Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.2K subscribers
20K photos
2.05K videos
7 files
6K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#жараён

     Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари М.Нурматова "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлими фаолияти билан танишди ҳамда бўлимнинг яқин ҳамкорлари бўлган тадбиркор, фермер ва фаоллар аёллар билан мулоқот қилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Шу кунларда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга, кам таъминланган хўжалик аъзоларига буғдой, буғдой сомони ва такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ер майдони берилмоқда.

    Вобкент тумани маҳалаларда алоҳида тоифаланган дафтарларга киритилган фуқароларнинг қарийб 800 нафарига, ишсиз ҳамда эҳтиёжманд оилалар, фермер хўжалиги аъзоларига умумий миқдори 215 тоннадан ортиқ сара буғдой, 17 минг донага яқин сомон преси тарқатилган бўлса, сомондан тозаланган ердан 10 гектар майдон такрорий экин учун ажратиб берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

     Бухоро тумани “Қавола Маҳмуд” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган 70 нафар аҳоли вакилларига 100 килограмдан буғдой, сомон ва такрорий экин экиш учун ер тарқатилди.

Маълумот учун,  Бухоро туманида жорий йилда 861 гектар ғалладан бўшаган ер майдони такрорий экин экиш учун аҳолига ажратилади.  3452 нафардан ортиқ кам таъминланган оила деҳқончилик қилиши орқали даромадини ошириш имконияти яратилади. 200 килограммдан 411 тонна буғдой, 20 тадан 32840 дона сомон преси ҳам берилади.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ташриф_доирасида

    Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова вилоятимиз шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари ҳамда мавжуд 544 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказди.

    Кун тартибидаги дастлабки масала Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ва 322-сонли “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари асосида берилган тавсияномалар ҳақонийлик ҳолати юзасидан туманлар ҳисоботи тингланди.

    Шунингдек, эрта никоҳ, ажрашиш ёқасидаги оиланинг яраштирилиши оқибатида содир этилган жиноят, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.

     Криминоген вазият оғир маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ва натижадорлиги муҳокамаси юзасидан идоралараро йиғилишнинг 1-сонли баёни ижроси таҳлил қилинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Ота ўғлига: «Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди.

Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман», деди.

СИЗ ЎЗИНГИЗНИ ИСЛОҲ ҚИЛИНГ, ЧУНКИ ФАРЗАНДИНГИЗ БАРИБИР СИЗГА ЭРГАШАДИ.