Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.18K subscribers
20.3K photos
2.05K videos
7 files
6.05K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Вобкентлик чеварларни Қашқадарёда ҳам билишади

Дилдора Саидова ёшликдан тикувчилик касбига меҳр қўйган. Кейинроқ эса ўқиш билан бирга дизайнерлик ва янгича андозаларни пухта ўзлаштириш бўйича турли тўгаракларга қатнаб, билим ва малакасини оширишга, янгидан-янги услублар яратишга ҳаракат қилади.

Қизиқувчанлиги туфайли 14 ёшидан ўзи эскизини чизиб, тиккан либослари аввал яқинлари, сўнгра маҳалла-кўй орасида тезда ёйилиб, ундан шу бичимда либос тикиб беришни сўраб келадиганлар сони кўпая бошлагани тайин. Бу эса ёш тикувчини янада изланишга, ўрганганларини амалиётда қўллаб, янгидан-янги услублар яратишга ундарди.

Бир неча йил буюртма асосида либослар тайёрлаб, маҳорати ва тажрибасини оширган Дилдора энди имкониятларини тадбиркорликда ҳам синаб кўришга аҳд қилди. Турмушга чиққанидан сўнг ҳам ўз касб-корини ривожлантириб, буюртмаларини кўпайтирди. У келин бўлиб тушган Вобкент маҳалласида 2021 йилда ўз тикувчилик цехини ташкил этишга ҳам эришди. У ёнига олган чевар қизлар билан биргаликда миллий либослар тикиб тайёрлашни йўлга қўйишга муваффақ бўлди.

Бугунга келиб чеварлар орасида барқарор фаолияти билан назарга тушган Дилдора Саидова тикувчилик йўналишида уйда ўтириб қолган хотин-қизларга яқиндан ёрдамлашиб, уларни 3 ой ўқитиб, ўқув курсларини тугатган аёлларга сертификат бермоқда.

—Айни пайтда тикув цехимизда 7 нафар чевар қиз фаолият юритмоқда. Уларга дастлаб тикувчиликда матоларни танлаш, қайси мавсумда қандай матолардан кийим-бошлар тикиш, қолаверса, чеварлик сир-синоатини, тикув дастгоҳларини бошқариш бўйича маҳорат дарсларини ўтмоқдамиз,—дейди “Вобкент” МФЙ чевари Дилдора Саидова.—Ҳозирда кўпроқ тарихий либослардаги бетакрорликни миллий либосларимиз билан уйғунлаштириб, янги, замонавий услубларда аёллар кийим-кечакларини тайёрлаяпмиз. Ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз ички бозорда харидоргирлиги билан бирга буюртмачилар сони ҳам ошиб бораётганидан мамнунмиз.

Яқинда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий халқаро мақом анжуманида ҳам вобкентлик чеварлар ўз шахсий коллекцияларига тартиб берган миллий андозадаги либосларини намойиш этиб, мухлису мутахассислар назарига тушдилар. Бухороча миллий услубдаги бу кийим ва аксессуарлар ҳатто тадбирда ҳозир бўлган хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотгани аниқ.

Ўз дизайнерлик ишлари билан туман, вилоят ва республика миқёсидаги қатор нуфузли танловларнинг ғолиб ва совриндорига айланган Дилдора Саидова ҳозирда ишбилармонлик фаолияти, цех ишини юритиши қаторида маҳалладаги ишсиз ва даромадсиз хотин-қизларни лаёқатига қараб шогирдликка олиб, иш билан таъминлашда баҳолиқудрат ҳиссасини қўшмоқда. Бу ерда моҳир тикувчи бўлиш ниятидаги ёшлар либос дизайни ва тикувчилик бўйича ҳам билим ва касбга эга бўлишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
#online    Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан ҳамкорлигида "МЕН — МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАДБИРКОР АЁЛМАН" шиори остида тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.     Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online

   Хабар берганимиздек,Тошкент шаҳрида Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан ҳамкорлигида "МЕН — МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАДБИРКОР АЁЛМАН" шиори остида тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятимиздан "Кумуштарий" бренди асосчиси Якутжан Палванова ўз коллекцияси тақдимоти билан қатнашмоқда.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#бугун

   Айни пайтда Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, соҳага доир масъуллардан иборат  делегация аъзолари "Боғдод тажрибаси"ни ўрганиш мақсадидаФарғона вилоятида бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган амалий семинар дастуридан ўрин олган Учкўприк туманидаги "Бобошбек"  МФЙда фаолият олиб бораётган тикувчилик кооперациясида бўлишиб, улар фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар.

    🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share