BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
71K photos
10.6K videos
20 files
38.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Истиқлол_иншоотлари

⚡️ Қоровулбозор: Байрам арафасида 74 хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди


Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёналари арафасида Қоровулбозор туманида 2 та қўп қаватли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

5 қаватли жами 74 та хонадонни ўз ичига қамраб олган мазкур кўп қаватли уйлар "Diamond House Plyus Bukhara" МЧЖ қурилди.

Йил охирига қадар яна 85 хонадонли 2 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухорода Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимиз 33 йиллик байрами билан табриклаймиз!

Мамлакатимиз мустақиллиги, айниқса, охирги йиллардаги ўзгаришлар ёшларимизга ўзларининг салоҳиятларини намоён қилиш учун жуда катта имкониятлар очиб берди. Хусусан:

1. Аввал пахта ва қишлоқ хўжалиги экинлари учун мажбурий меҳнат оддий ҳол эди, унга тўлиқ барҳам берилди ва натижада барча ижтимоий соҳа ходимлари ўзининг бевосита иши билан шуғулланишига имконият яратилди;

2. Оддий кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган нарсалар ҳам доим дефицит ҳолатида бўлар эди, ҳозир эса барча нарсаларни бемалол дўконлардан ёки онлайн харид қилиш имконияти пайдо бўлди;

3. Чет элликлар билан мулоқот қилиш ёки четга чиқиш худди давлатга қарши жиноят қилгандек баҳоланадиган шароитдан, барча учун очиқ бўлган мамлакатга айландик;

4. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи инсонларни шубҳа остига олиб, жиноятчи сифатида қарашдан, уларга тадбиркорлигини кенгайтиришга ва қўшимча ишчи ўринларини яратишга имкониятлар очилди;

5. Ёшларимиз халқаро даражадаги билим олишлари учун нафақат юртимизда хорижий таълим муассасалари кўпайди, балки ёшларимизнинг чет элдаги нуфузли таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари ҳам кенгайди;

6. Бутун дунёдан юртимизга туристлар оқими ҳам кенгайиб, қўшимча ишчи ўринлари яратилишига имкониятлар очилди. Халқимизда ҳам нафақат юртимиз ичида туризм масканлари кўпайиб, уларда дам олиш имкониятлари кенгайди, балки чет эл давлатларига турист бўлиб келишлари учун ҳам имкониятлар очилди;

7. Хорижий инвестициялар ва чет эл капитали иштирокидаги компаниялар сони ортиб бормоқда;

8. Пахта яккаҳокимлиги натижасида қуриган Орол денгизи тубида ўрмонлар барпо этилди, тоза ичимлик сувига эга бўлмаган миллионлаб аҳоли учун ичимлик суви тизими яратилди. Бу каби муаммолар ёпиқ бўлиб келган ҳудудларни обод қилиш ва аҳолининг турмушини яхшилаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Натижада, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганган ҳамда доим ўз устида ишлаб, ҳаракат қиладиган ёшлар ўз истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кундан кунга кўпроқ имкониятларга эга бўлмоқда. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг обрўсини ошириш йўлида доимо ҳаракатда бўлайлик!

Эски расмларни “жонлантириш” да сунъий интеллектдан фойдаланилган

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухородан 20 нафар маҳбус ўз оиласи бағрига қайтди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилган бўлса, 303 нафари шартли озод қилинди. Улар бугун энг улуғ, энг азиз байрамни ўз оилалари бағрида нишонлаш имконига эга бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/631182

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kun_hikmati

Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари ўз тушунчаларидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Ҳудуд

Бухородаги маҳаллаларда ободлик ишларининг бориши

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Қуёш панеллари - энергия тежамкорлиги ва даромад манбаи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Марказий студия

Бухорода сифатли гўшт ва сут олиш учун қандай технологиялардан фойдаланилмоқда?

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#байрам_туҳфаси
#равон_йўллар

Бухоро вилоятида жорий йил ўтган мавсумда “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай ободлик ишлари Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида Бухоро туманининг “Деҳча” маҳалла фуқаролар йиғини “Сарҳанг” қишлоғида ҳам амалга оширилди.

- Очиғи, анча йиллардан бери кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда эди. Аҳоли абгор йўлдан бозорга, мактабга бориб келишда қишда лой, ёзда чангдан азият чекишарди. кўчаларимизга узоқроқдан меҳмон келса, уялиб қолардик. “Ташаббусли бюджет” бизга жуда маъқул келди. Қарангки, ўз муаммомизни бир ёқадан бош чиқариб, овоз бериш йўли билан ҳал қила олдик. Ҳозир мана, 3 км йўлимиз асфальт қилинди, йўлимиз равон бўлди. Бундан жуда хурсандмиз,– дейди қишлоқ фаоли Орифжон Набиев.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube