BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш каби масалаларга эътибор қаратилган эди. Хусусан, юртимиздаги мавжуд 34 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларнинг аниқ ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш, дунёдаги йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда реновация дастурини, яъни, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланган эди.
Шундан келиб чиқиб, Бухоро шаҳрида ҳам 2018 - 2021 йиллар давомида реновация асосида кўплаб уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Уйлар олдида болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилди. Йўлаклар асфальтланиб, кўчаларга чироқлар ўрнатилди. Аҳоли яшаш хонадонларининг кўркам қиёфа кашф этиши, фаровон турмуш учун барча қулайликларнинг яратилиши фуқароларимиз кўнглида эртанги кунга янада ишонч пайдо қилгани шубҳасиз.
Албатта, бу жараёнда қурилиш ташкилотларидан катта масъулият талаб этилади. Зеро, қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган ишлар охиригача етказилиши ва вақтида тугалланиши энг муҳим омиллардан. Акс ҳолда, аҳолининг турли эътирозлари, низолар ва кўпгина тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан, вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ва Бухоро шаҳри сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишига дахлдор дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.
Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида ҳар бирида ўттизга яқин оила истиқомат қилган жами 69 та эскирган ва яшаш учун хавфли деб топилган 2 ва 3 қаватли турар жой ўрнида замонавий услубларда 5 ва 7 қаватли уйлар қурилишига киришилган. Ўтган давр мобайнида Низомий, Наврўз, Ибн Сино, Фурқат ҳамда Ж.Икромий номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида замонавий лойиҳалар асосида 26 та (378та хонадон, 73 та нотурар объектлар) кўп қаватли уйлар қуриб, фойдаланишга топширилган.
Қолган кўп қаватли уй-жойларнинг белгиланган муддатларда, сифатли қурилиши ва фойдаланишга топширилиши вилоят ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва солиқ бошқармаси бошлиқлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, қурилиш ишларини якунлаш бўйича режа-графиклар ишлаб чиқилган.
Ўрганишлар Отабой Эшонов, Ҳамза, Иброҳим Мўминов, Ислом Каримов, Садриддин Айний кўчалари бўйлаб давом этди.
Якунда вилоят раҳбари томонидан қурилиш ташкилотлари масъул-мутасаддилари зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда муҳандислик-коммуникация тармоқларига доир зарур инфратузилмани яратиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

📍Бухоро туманининг ичимлик сув тизими реконструкция ва модернизация қилинади
Осиё Инфратузилма Инвестициялари Банки иштирокида “Бухоро вилоятининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасининг 1-босқич, 1-компоненти: Ичимлик суви таъминоти доирасида “TÜMAŞ-SEURECA” Консорсиуми (Туркия) томонидан Бухоро туманида ичимлик суви тизимини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
📄Лойиҳа доирасида Бухоро туманида “Қоражери”, “Работак”, “Чорбакр”, “Кўчкумар”, “Гала Осиё марказий” ва “Саховат” сув тақсимлаш иншоотлари УРВ ларини реконструкция қилиш ҳамда 299,5 км. масофада ичимлик сув тармоқларини қуриш белгиланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга биноан Бухоро туманида ичимлик суви тизимини реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 78,8 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш - монтаж ишлари амалга оширилади.

#live
#ҳудудий_тармоқлараро_саноат_ярмаркаси
#Бухоро_шаҳри
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Бухоро шаҳридаги Давлат тест маркази биносида қурилиш материаллари, тўқимачилик, нефт ва газ саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик соҳалари бўйича ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда ярмарка ўз ишини бошлади.
Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, саноат ярмаркасида ҳозир бўлган ташкилотчилар ва тадбиркорлар, ички қувват ва имкониятларини ошириш ҳисобидан маҳаллийлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириб бораётган ишлаб чиқариш жамоаларини муборакбод этди.
Тармоқлараро саноат ярмаркаси тафсилотлари тўғрисида батафсил ахборот берилади.