Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.31K subscribers
19K photos
1.93K videos
7 files
5.76K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
⚡️⚡️ Юлдашевлар оиласи “Ибратли оила” кўкрак нишони совриндори бўлишди. 

Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилаларни тақдирлаш ҳамда уларнинг ҳаётий тажрибалари оммалаштириш мақсадида “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилган.

Туманимиздан ушбу кўкрак нишонга Юлдашевлар оиласи муносиб кўрилди.

Ушбу оилада 8 киши истиқомат қилади. Оила бошлиғи Мирзоқул Юлдашев узоқ йиллар нефт ва газ ташкилотларида самарали фаолият юритган. Турмуш ўртоғи Зулхумор Раҳматова фахрий педагог, “Шухрат” медали соҳибаси. Мирзоқул Юлдашев ва Зулхумор Раҳматовалар 1 ўғил ва 2 қизни вояга етказишди.

Куни кеча, ушбу нишоннинг пешлавҳасини ўрнатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу оила ҳақида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро тажрибаси -- Садоқат намунаси

Бухоро тумани “Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилаётган Наргиза Раҳимова миграциядан қайтиб маҳалла "еттилиги" кўмагида доимий даромад манбаига эга бўлди.