BUXORO.UZ | Расмий канал
25.5K subscribers
64.3K photos
10.2K videos
20 files
36.8K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Сессияда сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 24 ноябрь куни ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйганлиги учун Жондор туман ҳокимини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилганлигини айтиб ўтди. — Бунга етарли асослар бор, албатта, - деди вилоят раҳбари. Масалан, октябрь ойи рейтинг натижалари таҳлили бўйича тумандаги сектор раҳбарлари томонидан аксарият кўрсаткичларга етарли эътибор қаратилмаганлиги сабабли 13 та туман ва шаҳарлар орасида Жондор тумани 12 ўринни қайд этган. Бу туман секторлар раҳбарлари ҳамжиҳатликда иш олиб бормай, бошбошдоқликка йўл қўйганининг асосий белгиси эканлиги таъкидланди.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
​​Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистон шароитида давлат сиёсатининг мазмуни, мақсади жуда оддий: Яъни меҳнат қилсанг, роҳат кўрасан. Давлатимиз ва ҳукуматимиз шу меҳнатга, эмин-эркин ишлашга шароит яратиб беряпти. Шу мақсадда қарорлар қабул қилиняпти, йўналишлар белгилаб бериляпти. Лекин маҳаллий ҳокимликлар, соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари таъбир жоиз бўлса, “қотиб қолган”. Жумладан, Жондорда ҳам. Яратилган имкониятларга қарамасдан, Жондор туманида ҳам мавжуд инфратузилмадан етарли даражада фойдаланилмаган, ҳудудни ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган, хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланган туман ёки шаҳарлар даражасидан кам бўлмаган салоҳиятга эга бўлсада, бугунги кунга келиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмас ҳамда ўз ечимини топмаган кўплаб муаммолар мавжуд. Жумладан, 9 ойлик якунларига кўра, 445,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 101,3 фоизни ташкил қилган бўлса-да, туманнинг вилоят саноатидаги улуши атиги 3,6 фоизгина холос. Шу билан бирга, жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 млн 547,0 минг сўмни ташкил қилиб, вилоят кўрсаткичидан 59,2 фоизга кам ҳисобланади.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Туманда камбағал оилалардаги 5 минг 108 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг 5 минг 94 нафари ёки 99,7 фоизининг бандлиги таъминланган бўлса-да, уларнинг 4 минг 27 нафари ёки жами бандликнинг 79,1 фоизи доимий иш жойи бўлмаган жамоатчилик ва ўзини-ўзи банд қилиш йўналишларга жойлаштирилиб, доимий даромад манбаига эга бўлган Инвестиция ҳамда қурилиш комплекси йўналишларида камбағал фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ишлари қониқарсиз ташкил этилган,- деди вилоят раҳбари.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳикматов Санъатилло Нусратович Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Рўзиевич Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Жондор туманига янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилоти Жондор тумани ҳокими этиб Санъатилло Нусратович Ҳикматов тасдиқланди. У бугунга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
Жондор тумани ҳокими ўзгарди

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

👉 https://kun.uz/10350345

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Жондор туманига ҳам ҳоким тасдиқланди

👉🏻https://xabar.uz/df9o

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Жондор туманига янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туманнинг аввалги ҳокими Камол Камолов бошқа ишга ўтиши сабабли ўз вазифасидан озод этилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жондор туманига янги ҳоким тайинланди

👉 http://xs.uz/uzkr/45773

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from davletovuz
Шу кунларда туманлар раҳбариятидаги ўзгаришлар:

Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Айни пайтга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида ишлаб келган Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шу вақтгача Хоразм вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Анвар Кенжаевич Давлетов Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Пешкў туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV
Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов сўзга чиқди. Таъкидланганидек, ҳозир изланишда бўлган, ўзини қийнаётган ҳокимлар керак, ишбилармон керак, халқнинг дардини тушунадиган, халқнинг дарди билан яшайдиган раҳбарлар керак. Бу замоннинг талаби. Чунки бугунги ислоҳотларнинг қайдаражада амалга ошиши раҳбарларнинг дунёқарашига, ҳалол ва пок, тадбиркор ва ташаббускор бўлишига боғлиқдир. Раҳбарлик лавозим ёки мансаб эмас, аввало, одамларга хизмат қилиш масъулияти эканини барча тўғри тушиб олиши зарур. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрт равнақи учун елиб-югурадиган фидойи инсон бўлиши керак. Чунки халқ ҳамиша ўз дастурхонига, туриш-турмушига қараб раҳбарларнинг ишига баҳо беради.

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV