BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
71K photos
10.6K videos
20 files
38.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Янги китоб тақдимоти
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Дўстлик” ордени ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи Жўра Фозил асарлари ҳақида Бухоро давлат университети профессори Ғайрат Муродов ва докторант Сайёра Латипова томонидан яратилган “Эпик ижодда тасвирлаш маҳорати” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Жўра Фозилнинг адабий фаоллиги, унинг миллий наср майдонида ўз ўрнига эга бўлган ижоди, ширали тили, аниқ тасвирлари, яратган табиий инсоний қиёфаларга эга қаҳрамонлари билан кириб келгани таъкидланди. Ёзувчи эпик турнинг барча жанрларида қалам тебратиб келмоқда. У ўз қисса ва романларида мозий ва замона ҳақиқатларини бадиий ифодалашга ҳаракат қилиб келмоқда.

Янги нашр этилган китоб тил ва адабиёт йўналиши талабалари, магистрантлари, докторантлар, шунингдек, сўз санъати мухлисларига мўлжалланган.
Ёзувчи Жўра Фозил 1949 йилда Бухоро вилояти, Ромитан туманида туғилган. ТошДУ (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тугатган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жўра Фозилнинг “Муҳаббатнинг байрамлари”, “Барқут мавсум”, “Бухоро элчиси”, “Бахт юлдузи”, “Менинг қизил гулим”, “Болаликнинг ёлғиз ёдгори”, “Бухорийнинг қайтиб келиши”, ”Айрилиқ остонаси”, “Тирамоҳ армонлари”, “Ғозиён зиндони”, “Йўлбарсдаранинг сўнгги султони”, ”Ошиқ Бухорий қиссалари”, “Хонгулнинг саргузаштлари” каби ҳикоялар, қиссалар ва романлардан иборат китоблари нашр этилган.

Жўра Фозил ўз асарлари билан бир қатор республика миқёсидаги ижодий танловларда ғолибликни қўлга киритган.

Яқинда Туркия пойтахти Анқара шаҳридан яна бир хушхабар келди. Мамлакатда чоп этиладиган “Қардош қаламлар” адабий-бадиий, ижтимоий журналида ҳамюртимиз ёзувчи, журналист ва таржимон Жўра Фозилнинг “Отбозор ҳибсхонаси” ҳикояси турк тилида эълон қилинди.

Тақдимот тадбирида Жўра Фозил ижодининг ўзига хослиги, янги китоб ҳақида батафсил сўз юритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон, адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олим. Таржимон ва адабиётшунос Зухриддин Исомиддинов, таниқли ёзувчи Тўлқин Ҳайит, адабиётшунос олим Адхамбек Алимбеков ва бошқалар адиб, таржимон ва журналист Жўра Фозилнинг “Айрилиқ остонаси”,”Тирамоҳ армонлари”, “Бухорои шариф элчилари” романлари ва қатор қиссалари ҳақида фикр юритдилар.

Шунингдек, “Китоб сотаётган одам”, “Йўлбарсдаранинг сўнгги султони”, “Ғозиён зиндони” ҳикоялари ҳақида яхши фикр билдириб, адибнинг аксарият асарлари жаҳон адабиёти энг яхши намуналари даражасида эканини алоҳида таъкидладилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик

Поздравление выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Стрельков” 110/10 кВ подстанциясининг қуввати оширилмоқда

Бухоро вилояти аҳолиси ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида давлат дастурлари асосида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳудудларда подстанцияларнинг қувватини ошириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган “Стрельков” 110/10 кВ подстанциясининг қувватини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун юқори қувватдаги куч трансформатори ва барча техник қурилмалари келтирилди. Мазкур подстанцияга 2 дона 63 000 кВАли куч трансформаторини ўрнатиш режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати

Кимдир "иш йўқ", дейди. Кимдир "қўлимдан келмайди", деб нолийди. Кимдир "ойлиги оз экан", деб тайёр ишни рад этади.

Кимдир эса ҳар қандай ҳалол меҳнатдан роҳат ва бахт топа олади. Гарчи имконияти чекланган бўлса ҳам, ногирон бўлса ҳам....

Кўринг! Тафаккур қилинг! Нолиманг!


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

Инсон авваламбор яхшиликни ўзининг уйидагиларига қилиши керак. Дуони уйидагилардан олиши шарт. Уларнинг кўнглини рози қилгач, эл-юрт дуосини олиши зарур.

✍🏻Ўткир Ҳошимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун, 25 май мактабларда сўнгги қўнғироқ янграйди

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ🎊

Балоғат тонгининг нурлари иссиқ,
Балоғат тонгининг офтоби порлоқ.
Ёшликнинг биринчи ўйлари иссиқ,
Ёшликнинг биринчи ҳислари қайноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб – ёруғ гўша, келажак йўли,
Биринчи ҳарф ва биринчи саноқ.
Бошимни силаган устознинг қўли,
Биринчи синфга биринчи сўқмоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Болалик, ўсмирлик, хайр, бедор тун,
Илк бор киприкларни куйдирган чақмоқ.
Мактабга келганим, ҳув, биринчи кун,
Биринчи танишув, биринчи ўртоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

«Алифбе» – биринчи китоб ва илк дарс,
Биз сув ичган биринчи булоқ.
Устозлар ва мактаб олдидаги қарз,
Меҳр тўла юрак ва гул бир қучоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Биринчи муаллим, биринчи баҳо,
Эсимда, ёзишга қийналган бармоқ.
Бугун ўз бағрини очар ёш дунё,
Ёруғ манзилгача ҳали йўл, йироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Китоблар, дафтарлар, бир кун дам олинг,
Жавонда терилган илмлар уйғоқ.
Биринчи дарсларим, умримда қолинг,
Биринчи имтиҳон, биринчи сўроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ўтган йилларимни дазмоллаяпман,
Тоза кўйлакларнинг ёқалари оқ.
Юрган йўлларимда қололмаяпман,
Биринчи ҳаяжон, биринчи титроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Шамолда шовуллар ёшлик боғлари,
Умрдан узилар тўққизта япроқ.
Уфқда кўринган ҳаёт тоғлари,
Чўққига бошлаган биринчи ирмоқ.
Сўнгги қўнғироқ!..

Лабларни куйдирган биринчи изҳор,
Илк бора қизариб эгилган бутоқ.
Ширин из қолдирган биринчи озор,
Биринчи иштиёқ, биринчи чанқоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Синфдош, кўзимга ўтдек кўриндинг,
Кутардим йўлингни интизор, муштоқ.
Яхши кўринишга сен ҳам уриндинг,
Биринчи муҳаббат, биринчи фироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ҳаётга кирмоқда қудратли тўлқин,
Ўғиллар – сор лочин, қизлар – кўзмунчоқ.
Навқирон қалбларда ловуллар ёлқин,
Барча синфдошлар эт билан тирноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, вужудингда борми оғриғинг,
Ватан, фарзандларинг мендек тиришқоқ.
Биз учун муқаддас қоринг, ёмғиринг,
Ҳаёт денгизида йўқ эрур қирғоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, оғирингни кўтарамиз биз,
Ватан, келажакка чорлаган маёқ.
Халқим, тақдирингда қолдирамиз из,
Бизни фидоликка бошлаган байроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Суюб улғайтирган халққа ташаккур,
Ташаккур, сенга ҳам, эй, она тупроқ.
Энди ҳаётимда янгича сурур,
Энди ҳаётимда янгича бўёқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб, онамиздек бўлдинг меҳрибон,
Ёнғоқдек чақилди сенда кўп жумбоқ.
Хайр, синфдошлар, мактаб – қадрдон,
Кимдир бироз хафа, ким бироз қувноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Кўкракдан тошмоқда шиддат, ҳарорат,
Бизни чақирмоқда иқбол ярқироқ.
Салом, илм қасри, хайр, ҳаловат,
Хайр, мактаб, салом, мустақил сабоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

✍️Салим Ашур

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#факт

“Сўнгги қўнғироқ”
садолари янграётган ушбу қувончли ва ҳаяжонли кунда вилоятимиздаги 548 та мактабнинг 22 минг нафар 11-синф битирувчилари қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар.

Бу нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган барча битирувчиларга оқ йўл тилаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларга қандай хизматлар кўрсатилмоқда?

👶 Ёш авлоднинг соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш ҳар бир давлат ва жамият олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.

❗️ Юртимизда ҳам болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, улар орасида ногиронлик кўрсаткичини камайтириш, илғор даво муолажаларини жорий этиш, шифокорларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏥 Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарасини Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.

📌 225 ўринга эга мазкур шифо масканида кунлик 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда 12 та даволовчи ва 9 та ёрдамчи бўлимлар мавжуд.

🩺 Марказ вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан зиёд болаларга 24 йўналишдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

🔬 Ҳозирда турли оғир хасталикларга чалинган жажжи беморларда кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида бажариляпти. Масалан, ўтган йил марказда 3300 дан ортиқ операциялар ўтказилган бўлса, шулардан 653 таси лапароскопик, торакоскопик, нейрохирургик ва бошқа турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир.

🔶 Энг муҳими, ушбу операцияларнинг аксарияти кам инвазив усулда бажарилиб, бунинг натижасида беморларнинг шифохонада реабилитация ўташ даври 10-15 кундан 4-5 кунгача қисқарди.

‼️ Таъкидлаш жоиз, марказда нафақат вилоят, балки бошқа ҳудудлардан келган беморлар ҳам дардига шифо топиб кетмоқда. Жумладан, муассасанинг ҳудудлараро чақалоқлар хирургияси ва интенсив терапия бўлимида Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан келган туғма нуқсонли чақалоқларда ҳам зарур жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.

🔷 Ўтган йили ушбу бўлимда 110 дан ортиқ операциялар бажарилди. Айтиш жоиз, аввалари бундай амалиётлар фақатгина республика клиникалари ёки хорижда бажарилар эди.

🫀 Яқинда эса марказда вилоят миқёсида илк бор туғма юрак, юз-жағ соҳасида туғма нуқсони бўлган, кўкрак қафаси туғма деформацияси, микроскоп остида ноғора пардани эндоскопик стентлаш каби жарроҳлик амалиётлари ҳам кам инвазив йўл билан бажариш йўлга қўйилди.

🩻 Муассасанинг лаборатория текширувларини ўтказиш имконияти ва кўлами тобора кенгайиб бораётгани касалликларга ташхис қўйиш аниқлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, бундан 3-4 йил олдин лаборатория бўлимида 20-30 турдаги таҳлиллар олиш имкони бўлган бўлса, ҳозирда ушбу текширувлар сони 70 тага яқинлашиб қолди.

🖥 Марказ маслаҳат-диагностика поликлиникасида “Электрон поликлиника” тизими жорий этилиши бу ерга мурожаат қилиб келган фуқароларнинг электрон базасини яратиш ва ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш имконини берди.

🤝 Янги даволаш услуларини жорий этиш, мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида муассаса турли хорижий клиникалар, университетлар ва тиббиёт марказлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🌍 Хусусан, 2023 йилда бу ерга Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Туркия каби хорижий давлатлардан мутахассислар ташриф буюриб, улар иштирокида 100 ортиқ болалар кўрикдан ўтказилди ва уларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

⬇️ Марказ юқори технологик амалиётларни туман даражасига туширишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Биргина ўтган йили марказ мутахассислари томонидан олис ҳудудларда 3,5 минг нафардан ортиқ бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда 50 дан ортиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди.

🏢 Яқин келажакда марказда гемодиализ, 10 ўринли кардиохирургия бўлимларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бу болажонларга кўрсатилаётган юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга хизмат қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухоро туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслар ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухорода «Илм – саодат калити» шиори остидаги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухоро шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM