Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
📊Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг октябрь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг ва замонавий СМАРТФОН ютиб олинг.

🔸Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

🔸Сўровномада қатнашганлар орасида ғолиблар “random” платформасида тасодифий танлаш орқали амалга оширилади.

🔸Сўровнома 2022 йил 4 ноябргача давом этади.

❗️Эслатма: сўровномада иштирок этгандан сўнг, ботни ўчириб юборманг ва мутназам текшириб туринг. Ғолиб билан бот орқали боғланилади.

*Аҳоли ва тадбиркорлар орасидан биттадан ғолиблар аниқланиб, совғалар топширилади.

➡️
@kutilmalar_Oct2022_bot

———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за октябрь и получите возможность выиграть современный СМАРТФОН.

🔸Поделитесь своим мнением и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Ваше мнение важно для нас.

🔸Победители среди участников опроса будут определены случайным образом через платформу “random”.

🔸Опрос будет проводиться до 4 ноября 2022 года.

❗️Напоминание: после участия в опросе не удаляйте бот и проверяйте на регулярной основе. Через него мы свяжемся с победителем.

*Среди населения и предпринимателей будут выбраны по одному победителю и им будут вручены призы.

➡️
@kutilmalar_Oct2022_bot

#сўровнома #опрос

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔸Шу билан бирга, "Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

🎤Тафсилотлар билан соат 14:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин.

—————

⚡️Проходит очередное заседание Правления Центрального банка Республики Узбекистан.

🔸В нем принято решение оставить основную ставку без изменений на уровне 15,0% годовых.

🔸Вместе с тем, одобрен «Концептуальный проект основных направлений денежно-кредитной политики на 2023 год и 2024-2025 годы».

🎤С подробностями можно ознакомиться на пресс-конференции, которая состоится в 14:00.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 27 октябрь асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

————

🔸 Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 27 октября 2022 года, сохранить основную ставку без изменений, на уровне 15,0% годовых.

———

🔸Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on October 27, 2022, to keep the policy rate unchanged at 15,0% per annum.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🎤Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

📹Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" ва "UzReport" телеканаллари ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

———

🎤Началась пресс-конференция, посвященная итогам очередного заседания правления Центрального банка.

📹Пресс-конференция будет транслироваться в прямом эфире телеканалов "O‘zbekiston 24" и "UzReport", также на странице Центрального банка в Facebook.

#матбуот_анжумани #пресс_конференция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
"Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о предварительном концептуальном проекте «Основных направлений денежно кредитной политики на 2023 год и период 2024-2025 годов"

———

Press release of the preliminary conceptual project of "Monetary Policy Guidelines for 2023 and the period 2024-2025"

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 27 октябрда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжумани презентацияси

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Раисининг 2022 йил 27 октябрдаги асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги МАЪРУЗАСИ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди

🔸Ушбу шарҳда 2022 йил 1 октябрь ҳолатига нобанк кредит ташкилотлари сони, уларнинг активлари, кредитлаш амалиёти, муаммоли кредитлари, мажбуриятлари ва капитали, даромадлилиги таҳлил этилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Банклар томонидан тақдим этилаётган барча банк хизматлари ҳақида битта манба орқали маълумот олишни истайсизми?

🔸Омонат ва кредит шартларини солиштириш имконияти мавжудлигидан хабардормисиз?

🔸Буларнинг барчасига
bankxizmatlari.uz портали орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2022 йил 31 октябрь куни ўтказиладиган муомала даври 90 кун бўлган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида маълумот

———

🔸Информация о проведении 31 октября 2022 года аукциона по размещению выпуска облигаций Центрального банка со сроком обращения 90 дней, номинированных в национальной валюте

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк ахбороти

🔸Сўнгги кунларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз тўловидан ташқари қўшимча тўловлар ҳисобига кредитнинг ҳақиқатдаги нархи юқори бўлаётганлиги каби масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда турли хабарлар эълон қилинмоқда.

🔸Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Қарз олувчиларнинг кутилаётган қарз юкини аниқ белгилаш ҳамда кредит маҳсулотларини танлашда оқилона қарор қабул қилишлари учун бир қатор қоидалар амалиётга жорий қилинган.

🔸Хусусан, қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:

▪️кредитлар бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдори қарз олувчи жисмоний шахсларнинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати 50 фоиздан;
▪️барча кредит (микроқарз)лари бўйича ҳисобланадиган кунлик фоиз ставкаси 0,3 фоиздан;
▪️кредит (микроқарз) бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа тўловлар миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан ошиб кетмаслиги белгиланган.

🔸Шунингдек, қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш амалиётга киритилган.

🔸Кредитнинг тўлиқ қийматига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан, учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ёки кредит бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса киритилади.

🔸Ушбу кўрсаткич қарз олувчиларга турли банклар кредитларининг ҳақиқий баҳосини билишга ҳамда кредит маҳсулотини танлашда оқилона қарор қабул қилишга хизмат қилади.

🔸Қолаверса, потенциал қарз олувчи кредит олиш мақсадида банкка мурожаат этганда, банк мажбурий тартибда қарз олувчи билан биргаликда белгиланган шаклдаги кредитнинг асосий шартлари ҳақидаги ахборот варақасини тўлдириши лозим.

🔸Мазкур ахборот варақасининг шакли барча банклар учун бир хил бўлиб, бу қарз олувчига турли банкларда мавжуд кредитларнинг шартларини таққослаш ва ўзи учун мақбул бўлган вариантни танлаш имконини беради.

🔸Шу билан бирга, қарз олувчи банкларнинг кредит маҳсулотлари шартларини тушунишига молиявий саводхонлиги етишмаса ёки шартноманинг айрим бандлари бўйича маслаҳат олишни зарур деб ҳисобласа кредит шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.

🔸Шунингдек, Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг молиявий билимини шакллантириш мақсадида молия ва иқтисодиётга оид асосий кўникмаларни ўргатиб бориш учун finlit.uz веб-сайти ва телеграм каналини ишга туширган. Унда содда тилдаги иқтисодий тушунчалар, механизмлар, молиявий хизматлар мисоллар билан тушунтирилади ва кредитлардан фойдаланиш учун қарорларни қабул қилишда муҳим жиҳатлар бериб борилади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔸Кредит сўраб банкка мурожаат этганингизда кредит олишдан олдин ташкилотнинг расмий веб-сайти орқали ўша кредит тури, шартлари, банк хизмат ҳақи миқдори ва бошқа маълумотлар, шу жумладан, кредит бўйича ахборот варақаси билан батафсил танишиб чиқиш, шунингдек, тушунмаган маълумотлар бўйича банкнинг колл-маркази ёки банк муассасасига ташриф буюрган ҳолда банк ходимларидан қизиқтирган саволларингизга жавоб олиш ва якунда банк хизматидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишга чақиради.

Маълумот учун: жорий йил бошидан буён Анорбанк томонидан ажратилган микроқарз бўйича бевосита қарз олувчилардан Марказий банкка иккита расмий шикоят келиб тушган ва улар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, Анорбанкка тақдим этаётган маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилиши бўйича белгиланган қоидаларга риоя қилиши, шу жумладан, банк томонидан берилаётган реклама тусидаги ахборот истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ёки истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸"Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси маъқулланди

🔸Ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: e-mail: achilov@cbu.uz

📖Ҳужжат лойиҳаси

———

🔸Одобрен предварительный концептуальный проект «Основных направлений денежно кредитной политики на 2023 год и период 2024-2025 годов"

🔸Вы можете отправить свои предложения и комментарии по адресу: e-mail: achilov@cbu.uz

📖Проект документа

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin