Buxoro viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
612 subscribers
5.86K photos
807 videos
8 files
1.48K links
Buxoro viloyat bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Download Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона постларида нормадан ортиқ товарларни вақтинча сақлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (102-сон, 25.02.2021 й.) билан Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️Низомга кўра, давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган барча товарларнинг вазни ва миқдори ўлчовдан ўтказилиши шарт.

🗓 Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва уларнинг ҳужжатлари кўпи билан 30 календарь кун, тез бузиладиган товарлар эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида сақланади.

Сақлаш муддати уларни вақтинча сақлаш учун қабул қилинган куннинг кейинги кунидан ҳисобланади.

➡️ Фуқаролар томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи товар ҳужжатлари тақдим этилмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органи товарларнинг божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

☑️ Чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаш учун
қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун товарлар вақтинча сақловга олинган кундан эътиборан ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:

дастлабки 5 кунда БҲМнинг 5 фоизи (12 минг 250 сўм) миқдорида, кейинги 10 кунда БҲМнинг 7 фоизи (17 минг 150 сўм) миқдорида, қолган кунларда БҲМнинг 10 фоизи (24 минг 500 сўм) миқдорида;

тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун БҲМнинг 15 фоизи (36 минг 750 сўм) миқдорида божхона йиғими ундирилади.

▫️Товарларни қайтариш, ваколатли шахс (товарларнинг эгаси) томонидан далолатноманинг божхона органи томонидан тасдиқланган нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш билан амалга оширилади.

🔁 Товарлар божхона йиғими тўлангандан ҳамда ҳужжатлар расмийлаштируви тугагандан кейин дарҳол қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.me/buxorobojxona
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (101-сон, 25.02.2021 й.) билан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

🔺 давлат божхона хизмати органлари томонидан товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона аудитини ўтказиш тартиби;

🔺 божхона аудити тамойиллари ва усуллари, аудит объектларини танлаш усуллари ва механизми;

🔺 божхона аудитини ўтказишдан аввал ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини хабардор қилиш тартиби;

🔺 божхона аудитини ўтказишдан аввал мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини белгилаш;

🔺 божхона аудити натижаларидан келиб чиқиб, қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тартиби.

🗓 Қарорга мувофиқ

🔹 камерал божхона аудити давлат божхона хизмати органлари томонидан ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудга бормасдан амалга оширилади;

🔹сайёр божхона аудити давлат божхона хизмати органлари томонидан ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган худудда ёхуд товарлар жойлашган жойда амалга оширилади;

🔹божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юкланган божхона органи мансабдор шахслари “Bojxona auditi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик тарзда тақсимланади.

❗️Қарор билан тасдиқланган Низом 2021 йил 1 майда кучга киради.

Каналга уланиш ⬇️⬇️⬇️
t.me/buxorobojxona
Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ходимлари орасида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида, вилоят мусиқали драма театрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби вилоят мусиқали драма театрида маънавий-маърифий тадбирда бўлишди.https://t.me/buxorobojxona
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда темир дафтарга кирган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида бўшаган юк контейнерларидан самарали фойдаланиб, замонавий кўринишда жиҳозлаган ҳолда, аҳоли пунктларида ўрнатиш чораларини кўриш топшириғи берилганди. Мазкур кўрсатма асосида вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси ҳамда “Ремонт механика” заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар
республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнерлар йиғилмоқда. Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.https://t.me/buxorobojxona
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонуни 2021 йил 25 февралда қабул қилинди.

📋 Қонунга кўра,

🔹 Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
🔹 Молия вазирлиги расмий веб-сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари, аудиторлик ташкилотлари реестри жойлаштирилиши лозим.
🔹 Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади ҳамда банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган Аудиторларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий
веб-сайтига жойлаштиради.
🔹Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
🔹 Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.
🔹 Аудиторнинг малака сертификати дастлабки беш йиллик муддатга берилади, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади.
🔹 Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ишлаган ёки ОТМда ушбу соҳада дарс берган бўлиши керак.
🔹 Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин.
🔹 Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади.
🔹 Аудиторлик текшируви мажбурий тарзда ва ташаббус шаклида ўтказилади.

✔️ Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.
https://t.me/buxorobojxona
Аёллар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаларида ғолиблар муносиб тақдирланди
http://customs.uz/uz/news/view/5604
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
#qonunchilikdagi_yangiliklar

«Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги низом 2021 йил 4 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

«Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисида"ги низом 2021 йил 4 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби 2021 йил 4 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5017-сон қарорига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда биржа савдолари орқали маҳсулотлар импортини амалга оширишда «биржа омбори» хизматларидан фойдаланиш механизмини жорий этиш бўйича таклиф киритади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги “Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи таркибига Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Салиев киритилди.