БУХОРО БОЗОРИ | Уйдан сотинг
8.15K subscribers
18.2K photos
877 videos
6 files
692 links
"Бухоро бозори" онлайн САВДО каналида:
🚘 Машина
📱Телефон
🏨 Квартира
ва бошка буюмларни уйдан туриб олди-сотди қилинг❗️

Эълон бериш пуллик!
Админ: @kanal_adminiga ёзинг

Спамлар: @bbozor_bot
Download Telegram
#Диккат #Расман Талаба карантин вақтида контракт тўламаганлиги учун талабалар сафидан чиқарилмайди.

👉 масофавий таълим олишга имконияти йўқ талабаларга қайта имконият берилади, ушбу дарсларда қатнашолмаган ёки уни ўзлаштиролмаган талабалар курсдан-курсга қолдирилиши ёки талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин эмас. карантин муддати тугашига қараб ўқув йили охирида ёки ёзги муддатда график асосида фанларни ўзлаштиришга имконият берилади;

👉 битирувчи талабалардан битирув малакавий иши ўрнига мутахассислик фанлардан онлайн тест шаклида якуний давлат имтиҳонлари олинади

👉 @buxoro_bozor
😷 Сифатли, фильтрли, стандартларга жавоб берувчи тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчидан улгуржи нархда.

☝️ Энг ками 500 дона сотилади.

📞 +998907150001

📡 Бухоро ш

👉 @buxoro_bozor
Олимлар коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи ҳароратни аниқлашди.

Аниқланишича, коронавирус унга 92 даража ҳарорат билан 15 дақиқа давомида таъсир қилингандагина тўлиқ ўлади.

Олимлар коронавирусга 56°С ҳарорат билан ярим соат ва 60°С ҳарорат билан бир соат давомида таъсир қилишганда, вирус ўлмаган ва унинг зарарлари сақланиб қолган. Фақатгина 92°C иссиқда коронавирус тўлиқ ўлган

👉 @buxoro_bozor
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабековнинг маълум қилишича:

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 87 беморнинг 27 нафарида пневмания белгилари кузатилмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир, бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

❗️Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 93 нафар беморнинг 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанаётган 165 нафарнинг 53насида пневмания белгилари кузатилаётган бўлса, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

👉 @buxoro_bozor
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРОДА ЯНА 10 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, ВИЛОЯТДА ЖАМИ ШИФО ТОПГАНЛАР СОНИ 57 НАФАРГА ЕТДИ

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бунда фидойи тиббиёт ходимларининг мардонавор саъй-ҳаракати муҳим ўрин тутмоқда.

Бунинг замирида эса юртимизда коронавирус инфекцияси аниқлангандан то ҳозирги кунгача фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Бугун Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Соғайганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 47 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 57 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 204 нафар бемор тўлиқ соғайди.

👉 @buxoro_bozor
+48

2020 йил 19 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1543 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 19 апреля 2020 года 18:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1543.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғайрат Аҳмедов съемкачилар ҳақида... Изоҳ ўзингиздан😅🤦🏻‍♂️👇

👉 @buxoro_bozor
Биз Томарис деб ўқиганимиз, Қозоғистонда Томирис номида жуда кучли кино ишланибди. Жаҳон даражасида деб айтмайман-ку, аммо МДҲ савиясидан анча баланд фильм.

Кино бюджети 6 млн АҚШ доллари. Табиийки уни харажатларини қоплаб бўлмайди. Аммо улар ўз тарихини кўз-кўз қила олди. Кино экран юзини кўргач эронликлар томонидан эътироз бўлди. Уларнинг талқини бўйича Томарис эронлик. Қирол КИР бўйича ҳам эътироз қилишган.

Яқинда бошқа қаҳрамонларимизни ҳам кино қилиб чиқишса ажаб эмас. Бизда ҳам шу йўналишда уйғонадиган пайт келди.

Севдим, куйдим, қайнона келин можароси. Томошабин бундан зерикди деб ўйлайман. Бундай киноларни суратга олишдан мақсад даромад эмас, давлатни имиджини юксалтириш, яшаётган халқ ўз ота-бобоси қандай салоҳиятга эга бўлганлигини билиши керак. Ҳамма ҳам ҳозир китоб ўқимайди. Бу борада кино энг яхши тарғиб воситаси.

👉 @buxoro_bozor
Коронавирус маълумотлари янгиликларини каналга жойлашни давом эттирайликми?
Final Results
81%
Ҳа, кузатяпман
19%
Йўқ, шарт эмас.
📣 Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирганлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинади:

Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнгача автоматик тарзда узайтирилди.

Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади.

❗️Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурий.

Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

💳 Карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.

🗝 Электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми жорий этилади.

🚕 Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

🚫 Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

👉 @buxoro_bozor
⚡️Масъуллардан яна бир бор талаб қиламан: қонун талабларини бузманг ва автомобилларни эгаларига қайтариб карантин тугагунга қадар ўз хонадонларида сақлашларини сўранг. Ҳеч бир ҳолат қонунни четлаб ўтиш ёки бузишни оқламайди. Буни мен эмас, қонун айтаяпти!

Агар қайтариб бермасангиз, унда улардан жарима майдони учун кунлик тўлов талаб қилманг!

Rasul Kusherbayev

👉 @buxoro_bozor
⚡️Ўзбекистонда карантин даврида ОТМларда ҳеч қандай имтиҳонлар ўтказилмаслиги маълум қилинди

👉 @buxoro_bozor
2020 йил 19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 19 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1565.

👉@buxoro_bozor
🇺🇿 #ҲУШХАБАР Коронавирусни юқтирганлар сони ўзгармади.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг 20 апрель куни соат 10:05 да “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган чиқишида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1565 нафарни ташкил этаётганини маълум қилди!

АГАР ЯНА 14 КУН ШУ ТАРЗДА ДАВОМ ЭТСА ҒАЛАБА БИЗНИКИ ИНШААЛЛОҲ.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУННИНГ ХУШХАБАРЛАРИНИ СОҒАЙГАН 2 НАФАР БЕМОР БИЛАН АНДИЖОН БОШЛАБ БЕРДИ

Бугун ҳам юртимиздаги қатор тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг реабилитацияга кузатилиши кутилмоқда.

Жумладан, биринчи бўлиб Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 227 нафарни ташкил этмоқда.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВБАТ БУХОРОГА: 11 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Матонат билан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабаси: Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 68 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.

👉 @buxoro_bozor
+17

2020 йил 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 20 апреля 2020 года 14:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1582.

👉 @buxoro_bozor
Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти?

📈 15 мартдан 20 апрелга қадар коронавирусга чалинганлар сони динамикаси.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 2 НАФАР БЕМОР ШИФО ТОПДИ, ҲОЗИРЧА УМУМИЙ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 240 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

👉 @buxoro_bozor
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ КЛИНИКАСИДА БИР ЙЎЛА 21 НАФАР БЕМОР БУТКУЛ СОҒАЙДИ

👉 @buxoro_bozor
+22

❗️2020 йил 20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 20 апреля 2020 года 18:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1604.

👉 @buxoro_bozor