Central Bank of Uzbekistan
28.2K subscribers
6.4K photos
523 videos
3 files
7.82K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ – СЎМ МУОМАЛАГА КИРИТИЛГАН КУН

📆1994 йилнинг 1 июль санаси миллий валюта — сўм муомалага киритилган кун.

🔸Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

🔸1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

🔸Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди.

🔸Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.

🔸Миллий валютамиз – сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.

#тарихда_бугун

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
#тарихда_бугун
Банк хизматлари марказлари

📆 2019 йил 12 августда тижорат банкларига Банк хизматлари марказларини Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида ташкил этиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият юритиши учун рухсат берилди.

“Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль).

🔸Банк хизматлари марказлари мижозларга вақтни тежаб, узоқда жойлашган банк идораларига бормаган ҳолда, ўзига яқин бўлган манзилда банк операцияларини амалга оширишга шароит яратиш ҳамда банк хизматларининг аҳоли орасида оммабоплигини янада ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

🔸Мижозлар банк хизматлари марказларида депозит ҳисобварағи очиш, пул маблағларини омонатга жойлаштириш, тўловлар, халқаро пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, истеъмол кредити ҳамда микроқарз олиш билан боғлиқ базавий банк хизматлари тўпламидан фойдаланадилар.

🔸Бир йил ичида республикамизда 600 дан ортиқ банк хизматлари марказлари ташкил этилди. Эндиликда бундай марказлар сонини ошириш ва улардаги хизматларни янада осон ва қулай тарзда амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
#тарихда_бугун
Ўзбекистонда дастлабки электрон тўлов амалга оширилган кун қайси эканини биласизми?

📆1995 йил 19 августда банк тизимида электрон тўлов тизими технологияси асосида дастлабки тўловлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида ҳисоб-китоб марказлари ташкил этилди ҳамда тижорат банкларига электрон тўловларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатила бошланди. Йил охирига келиб эса барча тижорат банклари, Марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказлари, клиринг марказлари электрон тўлов тизимига қўшилди.

Янги технология натижасида 1996 йил охирига келиб, тўловларнинг ўтиш муддати республика миқёсида 2 соат ҳамда вилоят миқёсида 1 соатни ташкил этди. Электрон тўлов тизимининг мавжуд амалий дастури ривожлантирилиб, тизимнинг катта ўтказиш қобилияти ҳамда ҳужжатларнинг юқори тезликда (ҳудудлараро ҳисоб-китоблар – 15 дақиқада, битта ҳудуд ичидаги ҳисоб-китоблар эса – 3-5 дақиқада) қайта ишланиши пул маблағлари айланишини тезлаштирди. Бу эса республикада фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятига ижобий таъсир этди.

🔸Ҳозирги кунда Марказий банкнинг учта турдаги тўлов тизимлари фаол ишлаб келмоқда. Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизимида бир банкдан иккинчи банкка тўлов транзакцияларининг ўтиши файл айирбошлаш режимида амалга оширилади. Мазкур тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи мобайнида ўртача кунлик транзакциялар сони 200 мингга ва ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 7,5 трлн. сўмга етди.

🔸Шу билан бирга, Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бизнес субъектларининг тўлов транзакциялари 24/7 режимида онлайн равишда амалга оширилмоқда. Ушбу тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи давомида ўртача кунлик транзакциялар сони 16,4 мингтани ҳамда ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 420 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

🔸Бундан ташқари, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 2014 йилнинг апрель ойидан бошлаб тўловлар онлайн равишда 24/7 режимида амалга оширилиши йўлга қўйилиб, тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи давомида ўртача кунлик транзакциялар сони 135,9 мингтани ҳамда ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 44 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
#тарихда_бугун

Ҳисоб-китоблар клиринг тизими: йиллар, эришилган натижалар ва имкониятлар

🔸2013 йил 16 сентябрь
📆 куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими ишга туширилган. Марказий банк томонидан республика ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига яратилган мазкур тизим жисмоний шахсларнинг тўловларини туну-кун 24/7🕒 режимида амалга оширишга ихтисослашган.

🔸Ушбу тизим орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг тизимига интеграция қилиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.

🔸Бугунги кунда банклар инфратузилмаларида клиринг тизими орқали коммунал ташкилотлар, Молия вазирлиги Ғазначилигига тўланадиган бюджет тўловлари, солиқ ва божхона, нотариат ва ФҲДЁ тўловлари, Ички ишлар вазирлигига тўланадиган жарима тўловлари, Давлат хизматлари агентлиги хизматлари тўловлари, “UzAuto Motors” автомашиналари учун тўловлар, кадастр хизматлари учун тўловлар, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар каби хизматлар кўрсатувчи 30 дан ортиқ ташкилотларнинг биллинг тизими орқали тўловчини аниқ идентификация қилиш билан тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш ва акс эттириш имконияти яратилган.

🔸Шунингдек, мазкур тизим банк карталари💳 орқали амалга оширилган транзакциялар бўйича Ҳисоб-китоб банки вазифасини ҳам бажариб, тўлов тизими операторлари билан ўзаро фаолиятини йўлга қўйди.

🔸Таҳлилларга кўра, 2014 йилда Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 46,7 млрд. сўмлик 662 мингдан ортиқ тўловлар ўтказилган бўлса, жорий йилнинг январь-август ойларида 13,7 трлн. сўмга тенг бўлган 📈 41,2 млн.та транзакция амалга оширилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
#тарихда_бугун
Тўлов тизимлари ривожидаги муҳим ҳужжат

📆 2019 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

🔸Ушбу қонун Марказий банк томонидан халқаро экспертлар иштирокида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидалар, хорижий давлатларнинг тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилган.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун нимаси билан аҳамиятли? Унинг қабул қилиниши тизимда қандай ўзгариш ясай олди?

🔸Қонун қабул қилингунига қадар тўлов тизимлари субъектлари, хусусан, тўлов ташкилотлари фаолиятини назорат қиладиган ваколатли давлат органи мақоми белгиланмаган ҳамда электрон пуллар муомаласини тартибга соладиган нормалар мавжуд бўлмаган. Бу эса ўз навбатида, тўлов хизматлари бозорида янги тўлов хизмат турларини жорий этишни кенгайтиришга ҳамда тўлов хизматларини етказиб берувчилар ўртасида рақобатнинг кескин ривожланишига имкон бермаётган эди.

🔸Тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, экинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қонун қабул қилиниши билан бу вазифалар бошқа хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб банк тизимининг регулятори бўлган Марказий банк зиммасига юклатилди. Шу тариқа тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.

🔸Шунингдек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши:

тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни, ягона норматив-ҳуқуқий база яратилишини;

Марказий банк томонидан тўлов хизматлари бозорини, тўлов тизимлари, тўлов тизимларининг операторлари ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларнинг фаолиятини самарали назорат қилинишини;

тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини оширишни, жумладан узоқ ва чекка ҳудудларда ҳам кенгайишини;

электрон пуллар муомаласига доир муносабатларни ва унинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солинишини таъминламоқда.

🔸Қонун кучга кирган – 2020 йилнинг 3 февралидан бугунги кунга қадар Марказий банк томонидан 2 та тўлов тизими операторлари (“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ ва “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ) ҳамда 17 та юридик шахсларга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар тақдим этилди.

🔸Шу билан бирга, 3 та электрон пуллар тизими (OSON, СLICK ва E-Card) Марказий банкнинг электрон пуллар тизими реестрига киритилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
#тарихда_бугун

📆 2019 йил 18 ноябрь куни Президентнинг “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги 5877-сонли Фармони қабул қилинди.

🔸Инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Инфляцион таргетлаш режимининг мақсади нархлар барқарорлигини таъминлашдир. Ўз навбатида, нархлар барқарорлиги аҳоли ва бизнес вакиллари даромадлари харид қобилиятини сақлаб қолиш, уларнинг ишлаб чиқариш, инвестиция, жамғариш ва истеъмол борасида қарорлар қабул қилиши учун қулай иқтисодий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

———————————————————

#история_дня

📆 18 ноября 2019 года принят Указ Президента №5877 «О совершенствовании денежно-кредитной политики с поэтапным переходом на режим инфляционного таргетирования”.

🔸С 1 января 2020 года осуществляется поэтапный переход механизмов денежно-кредитной политики на режим инфляционного таргетирования с установлением цели снижения инфляции до 10% в 2021 году и постоянной цели (таргет) по инфляции на уровне 5% в 2023 году.

Справочно: Целью инфляционного таргетирования является обеспечение стабильности цен. В свою очередь, стабильность цен способствует формированию комфортной экономической среды для сохранения покупательской способности доходов населения и представителей бизнеса и принятия ими решений касательно производства, инвестирования, сбережения и потребления.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ – СЎМ МУОМАЛАГА КИРИТИЛГАН КУН

📆1994 йилнинг 1 июль санаси миллий валюта — сўм муомалага киритилган кун.

➡️Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

➡️1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

➡️Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” 🔁муомалага киритилди.

🔸Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар🏙хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.

🇺🇿💴Миллий валютамиз – сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.

#тарихда_бугун

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin