Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.21K subscribers
19.4K photos
2K videos
7 files
5.9K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларини саралаш вилоят босқичи ўтказилди

     Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирок этаётган ёш хотин-қизлар салоҳияти, имконият ва ютуқлари бугунги кунда муносиб тақдирланмоқда.
     Бухоро вилоят туман-шаҳарларидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига 7 та йўналиш бўйича 300 дан зиёд қизлар ҳужжат топширдилар. Шундан вилоят комиссиясига 68 нафар иқтидорли қизлар тавсия этилди ҳамда ҳужжатлари тасдиқланган Низомга асосан кўриб чиқилди.
     Хабар берганимиздек, куни-кеча Бухоро шаҳрида фан йўналиши бўйича талабгорлар сараланган эди. Бугун эса, таълим, адабиёт, санъат, маданият, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича мукофотга муносиб номзодларни танлашнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#Биласизми

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

🔹ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

🔹узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

🔹ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

🔹муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

🔹ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

⚠️ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.
⚡️ Кўҳна ва қадимий Бухоронинг  азиз аёл-қизлари!

🔥 Сизни MITSOFT академиясининг "IT Women" лойиҳаси доирасида 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш аёлларга мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курсларига таклиф этамиз!

👩‍💻 Бу курсда сиз компютер саводхонлиги ҳамда IT соҳасида муваффақиятли бизнес лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш бўйича асосий билимларга эга бўласиз.

📍 Курслар Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказининг 3 биносида ўтказилади. Ўқиш офлайн тарзда ўзбек тилида ўргатилади.

🖌 Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:
https://forms.gle/Sj6nGeyjm5nLTrp39

📣Шошилинг жойлар сони чегараланган!

👨‍💻 Офлайн | Бепул | 🇺🇿Ўзбек тилида

💻 Эслатиб ўтамиз, “IT Women” лойиҳаси MITSOFT IT академияси ҳамда  "Шижоатли аёл" иштимоий ҳимоя экологик маркази НТТ билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Биз билан боғланиш учун:
☎️+998(91)414-48-04
☎️ +998(91)416-48-04
#Эълон
#Мир_Араб_500_йиллиги

🕌Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги кенг нишонланади

Бугун, 26 ноябрь куни соат 14.00да Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади.

📶 Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг юксак обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари (“Мир Араб” мадрасаси битирувчилари) иштирок этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Сувни беҳуда сарфлашдан тийилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Сув — ҳаёт.
‼️ Келажак авлод тақдирига бефарқ бўлманг.
Forwarded from buxoronoma1920 / Расмий канал (Бухоро Sulaymonov)
* Жараён

Пешкў туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги умумтаълим мактабларида фан, спорт соҳаларида тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчи-қизлар иштирокида
“Аёл – миллат тарбиячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Пешкў тумани бўлинмаси

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар

🔹Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.

🔸Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

https://t.me/advice_uz