BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.4K subscribers
71.7K photos
10.7K videos
20 files
38.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Ахборот 24" дастурида: Бухорода янги кинотеатр очилиши

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
#КунҲикмати

Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
#Факт

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев маълум қилди.

Маълумки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

👨🏻‍💻 Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқилса, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
⚡️ Лицензиатлар ва лицензия талабгорлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш ҳамда юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолият турларини лицензиялаш, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш соҳасидаги 9 та фаолият тури бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда. Натижада фаолият турлари 15 тадан 6 тага қисқартирилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида маъмурий регламент асосида яратилган идоралараро интеграллаштирилган электрон лицензиялаш дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан ҳафта давомида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида заруратга кўра қисқа муддатларда тизимда узилишлар кузатилиши мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
💨 Ҳафта якунигача совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳозирда маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
👫Бухорода 3-7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси 64 фоизга етди

📍Бухоро вилоятида 2020 йилнинг якуни бўйича 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 95 056 нафари ёки 64 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

⤵️ Бундан,

🔗 Давлат мактабгача таълим ташкилотларига – 71 141 нафар ёки 48 %;
🔗 Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига – 23 915 нафар ёки 16 %;

— Вилоятда 432 та давлат ҳамда 853 та нодавлат (хусусий, давлат хусусий-шерикчилиги асосидаги ҳамда оилавий) мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади.

⤵️ Вилоятда болаларни мактабгача таълим ташкилотларида қамраб олиш кўрсаткичи:

📎 2017 йилда - 29,8 % (133 243 нафар боладан 39 742 нафари);
📎 2018 йилда – 40,7 % (139 354 нафар боладан 56 773 нафари);
📎 2019 йилда – 51,4 % (145 893 нафар боладан 75 040 нафари) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухоро туманида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун онлайн ариза топшириш мумкин

Юртдошларимизнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежаш мақсадида ягона портал (my.gov.uz) орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топшириш имкони яратилди.

Бу ҳақда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати хабар берди (видео).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда биопаспортларни ID-картага алмаштириш жараёни бошланган.

👉 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV