BUXORO.UZ | Расмий канал
24.8K subscribers
68.2K photos
10.5K videos
20 files
37.7K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripov OAV vakillari bilan muloqotida Buxoroda turizm shaharchasini qurish taklifi bilan chiqilganini, viloyatning yaqin kelajakdagi asosiy yo‘nalishi turizm bo‘lishini taʼkidlamoqda.

“2025-yilga borib turistlar oqimini 8-10 millionga yetkazmoqchimiz. Ayni kundagi shahar infratuzilmasi turistlarni kutib olish talabiga javob bermaydi. Shahardan ikki ming mashina ahlat chiqardik”, — dedi viloyat rahbari.

@daryo_live
«Инвестор янги стадион қуриб беради» — Ботир Зокиров

Бухоро вилояти ҳокими вилоятнинг яқин келажакдаги асосий йўналиши туризм бўлишини таъкидлади.

👉 https://effect.uz/1015

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_himoyachilari_kuni

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 14 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Вилоятимизда ҳарбий хизматда бўлган ватандошларимиз Президентимиз фармони билан муносиб тақдирланишди;
— “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида жойларда бўлиб ўтаётган тадбирлардан лавҳалар;
— “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️РАСМИЙ ХАБАР

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро вилоятидаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Cоат 8:00 да Бухорода —16,9 даража совуқ қайд этилди

Ҳаво ҳарорати аввалги кунларга қараганда бироз илиган. Икки кун аввал ҳаво ҳарорати —20 даражадан ҳам пастга тушиб кетган Урганчда — 13,7, Нукусда —16,2 даража совуқ бўлган. Шунингдек, Термизда —15,1 даража, Қаршида — 19,8 даражали совуқ кузатилган. Энг совуқ ҳаво Гулистонда кузатилган —21,6 даража.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида янги лойиҳалар ишга туширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🌐Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш тўғрисидаги хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.Қарор лойиҳасида ушбу мустасно ҳолатлар белгиланмоқда, яъни:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.

❗️Мазкур ҳолатда фақат:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган иш берувчилар томонидан ўзлари етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларининг ходимларига;
Ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй ишчиларига озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминланиши меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга рухсат этилиши мумкин.

❗️Бунда, қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши белгиланмоқда:

Ходим рози бўлиши, яъни иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шарномада кўрсатилиши;
Ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги;
ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши;
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлмаслиги;
Уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилмаслиги лозим.

Лойиҳа бўйича иш ҳақини натура шаклида ҳақ тўлаш мумкин бўладиган ҳолатлар фақатгина юқорида кўрсатилган 2 та ҳолатда рухсат этилиши мумкин бошқа соҳаларда ва бошқа ходимлар тоифаларига иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қаҳратонфидойилари

❄️Сўнгги кунларда кузатилган кескин совуқ юртдошларимиз учун осон кечмаяпти. Бир қатор касб эгалари борки, улар аҳоли қулайлиги учун ўз вазифаларини бажариш асносида қаттиқ совуқни ҳаммадан кўпроқ ҳис этишяпти.

🕛14 январь соат 00:45,🌡Ҳаво ҳарорати -13ºC...

⚙️«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ Бухоро шаҳар бўлимининг авария-тиклаш ходимлари томонидан Бухоро шаҳрининг Оқмачит кўчаси бўйлаб ўтувчи диаметри 300 мм. ли ичимлик суви қувурида содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қаҳратонфидойилари

Об-ҳавонинг кескин совуши натижасида “Қоровулбозортумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига узлуксиз равишда табиий газнинг етиб боришини таъминлаш мақсадида газ қувурларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube