Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.21K subscribers
19.4K photos
2K videos
7 files
5.9K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

    Бухоро туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан бир қаторда барча кўп қаватли уй-жойлар атрофи ободонлаштирилиб, экин ерлари тартибга келтирилмоқда. Ушбу кенг қамровли ҳаракатларда аҳоли ҳам ҳашарлар ташкил қилиб, хайрихоҳлик бўлдиришмоқда.
Мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш давомида вилоят ҳокими ўринбосари Фируза Ибрагимова “Наврўз” ҳамда “Дўстлик” маҳаллалардаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, мулоқот қилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
⚡️Диққат эълон!

Фуқаролар қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси...

📌Жорий йилнинг 14 ноябрь, Сешанба куни Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умарова ҳамда Бухоро шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Бобир Халилов томонидан фуқаролар қабули бўлиб ўтади.

🔶Шу куннинг ўзида иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, битирувчи ёшлар, "Аёллар дафтари" даги ишсиз хотин-қизлар ва иш излаётган бошқа фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади. Бу ерда сиз шаҳримизда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва турли ташкилотлардаги 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз. Фуқаролар қабули ва ярмарка соат 10.00 да бошланади.

📍Манзил: Бухоро шаҳри, А.Сомий кўчаси, 12/2 –уй. 1-сектор биноси.
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

Бухоро шаҳар “Кўкалдош" маҳалласида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган бир гуруҳ хотин-қизлар ҳамда кекса нуронийларнинг Бухоро тумани ҳудудида очилган "Бухоро Варнет" иссиқхонасига саёҳати ташкил қилинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова ташаббуси билан шаҳар-туман Оила ва хотин-қизлар бўлимлари мутахассислари жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган амалий ўқув семинари ташкил этилди.

    Семинарда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиньятларни олдини олиш ва Қарорда белгиланган вазифалар доирасида ички ишлар органлари билан ҳамкорлик, иш юритувидаги ҳужжатлар билан ишлаш борасида услубий тавсиялар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share