BUXORO IIB | Rasmiy kanal
106K subscribers
100K photos
12.4K videos
10 files
31.4K links
Buxoro viloyati Ichki ishlar organlari faoliyatiga oid xabarlar, viloyat hududida sodir bo‘lgan voqea va hodisalar haqida batafsil maʼlumotlar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури

А-380 халқаро аҳамиятга эга магистрал йўлда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси тафсилоти

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси ҳамда ИИВ ўртасида учрашув бўлиб ўтди

©️ “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги бош комиссари ва Ички ишлар вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди

©️"Zo'r TV" телеканали "Bu kun" информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
СУРАТЛИ ЛАВҲАЛАР

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев вилоят ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда Жондор тумани “Паҳлавон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Бунёд Аҳмад” фермер хўжалиги далаларида ғалла ҳосилини ўриш жараёни, ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ҳамда ушбу ерларни "Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарларга кирган, кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ишсиз фуқароларга ажратиб бериш борасидаги тадбирларнинг бориши билан танишди.
Фермер хўжалигида 19,5 гектар майдонда ғалла экилган бўлиб, айни кунда 8 гектар майдондан 35 тонна ғалла ҳосилини олган бу хўжалик шартномавий режани бажаришини маълум қилди. Шунингдек, хўжалик раҳбари ғалладан бўшаган экин майдонларига тариқ экиб, ҳудуддаги кам таъминланган 30 нафар фуқарога 25 сотихдан жами 7,5 гектар, хўжалик аъзолари учун 8 гектар ажратишни ҳамда 4 гектар майдонда қовун-тарвуз экишни режалаштирганини билдирди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тезкор тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, суддан яширинганлиги учун, туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 21 май кунидан бери қидирув эълон қилинган, Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида рўйхатда турувчи, 1987 йилда туғилган О.И.исмли шахснинг яшириниб юрган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Таъмагирлик қилган Бухоро шаҳридаги туғруқ комплекси шифокори қўлга олинди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Бухоро шаҳридаги туғруқ комплекси шифокори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига бажариши қонунга хилоф эканлигини била туриб, ўзга бир фуқародан бемор келинининг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтирганлиги учун таъмагирлик қилиб, кимёвий ишлов берилган 450.000 сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 214-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро МТРК “Диёр янгиликлари” информацион дастури

Когонда қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз ёғ махсулотини қонунга хилоф равишда сотаётган шахс ушланди

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бухорода юқори лавозимга ишга ўтказиш учун 300 АҚШ доллари талаб қилган шахснинг кирдикорлари фош этилди.

Бухоро шаҳар Шайхон кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган “Бухоро кўклам” УК масъул ходими Ҳ.М., Жондор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бош мутахассиси вазифасида ишловчи Э.Ш.ни алдаб, уни вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасида ишловчи ваколатли танишлари орқали юқори лавозимга ишга ўтказишни ваъда қилиб, 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бухоролик аёл ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган.

Бухоро шаҳар ИИОФМБ маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбирда, Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган уй бекаси М.С., ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб, бунинг эвазига 40.000 сўм пул олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ЖИЭМЛАРДАН БЎШАБ КЕЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР
БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Вилоят ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ҳамда Тадбиркор аёл ассоцияцияси масъуллари ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб келган хотин-қизларни соғлом ҳаёт тарзига қайтариш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги мавжуд хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, иш фаолиятини бошлашлари учун кредит маблағларини ажратиш борасида мавжуд имкониятлардан фойдаланиш юзасидан семинар тренинг ўтказилди. Семинар давомида уларга ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди.
Жумладан, Бухоро шаҳар Олим Хўжаев номли маҳаллада яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланиб, 2021 йилнинг февраль ойида ЖИЭМдан қайтган Д.З. исмли аёлга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Халқ банки билан ҳамкорликда имтиёзли кредит ажратиш масаласини ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Ҳудудий секторларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги вилоят 3-сектор ишчи гуруҳи ва кўчма штаб аъзолари томонидан Ғиждувон тумани Миракон маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари жойига бориб ўрганилиб, ушбу фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишлари учун шароит яратиб берилди ва қўшимча даромад олишлари учун ғалладан бўшаган майдонлардан 25 сотихдан ер ажратиб берилди.

Бундан ташқари туманнинг 3-сектор фаолияти ўрганилиб, ҳудудий сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан семинар-тренинг ўтказган ҳолда, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва натижадорликка эришиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Бу каби амалий ёрдамлар вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларининг барча секторларида, қолган шаҳар ва туманларнинг 3-секторларида навбати билан амалга оширилиши йўлга қўйилган.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube