BUXORO.UZ | Расмий канал
25.1K subscribers
67.4K photos
10.5K videos
20 files
37.5K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида маҳаллаларнинг инратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бундай ишлар Ромитан туманида ҳам жадал олиб борилмоқда. Туманнинг "Гулистон" маҳалласи “Хайрабод” кўчасида 400 метр ички йўллари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу жараён “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин ходимлари ҳамда 10 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Қарорга асосан мазкур маҳалланинг 2,1 км ички кўчалари асфальтлаштирилади.

Бу каби хайрли ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Маҳалла тизимининг кечаги ва бугунги куни ҳақида;
- Мамлакатимиз етакчисининг саховат ва адолат сиёсати;
- Ўзбекистон халқи ўз Конституциясини янгилашга интилмоқда
.

Кўрсатувни бугун, 25 март куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 26 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Вилоят Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларга махсус сертификатлар топширилди

Ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар олиб борилиб, тизимда кадрлар малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли фармойиши талаблари ижроси юзасидан Мудофаа вазирлигига қарашли 28803-сонли ҳарбий қисмда бир қатор соҳа ходимлари малака оширдилар.