Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
💫 ЖАРАЁН
#бугун
⚡️Мамлакатимиз Президентининг 11-12 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида Бағдод туманидаги "Гулнора Матқулобод бодомлари" кооперацияси иш фаолияти билан танишар экан, жуда қисқа фурсат ичида 500 та ишчи ўрни яратган "Гулнора Матқулобод бодомлари" кооперация раҳбари Гулнора Усмонова тимсолида вилоятда фаолият олиб бораётган кооперация тизимидаги самарали ишларни мамлакат миқёсида оммалаштириш ҳақидаги ташаббуслари бугун ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хабар берганимиздек, айни пайтда Фарғонада бўлиб турган вилоятимизнинг бир гуруҳ делегация аъзолари бодомчи қизлар кооперациясида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишдилар, тажриба алмашдилар.
Шунингдек, амалий семинар иштирокчилари тумандаги Д.Ғозиева раҳбарлигидаги "Ориент органик" кооперацияси ишчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган харидоргир гигиеник табиий тоза мочалка ҳамда уй-рўзғор маҳсулотларининг сифати ва харидорлиги хусусида фикр алмашишди.

✅Бугун куннинг иккинчи ярмида вилоятимиз делегация аъзолари Фарғона вилоятининг Риштон тумани Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган
📍 “MM Porcelain” МЧЖ миллий ҳунармандчилик кооперацияси ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлаётган кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
❗️Мазкур кооперация ўз фаолияти давомида шу кунга қадар 105 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эришган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олот: патирчи новвой Мағфират Арслонова сомса ва қатламадан ҳам даромад қилишга ўтган
👉Батафсил: (Ушбу ҳаволада)
👉Батафсил: (Ушбу ҳаволада)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Video
#Билиб_қўйган_яхши
Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75% фоиздан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан 6 йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
Тадбиркор аёллар республика форумида Бухоронинг “Кумуштарий” бренди ҳам тақдимот қилди
Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Республика Олий Мажлис Сенати ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман” деб номланган тадбиркор аёллар форуми ташкил этилди. Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини…
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
Бухоролик хотин-қизлар фаоллари Фарғонада бўлиб, тажриба алмашдилар
Мамлакатимиз раҳбарининг шу йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи ҳудудда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицияни ошириш, маҳаллаларни ободонлаштириш каби қатор йўналишларда…
Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
❓Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
🔷 Соғлом фарзандлар туғилишининг асосий омили нима? Кўпчилик буни ҳомиладорлик давридаги тўғри парвариш билан боғлайди. Аслида эса соғлом оила ва соғлом фарзанднинг асоси никоҳ олдидан келин-куёвларнинг тиббий кўрикдан ўтишидир.
🗂 Тўйнинг ёқимли ташвишлари сирасида бўлғуси жуфтликнинг бундай юмуш билан машғул бўлиши баъзида бирмунча ортиқча ишдек бўлиб туюлса-да, бу — оила келажаги учун қўйилган муҳим тамал тошидир. Шу боис қуйида тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби ҳақида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.
🖇 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдир. 50 ёшгача бўлган барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Унинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари келажак учун қарор қабул қилишади.
📝 1-қадам. Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар. Шундан сўнг, юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, бўлғуси жуфтликка тиббий кўрикдан ўтиш учун қоғоз шаклидаги йўлланмани тақдим этади.
🏥 2-қадам. Ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўригидан ва қўшимча УТТ, ЭКГ, ўпканинг рентген ёки флюрография текширувидан ўтади. Шунингдек, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади, RW ва ОИВ/ОИТСга текширув учун қон топширилади.
🧬 Тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, ёшларнинг ўзаро келишуви асосида улар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин.
🔬3-қадам. Никоҳланувчилар руҳий, наркологик, таносил, сил касалликлари бўйича туман диспансерларида тиббий кўрикдан ўтадилар. Ушбу касалликлар инсон ва насл учун хавфли бўлиб, тиббий текширувдан ўтиш орқали келажак авлоднинг соғлом дунёга келишига замин яратилади.
📃 4-қадам. Кўрик натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиб, никоҳланувчиларга берилади. Тиббиёт муассасасининг масъул ходими маълумотномани тақдим этаётганида никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради.
🗓 Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой.
📌 Муҳими, тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.
🩺 5-қадам. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади.
💯 6-қадам. Бўлажак оила вакиллари никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт.
💞ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида икки томоннинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина никоҳ қайд этилади.
❌ Никоҳланувчи яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади.
✅ Тан жони соғ, фарзандлари соғлом инсоннинг кўнгли хотиржам бўлади. Хотиржам кўнгилга эса орзу-ҳавас, тўй-ҳашам, шодлигу қувонч ярашади. Бунинг учун эса инсонда ўз тақдирига масъуллик ҳисси бўлиши керак. Барча ёшларга ушбу 6 қадамдан муваффақиятли ўтиб, ҳавас қилгудек бахтли оила қуриш насиб этсин!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

#ЁшларТВ
DAVR информацион дастури: Фарзанди касал бўлган уни турли гиёҳлар орқали даволган аёл. Бугун у аёл турли шифобаш гиёҳлар етиштириб тадбиркорлик қилмоқда
@yangidavr_rasmiy