Central Bank of Uzbekistan
28.2K subscribers
6.4K photos
523 videos
3 files
7.82K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Банк тизимида аёлларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирлар жадаллаштирилади

🔸Марказий банкда шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари, Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари, тасарруфдаги корхоналар масъуллари, тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича Кенгашлари раислари иштирок этишди.

👉🏻Батафсил ушбу ҳаволада

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар мониторинг қилиб борилмоқда

🔸Ижтимоий тармоқларда “Капиталбанк”нинг “Барака” номли муддатли омонатига фоиз ҳисоблаш тартиби бўйича саволлар пайдо бўлди.

🔸Бу борада Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан “Капиталбанк”ка мазкур масала бўйича омонатчиларга банкнинг расмий коммуникация каналлари орқали тушунтириш бериш юзасидан кўрсатма берилди.

🔸Ушбу кўрсатмага мувофиқ, “Капиталбанк” томонидан банкнинг автоматлаштирилган тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилганлиги ва “Барака” номли омонатга фоиз ҳисоблаш тартиби билан боғлиқ муаммо ўз ечимини топганлиги тўғрисида банкнинг телеграмдаги расмий канали орқали ахборот жойлаштирилди.

🔸Ўз навбатида, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир масалаларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилиниб, қонуний ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

🔸Агар Сиз тижорат банклари ёки нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланганингизда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳамда шартномада кўрсатилган ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 📞(71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Endi banklar orqali toʼlovlarni amalga oshirganda toʼlov hujjatlari qanday toʼldiriladi?

🔸Kimlar toʼlov hujjatlariga oʼzlarining JShShIRlarini kiritishlari zarur?

📹Bular haqida batafsil video-intervyuda

#intervyu

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Муомала даври 90 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2022 йил 8 апрель куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

—————————

🔸Информация об итогах проведенного 8 апреля 2022 года аукциона по размещению облигаций Центрального банка со сроком обращения 90 дней

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸 2022 йил 11 апрелда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида маълумот

—————

🔸 Информация о проведении 11 апреля 2022 года аукциона по размещению выпуска облигаций Центрального банка, номинированных в национальной валюте

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк томонидан TBC банк ҳамкорлигида аҳоли учун жамғарма ва омонат масалаларига бағишланган тренинг ўтказилди

🔸Тадбир доирасида жамғармани шакллантириш, омонат турлари ва жойлаштириш шартлари, фоизларни ҳисоблаш тартиби каби молифвий саводхонлик масалалари тушунтирилди.

🔸Шунингдек, мутахассислар томонидан миқдори ва валютасидан қатъи назар, барча омонатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминлайдиган омонатларини кафолатлаш тизими ёритиб берилди.

———

Центральным банком совместно с TBC банком проведен образовательный тренинг для граждан по вопросам сбережений и депозитов

🔸В рамках мероприятия разъяснены такие вопросы финансовой грамотности, как формирование сбережений, виды и условия размещения депозитов, порядок начисления процентов.

🔸Также экспертами освещена государственная система гарантирования вкладов, обеспечивающая сохранность и возвратность всех депозитов в полном объеме вне зависимости от суммы и валюты.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter
Фуқароларнинг банк картасидаги пул маблағлари уларнинг рухсатисиз ечиб олинганлиги аниқланди

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига бу борада мурожаатлар келиб тушди.

🔸Ушбу мурожаатлар ўрганилганда кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилганлиги аниқланди.

🔸Бундай амалиётни йўлга қўйган “Даврбанк”ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш амалиётига чек қўйиш ҳамда фуқаролардан шу мазмунда шикоятлар келиб тушганда ушбу маблағларни қайтариб берилишини таъминлаш вазифалари юклатилди.

🔸Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати тижорат банкларининг инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларига қарши туради ҳамда кредит қарздорликларни учинчи шахслар ҳисобидан сўндиришда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга чақиради.

🔸Шу ўринда барча тижорат банкларига “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 57-моддасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун банкка нисбатан чоралар кўрилиши белгиланганлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

🔸Агар тижорат банки томонидан картангиздан маблағлар ечилган ҳолатларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз, ушбу ҳолат юзасидан Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 📞(71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2022 йил 12 апрель куни ўтказиладиган муомала даври 182 кун бўлган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида маълумот

———

🔸Информация о проведении 12 апреля 2022 года аукциона по размещению выпуска государственных ценных бумаг со сроком обращения 182 дня, номинированных в национальной валюте

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон республика валюта биржаси савдо тизимида депозит операциялари бўйича аукцион ўтказилишини маълум қилади.

———————

🔸Центральный банк сообщает о проведении депозитного аукциона 12 апреля текущего года в торговой системе Узбекской республиканской валютной биржи.

#auksion #аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Муомала даври 45 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2022 йил 11 апрель куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

—————————

🔸Информация об итогах проведенного 11 апреля 2022 года аукциона по размещению облигаций Центрального банка со сроком обращения 45 дней

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin