Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.18K subscribers
20.3K photos
2.05K videos
7 files
6.05K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
Когонлик 35 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди!

Жорий йилнинг апрел ойида Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимоваларнинг ташаббуси билан Когон шаҳридаги бўш, фойдаланилмай турган собиқ Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида хотин-қизлар тадбиркорлик маркази очилди.

Марказ аёлларнинг бизнес юритиш кўникмаларини шакллантиради, уларга зарур маслаҳатлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, марказ узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни касблар бўйича қайта тайёрлашга ҳам кўмаклашади.

Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, бу ерда тикувчилик, аёллар сартарошлиги, ахборот тэхнологиялари, RESEN-ART, бухгалтерия ҳисоби ва уй ҳамширалиги йўналишларида ўқув курслари ташкил этилган.

Бугун, 11 июнь куни Когон шаҳар ҳокими ўринбосари Дилбар Шарипова ушбу марказнинг ахборот тэхнологиялари, тикувчилик, аёллар сартарошлиги йўналишида икки ойлик ўқув машғулотларини тамомлаган, билим малака, кўникмага эга бўлган 35 нафар хотин-қизларга тантанали равишда сертификатларни топширди.

Эндиликда сертификатга эга бўлган Когонлик хотин-қизлар ўзларининг йўналишлари бўйича тадбиркорликни бошлаб даромад манъбаига бўлиш имконитига эгадирлар.@kogonuz_official
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BUXORO_MTRK

"Замондош" кўрсатуви: Вобкент тумани "Чўрикалон" МФЙ маҳалла хотин-қизлар фаоли Турсуной Жўраева фаолияти ҳақида.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:

шаҳар жойларда – 41,0 минг;

қишлоқ жойларда – 39,8 минг.