие специалисты из Китая и России, которые поделились своим опытом использования возобновляемых источников энергии.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
📈Марказий банк томонидан 2023 йил январь-март учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

🔸Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37,0 фоизга ошди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за январь-март 2023 года

🔸Согласно обзору, за январь-март 2023 года общая сумма денежных поступлений (наличные деньги и через терминалы) составили 140,8 трлн. сумов, и увеличился на 37,0 процента по сравнению с аналогичным периодом 2022 года.

➡️Подробнее по ссылке

#шарҳ #обзор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк назорати қўмитасининг 2023 йил март ойи давомидаги фаолияти

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг март ойида асосий эътибор устувор равишда тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрларга ҳамда нобанк кредит ташкилотларининг қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

🔸Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилиб, уларда жами 40 та масала муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔸Рухсат бериш тартиботи йўналишида банклар томонидан келишиш учун тақдим этилган раҳбарлик лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, янги очилаётган тижорат банклари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш масалалари кўриб чиқилди.

🔸Жумладан, 6 та тўлов ташкилоти, шунингдек, рақамли банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “APEX BANK” акциядорлик жамияти ва “HAYOT BANK” акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда уларга тўлов ташкилоти ва банк хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.

🔸Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш билан боғлиқ муҳокамаларда тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил этилди.

🔸Ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича айрим тижорат банкларига нисбатан пруденциал нормативларга риоя этилмаганлик ҳолатлари учун жарима ундириш чораси қўлланилди.

🔸Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммаларига банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш мақсадида банкнинг бизнес-режа кўрсаткичлари, шу жумладан, активлар тузилмасини ҳисобга олган ҳолда капитал ва ликвид ресурсларни банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оладиган миқдоргача етказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2023 йил март ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

🔸Жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қанлиқўл, Мўйноқ ва Тахтакўпир вилоятларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

🔸Тадбир давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда тушунтирилди.

🔸190 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар ва 85 нафарга яқин ёшлар вакилларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

🔸Тренинг иштирокчилари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

🔸Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради.

———

Проведены образовательные мероприятия по повышению уровня финансовой грамотности населения в отдаленных районах Республики Каракалпакстан

🔸6-7 апреля т.г. Центральным банком совместно с коммерческими банками проведены образовательные тренинги для женщин и молодежи Бозатауского, Канлыкульского, Муйнакского и Тахтакупырского районов Республики Каракалпакстан.

🔸Посредством интерактивного формата и раскрытия основных вопросов финансовой грамотности, таких как формирование сбережений с помощью банковских депозитов, цифровая финансовая грамотность, основные правила финансовой безопасности, значимость ответственного заимствования для формирования положительной кредитной истории, порядок начисления процентов.

🔸Также программ льготного кредитования для населения,
около 190 женщин с низким уровнем дохода, начинающих предпринимательскую деятельность, и около 85 представителей молодежи получили практические рекомендации по вопросам взаимодействия с кредитными учреждениями и защитой прав потребителей.

🔸Участникам тренинга и педагогам общеобразовательных школ были разданы образовательные инструкции по банковским продуктам, а также книги по финансовой грамотности.

🔸Центральный банк продолжит образовательные мероприятия по повышению финансовой грамотности приоритетных целевых групп в отдаленных районах республики.

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2023 йилнинг март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасига доир инфографика

#инфографика

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin