Central Bank of Uzbekistan
27.7K subscribers
6.31K photos
518 videos
3 files
7.74K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Пенсионер ўзи истаган тўлов тизимининг банк картаси берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгами? Ахир фуқаро ўзига қулай бўлган картани танлашни, нақд пул олиш ҳамда жойларда тўловларни амалга оширишда муаммо бўлмаслигини хоҳлайди.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига кўра, банк карталарини муомалага чиқариш ва улардан фойдаланиш банк картасининг эмитенти ҳамда банк картасини сақловчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

🔹Бугунги кунга келиб ҳудудларда қарийб 5 450 дона банкоматлар банк инфратузилмалари ва аҳоли гавжум объектларга ўрнатилган. Улардан 2 800 донаси HUMO тўлов тизими банкоматлари ҳамда 2 650 донаси Узкард тўлов тизими банкоматларидир. Ҳозирда ҳар бир чекка ҳудудларда ҳам банкоматлар сонини янада кўпайтириш ишлари давом этмоқда.

🔹Республика бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларига жами 440 мингдан ортиқ терминаллар ўрнатилган бўлиб, барча савдо объектларида терминалларнинг мавжудлиги қонунчиликка мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат қилинади.

🔹Шу сабабли, барча ҳудудлар миқёсида банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш учун мавжуд чакана тўлов тизимлари томонидан зарур тўлов инфратузилмаси яратилганлигини билдирамиз.

🔹Саволда келтирилган масалага тўхталсак, пенсионер қайси тўлов тизимининг банк картасидан фойдаланишни ўз хоҳишига қараб танлаши мумкин. Бунда тўлов тизимлари томонидан банк карталари бўйича яратилган қулайликларни инобатга олиш жоиз ҳисобланади.

🔹Эслатиб ўтамиз, карта эгасининг (пенсионернинг) хоҳишига кўра, Халқ банки сайёр кассалари томонидан пенсия тўловларини тарқатиш жараёнида картадаги маблағлар нақдлаштириб берилиши мумкин.

#савол_жавоб

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Пенсионер ўз номига очилган банк картасини олишидан аввал шартнома билан таништирилиши ва унга шартноманинг бир нусхаси берилиши керакми? Агар шартноманинг баъзи бандлари ёки шартлари пенсионерни қониқтирмаса, бундай вазиятда нима қилиш керак?

Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндир. Шартномани тузиш учун мажбурлашга йўл қўйилмайди. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, фақат қонун ҳужжатлари асосида кўрсатиб ўтилган тегишли шартлар бундан мустасно.

🔹Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш банк карталарини тарқатувчи тижорат банки ҳамда унинг мижозлари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Банк карталари мижозларга, жумладан, пенсионерларга фойдаланиш учун тақдим этилганда, шартноманинг бир нусхаси карта эгасига берилади ва икки томон ҳам шартномага амал қилиши лозим бўлади.

🔹Агар пенсионерни шартномада баён этилган айрим шартлар қониқтирмаса, у ҳолда мазкур шартлар тижорат банки билан ўзаро келишилган тартибда қайта кўриб чиқилиши ҳамда икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ва ўзаро келишилган шартнома тузилиши мумкин.

🔹Бунда фақат пенсионер томонидан эътироз билдирилган шартномадаги айрим бандлар шартлари тижорат банкига зарар келтирмаслиги ҳамда банкнинг ички талабларига мос келиши керак.

#савол_жавоб

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Марказий банк томонидан янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомга киритилган асосий ўзгаришлар

🔹 “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида жорий йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди. Батафсил шарҳ қуйидаги ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Карантин режими якунлангандан сўнг пенсионер банк картасига ўтказиладиган маблағнинг суммасини ўзгартириши ёки банк картасидан воз кечиши мумкинми? Мазкур талаб шартномада кўрсатилиши керакми? Пенсионерлар томонидан қўл қўйиладиган ҳужжатнинг амал қилиш муддати қанча?

🔹Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада шартноманинг мазмунини, банк картаси эмитентининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, банк картаси эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари ҳамда шартноманинг амал қилиш муддатини акс эттириши зарур.

🔹Респyбликадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгандан сўнг фуқаро (пенсионер) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилган ҳолда, ўз хоҳишига кўра пенсия пулининг маълум бир қисмини нақд пул кўринишида олиши мумкин.

🔹Ҳозирда пенсионерлар учун картадаги маблағларини банкоматлардан бепул нақдлаштириш, шунингдек, тўловларни нақд пулсиз амалга оширишлари учун барча ҳудудларда тегишли тўлов инфратузилмаси яратилган. Тўловларни масофадан онлайн тарзда тўлаш имконияти ҳам банк карталаридан фойдаланишнинг ўзига хос қулайлиги ҳисобланади.

🔹Халқ банки томонидан босқичма-босқич барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматлар жойлаштириш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

🔹Шу ўринда, пенсия пулларини нақд шаклда оладиган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва пенсия маблағларини банк карталарига ўтказиш тавсия этилади. Бу орқали улар бир қатор қулайликларга эга бўладилар.

🔹Пластик карталарни эса ҳисоб-китоблардан сўнг тез ва осонлик билан дезинфекциялаш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳар бир банк тўлов ва банк хизматларидан фойдаланишни масофадан туриб амалга ошириш, яъни мобиль иловалардан фойдаланишни осон ва қулай шаклга келтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу дегани, нақд пулга қараганда банк карталаридан фойдаланиш кундан-кунга ҳар томонлама самарали ва қулай бўлиб боради.

#савол_жавоб

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Марказий банк томонидан "2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи" тақдим этилди. Мазкур шарҳда пул-кредит шароитлари, ташқи ва ички иқтисодий вазиятлар ва прогнозлар, инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. Бу ҳақида батафсил қуйидаги ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Центральным банком представлен “Обзор денежно-кредитной политики за I квартал 2020 г.”. В обзоре содержаться подробный анализ и прогноз денежно-кредитных условиях, внешних и внутренних экономических условиях, а также информация об инфляции и инфляционных ожиданиях. Подробно с документом можно ознакомиться по ссылке.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk