BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
3.45K subscribers
25K photos
2.33K videos
109 files
11.1K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
✳️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

🔹Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

🔹Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

🔹Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

🔹Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

🔹13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.
❇️БУХОРОДА “UZROBOCHALLENGE - 2021” РОБОТОТЕХНИКА БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-10-2

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#буюклар_бисотидан

🔰Ўрганиш, билиш керак бўлган жуда кўп нарса бор. Лекин умр қисқа, билимсиз ҳаёт эса ҳаёт эмас. Билимларни ўзлаштириб олишнинг ажойиб воситаси бор - у ҳам бўлса, бошқаларнинг тажриба ва меҳнатидан унумли фойдаланишдир.

🔹© Бальтазар Грациан

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#zamonamiz_qahramonlari
❇️ЎНГА ЯҚИН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА, БЕШ ЮЗДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ЯРАТГАН МАКТАБ МУАЛЛИМАСИ

🔹Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Махфурат ОТАЕВА салкам 30 йиллик педагогик фаолияти давомида ёш авлод қалбида она тилимизга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга интилиб келмоқда.

🔹Ушбу эзгу мақсад йўлидаги изланишлари, интилишлари натижаси ўлароқ, вилоят ҳамда республика миқёсида оммалашган ўнга яқин услубий ўқув-қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмаларини яратди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-11


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
​​⚡️ Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Когон шаҳри халқ таълими бўлими мудири;

— Қоракўл тумани Халқ таълими бўлими мудири;

— Пешкў тумани халқ таълими бўлими мудири;

— Жондор тумани халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири.

Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Қоракўл тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Вобкент тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси.

Бухоро вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Ромитан тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 10 майдан 19 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from IT taʼlim
Endi o'zbek tili ham chet tili sifatida o'qitiladi

Shu paytgacha o'zga tilli sinflarda "O'zbek tili" xuddi o'zbek sinflariga o'tiladigan "Ona tili" kabi o'tib kelinayotgan edi. Bu esa o'zga millat vakillari uchun murakkablik qilar edi.

Endi esa ta'lim tili o‘zga tilda bo‘lgan sinflarda davlat tili – O‘zbek tili ham chet tili kabi o'rgatiladi.

Batafsil: https://telegra.ph/Endi-ozbek-tili-ham-chet-tili-sifatida-oqitiladi-05-10

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
❇️БУХОРОЛИК ЯНА БИР ЎҚУВЧИ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

🔹 Бухоро туманидаги 51-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Амирбек Исмоилов Навоий шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 35 килограм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, “Ўзбекистон чемпиони” деган эътирофга сазовор бўлди.

🔹2016 йилдан буён бокс билан шуғулланиб келаётган ёш спортчи бу ғалабаси билан медаллари сонини нақд 14 тага етказди.

🔹-Илк ғалабамни 2016 йилда вилоят миқёсида ўтган мусобақада қўлга киритган эдим, -дейди Амирбек. - Шундан сўнг Тошкент, Жиззах, Хоразм, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ўтган республика миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, медалларим қаторида маҳоратимни ҳам оширдим.

🔹Ютуқларим учун мени ҳар қадамда қўллаб турган ота-онам ва устозларимга миннатдорчилик билдираман.

🔹Келажакда халқаро ва жаҳон чемпионатларида ғолиблик шоҳсупасини забт этиб, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришни мақсад қилганман.

👉 buxorovxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари"да:

❇️Бухорода бўлиб ўтган математика, кимё ва биология фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи тафсилотлари

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
⚡️Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди

Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3bfkbpi

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
‼️АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТ БОШЛАНАДИ

☝️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар ҳамда ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ва саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартибига бағишланган.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;

ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби;

касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади;

Очиқ мулоқотни жонли эфир орқали саноқли дақиқалардан сўнг ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва унда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин:

👉 https://www.facebook.com/events/785822522300031/

ОЧИҚ МУЛОҚОТ бугун 🕒 соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣ да.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирган ҳолда ўтилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилади.

Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram