Buxoro viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
611 subscribers
5.9K photos
815 videos
8 files
1.49K links
Buxoro viloyat bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5009-сон қарорига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари қаторига

- хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро талаблар асосида, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлган лабораториялар, божхона терминаллари ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш чораларини кўриш ҳам киритилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 10 март сони асосий хабарлари билан танишинг:

- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Когон туманида бўлишди;
- Олот туманидаги бунёдкорлик ишларига "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ масъуллари ҳам алоҳида улуш қўшишмоқда;
- Солиқ хизмати органлари ходимлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиляпти;
-Бухоро вилоят божхона бошқармасининг аёл ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасидан лавҳа.
Тадбиркорлар учун яна бир электрон хизмат жорий қилинди!

Давлат божхона қўмитаси “Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг дастлабки пул маблағлари” электрон хизматини жорий қилди.

Мазкур хизмат орқали тадбиркорлик субъектлари:

божхона органлари ғазна ҳисобварақларида мавжуд дастлабки пул маблағларини бир ҳудудий божхона бошқармасидан иккинчи ҳудудий бошқармага ўтказиш;
тўловчи ва божхона органи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича солиштириш далолатномасини олиш;
божхона тўловлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги юзасидан маълумотномани олишлари мумкин.

❗️Хизматдан электрон рақамли имзо орқали фойдаланилади.

Имкониятдан унумли фойдаланинг!
Вақтингизни ва ҳаражатларингизни тежанг!
https://t.me/buxorobojxona
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзбекистонга цементни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади

🔘 Фармонга кўра, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:

▪️кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;

▪️уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;

▪️2021 йил 1 октябргача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

➡️ 2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан хужжатларда кўрсатилгандан ортиқча товарлар аниқланди.https://t.me/buxorobojxona
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарорига биноан

Озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортига рухсатномаларни электрон ариза тақдим этилгандан сўнг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти назоратини олиб бориш, шунингдек, маҳсулотлар миқдорини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилиши учун масъул орган этиб белгиланди.

Қарор билан тасдиқланган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурда мазкур соҳада божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маҳсулотлар импорти ва экспортини назорат қилиш бўйича билимини ва малакасини ошириш ҳам назарда тутилган.

Қарор 2021 йил 11 июндан кучга киради.https://t.me/buxorobojxona
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 11 мартдаги ПҚ-5024-сон қарорига биноан

2025 йилнинг 1 январига қадар

ипподромлар, от спорти клублари ва спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ, божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод этилди.https://t.me/buxorobojxona
4 миллиард сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
ЭЪЛОН!

Ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш ва ТСОЯЭАТга жойлаштириш учун хизмат қилувчи “е-Контракт” дастурий таъминотини Давлат божхона қўмитаси томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ишлари 2021 йил 1 апрелдан тўхтатилиши маълум қилинади.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган “Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш” интерактив хизмати мазкур порталнинг “Божхона” бўлимидан “Инвестиция ва савдо” бўлимига ўтказилади.

Асос: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699-сон қарорининг 13-банди.t.me/buxorobojxona
#Тайинлов
Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5066-сонли Қарорига мувофиқ шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Қодиров Ўткиржон Ғайратович Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.
Ўткиржон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сон Фармонига биноан 2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилди.https://t.me/buxorobojxona
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 апрелда 3295-рақам билан рўйхатга олинди.

Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатга кўра, божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона назорати назорат божхона пости ходимлари ва ўлчов тармоғи масъул ходимлари томонидан табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблардаги кўрсатгичларни олиш, ҳисоб тизимини, қиёслаш воситалари мавжудлиги ва бут сақланганлигини, ҳисоблагичларни давлат стандартларига мувофиқлигини, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳисобот ва маълумотларни текшириш йўли билан амалга оширилади. https://t.me/buxorobojxona
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1609-рақам билан рўйхатга олинган), шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотди.https://t.me/buxorobojxona