BUXORO.UZ | Расмий канал
25.3K subscribers
65.1K photos
10.3K videos
20 files
37K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
⚡️⚡️ Қоровулбозорда қуроқчилик цехи ишга тушди

Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган замон у билан ҳамнафас бўлиш, тенгма-тенг қадам ташлаш учун муттасил изланиш, ўрганишни, яратишни талаб қилаётгани айни ҳақиқат.

Давлатимиз раҳбарининг аёллар тадбиркорлиги ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларидан илҳомланиб қоровулбозорлик хотин-қизлар ҳам янгидан янги ташаббусларга қўл уришмоқда.

Шундай ташаббускор аёлларимиздан бири Маҳлиё Раҳмоновадир. Маҳлиё Раҳмонова 4 йилдан бери қуроқчилик билан шуғулланиб келмоқда. Бугун эса унинг орзуларидан бири бўлган мўъжазгина цехни ишга туширди.

“Тинчлик” маҳалласига қарашли деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган мазкур цехда 5 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, у 10 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишни ўз зиммасига олди.

Бу каби цехларнинг ишга туширилиши хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Диққат, эълон!

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида бугун, 24 май куни соат 10:00 дан бошлаб Вобкент тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

📫 Манзил: "Халач" МФЙ ҳудудидаги "Порлоқ келажак" болалар ёзги дам олиш оромгоҳи.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️“Бухоро вилояти ҳокими” соврини учун ўтказилган олимпиаданинг 2-босқичи ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, ўқувчиларнинг биология фанини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, ушбу йўналишда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларни келгусидаги олимпиадаларига тайёрлаш мақсадида вилоят умумтаълим муассасаларининг 7- ва 8-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Бухоро вилояти ҳокими” соврини учун ўтказилган олимпиаданинг 2-босқичида 50 нафар ўқувчилар иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткичларни қўлга киритган 3 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди:

1-ўрин – Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Нодира Муқумова;

2-ўрин – Жондор туманидаги 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Жасмин Некмуродова;

3-ўрин – Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Паризод Рўзиева.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоролик тадбиркорлар диққатига!

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сизларга қуйидаги молиявий кўмакларни таклиф этмоқда:

🔹Хизматлар ипотекаси – 10 млрд сўмгача;
🔹Улуш киритиш – 3 млрд сўмгача.

Қолаверса, 5 млрд сўмгача кредит олсангиз, 5,6% гача компенсация, 5 млрд сўмгача кафиллик ёки ресурс ёрдами ҳам мавжуд.

Алоқа маркази: (+998) 71-238-69-06.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚽️⚽️ Пролигада бугун марказий учрашув бўлиб ўтади.

🔵🔵 Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Бухоро" жамоаси 9-тур доирасида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Учрашув Тошкентда "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.

Маълумот учун: "Бухоро" жамоаси 8 та турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Қўқонликлар ҳисобида ҳам шунча очко бор ва улар тўплар нисбатига кўра жадвалда 2-ўринни банд этишган. Бугунги ўйиндаги ғалаба Улуғбек Бақоев шогирдларини яққол пешқадамга айлантиради.

Олға, "Бухоро"!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Махсус репортаж

Бухорода томорқа хўжалигини ривожлантириш, уни даромад манбаига айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Бухоро — Қўқон-1912 🔵

🟢 https://youtu.be/ZBeqy4AH9e4

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube