Buxoro 24 | Расмий канал
61.8K subscribers
10.7K photos
2.97K videos
12 files
9.21K links
Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Олмалиқдаги ўйинда «Бухоро» дарвозабони Ширинбой Абдуллаев 90+7-дақиқада гол уриб, Про лига клубини Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига олиб чиқди ⚽️

Ўтган йилги финалчи Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК жамоаси ҳам турнир билан хайрлашди.

🟢 ОКМК - Бухоро - 2:2

👉Каналга уланиш👈
Футбол кўряпчизларми ўзи???

Норчаев урдии, гоооол!!
Эйфел минораси кўринмоқдаааааа
⚡️Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади.

👉Каналга уланиш👈
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасига табрик йўллади.

👉Каналга уланиш👈
Бухорода ота қизининг даволаниши учун ажратилган пулларни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Болалар омбудсмани Котибиятига Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.М. (аёл киши) дан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда Ш.М. 2018 йилда туғилган қизи М.М. Республика болалар онкология ва гематологияси марказида даволанаётганлигини, боланинг отаси Т.Ж. қизни даволатишдан бош тортиб, моддий таъминот бермаганлигини, аксинча ота боланинг даволаниши учун «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ажратилган пулни ўзлаштирганлигини билдирган.

Бундан ташқари, аёл ота фарзанди ва унга руҳий тазйиқ ўтказаётганлиги, бу эса боланинг руҳиятига салбий таъсир қилганини билдириб, уни ва фарзандини отасининг тазйиқларидан ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

Болалар омбудсманининг Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги ва Ички ишлар вазирлигига киритган сўровига асосан мазкур ҳолат Ғиждувон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Ш.М. ва вояга етмаган М.М. га 1 ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, отанинг руҳий зўравонлик ҳаракатларига чек қўйилди.

👉Каналга уланиш👈
⚡️Бугун вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари Қоракўл туманида сайёр қабул ўтказади

Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бугун, 30 апрель (сешанба) куни соат 14.00дан бошлаб туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларни тезкор ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

📫 Манзил: Маданият уйи

👉Каналга уланиш👈
❗️Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган.

Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган.

Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади.

Бу Адлия вазирлиги томонидан ҳам таъкидланган.

👉Каналга уланиш👈
Бухорода ҳам троллейбус бўлган эканғда..

👉Каналга уланиш👈
Бухорода ўзини-ўзи банд қилган ҳолда даромад топаётган фуқаролар СТАТИСТИКАСИ

🤳🏻Жами ўзини-ўзи банд қилганлар сони – 195 000 нафар

Шундан:
▪️89 000 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган ҳолда уйида даромад топмоқда.
▪️105 000 нафар эркаклар ўзини ўзи банд қилган ҳолда уйида даромад топмоқда.
2024 йилда:
50 000 нафардан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтган.
Энг оммабоп фаолият турлари:
▪️ Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар – 13 000;
▪️ Маиший хизматлар – 20 000;
▪️ Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар – 4 000 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Эслатиб ўтамиз, улар бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида (340 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлайдилар ва бу меҳнат стажи ҳисобланишига асос бўлади.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.

👉Каналга уланиш👈
#диққат

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида  чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилади

Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Молдавия ва Россиянинг етакчи аритмологлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ташриф буюришади. Агар сизда юрак ритмининг нотекис уришиб – аритмияси бор беморларингиз ёки ўзингизда шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, мурожаат қилинг. Хизматлар пуллик ва бепул тарзда амалга оширилади.

БEПУЛ хизматлар:
👉Аритмолог консультацияси;
👉Холтер бўйича ЭКГ маслахат;
👉Трансторакал эхокардиография;
👉Трансезофагиал эхокардиография;
👉Юракни трансезофагиал электрофизиологик текшируви;
👉Электрокардиостимуляторларни текшириш ва қайта программалаштириш.

📝ПУЛЛИК хизматлар:
👉Электрик кардиоверсия;
👉Юракни инвазив электрофизиологик текшируви;
👉Радиочастотали абилация:
👉Феномени ва синдроми (WПW);
👉Атривентрикуляр тугун ре-энтер тахикардияси;
👉Фокусли бўлмачалар тахикардияси;
👉Бўлмачалар титраши;
👉Фацикуляр бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар параксизмал тахикардияси;
👉Кардиостимуляция имплантацияси;
👉Вақтинчалик кардиостимулятор имплантацияси;
👉Доимий кардиостимулятор имплантацияси;
👉Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси;
👉Юракни ресинхронизацияловчи апарат имплантацияси (CРТ-Д).

☎️Қўшимча маълумотлар учун: Кардиолог-Аритмолог +998 91 083 72 82 Камолжон Юсупович
🌐Электрон почта: shamsievkamoljon@gmail.com@gmail.com

📍Манзил: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали
1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Бухорода фан ва таълим
Вилоят ҳокими мономарказда шаҳарликлар билан сайёр қабул ўтказади

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 1 май куни соат 10.00дан бошлаб Бухоро шаҳри аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказади.

Мурожаатларни жойида ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

📫 Манзил: Бухоро шаҳри 5-кичик ноҳия, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси


👉Каналга уланиш👈
Энди мактабларда педагог синфлар ташкил этилади

Айрим мактаб битирувчилари боғчада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлаши мумкин бўлади

Эндиликда умумтаълим мактабларида педагогик синфлар ташкил қилинади ва мазкур синфни тамомлаган битирувчиларга махсус сертификат берилади.

Сертификатни олган битирувчилар эса боғчаларда ишлаши мумкин бўлади.

Педагогик синфлар мактабнинг 10–11-синфлари учун ташкил этилади.

Бунда ўқиш 2 йиллик даврга бўлинади.

Маълумот учун, 10-синфдан педагогик синф фаолияти йўлга қўйилади ҳамда унга 25 нафардан кўп бўлмаган ўқувчилар қабул қилинади.

👉Каналга уланиш👈
Бухорода маданий мерос таъмири баҳонасида жуда катта ўғриликлар содир этилган

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи мутахассислар иштирокида ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида:

“Хўжа Калон” масжидида 731 млн. сўм;

Хусайни” мадрасасида 216 млн. сўм;

Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн. сўм;

Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн. сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.

Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд. сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган.

Шунингдек, Марказда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиб, тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун асос бўлмасада, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиб, 32 та ҳолатда 26 млрд. сўмлик шартномалар тузилган.

Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

👉Каналга уланиш👈
#Тайинлов

💼 Расман: Бухоро шаҳар ҳокими лавозимни тарк этди


Жамол Шуҳратович Носировнинг соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнигаТурсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тайинловга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш👈
Forwarded from ISHONCH do‘konlari
🟩 Bu yilgi EURO-2024 Futbol chempionati final bosqichini Germaniyada tomosha qilishni istaysizmi? 🥳

ISHONCHdan Vivo smartfonini muddatli to‘lovga xarid qilib, Germaniyada bo‘lib o‘tadigan EURO-2024 Futbol chempionati final bosqichiga yo‘llanma va Vivo’dan ko‘plab qimmatbaho sovg‘alar yutib olish imkoniyatiga ega bo‘ling!

▶️ Shoshiling! Aksiya 20-apreldan 10-maygacha davom etadi.

Batafsil / Подробнее:
📞 +998735152222
@ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚷Пиёдалар учун ҳам қоидалар мавжуд

📘Қоидалар (https://lex.uz/docs/5953883)га кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.

📗Ўзбекистон Республикаси МЖтК (https://lex.uz/docs/97664)нинг 138-моддаси биринчи қисмига кўра, пиёдаларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉Каналга уланиш👈
Бугун шаҳар ҳокими ўзгарди

Бугун Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Амалдаги раҳбар Жамол Носировнинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб қилиб кўрсатиб лавозимдан олинган бўлса, унинг ўрнига янги ҳоким Қурбон Турсунов иш бошлади.

Қурбон Ибрагимович бугунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаётган эди.
Очиқ манбалардаги маълумотларда Турсуновнинг бухоролик эканлиги ва Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари в.б. лавозимларида ишлагани ҳақида маълумотлар бор.

Собиқ ҳоким ким эди?

1985 йилда туғилган Жамол Носиров эса Жамоатчиликка яхши таниш кадрлардан эди. БухДУнинг жисмоний маданият факультетини тамомлаганидан сўнг турли лавозимларда ишлаб келган, собиқ ёшлар ташкилоти "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши раиси, 2014 йилда Олий Мажлиқ ҚП депутати, 2017-2020 йилларда вилоят ҳокими ўринбосари, 2020-2021 йилларда Маданият вазириннинг биринчи ўринбосари ва 2021 йил 4 майдан бошлаб Бухоро шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Носиров - олим: у қўш дипломли

Шунингдек, Ж. Носиров Иқтисодиёт факултетини ҳам иккинчи мутахассислик бўйича тамомлаган(2021) ҳамда Психология йўналиши бўйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражага эга.

Фаолиятининг илк кунларида Носиров шаҳар қурилиш бошқармасининг барча ходимларини бир кунда ишдан бўшатган эди. Уч йил давомида ўтказилган ягона матбуот анжуманида бундан кейин дарахтлар кесилмаслиги ва қурилиш ишлари қатъий назоратга олинишини маълум қилган эди. Шундан сўнг бирор марта журналистлар билан очиқ мулоқот қилмади(27 июнларни ҳисобга олмаса). Аммо у лавозимдан кетишидан саноқли кунлар олдин Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-тарож қилиниши ортидан масъулларга жиноят иши очилди. (Бу ишларга унинг алоқаси бор ёки йўқлигига ишора қилмоқчи эмасмиз).

Шунингдек, ўтган уч йил давомидаги фаолиятида шаҳардаги кўп қаватли уйлар можаролари ва ўз хонадонидан 200 минг долларнинг ўғирланиши билан кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, кейинчалик, собиқ ҳокимнинг ўзи бу хабарларни рад қилганди.

Бу мавзуда кўп гапириш мумкин. Аммо бугун Жамол Носиров лавозимни тарк этди. "Бухоро 24" электрон нашри Жамол акага соғлик, саломатлик тилайди. Саломатлиги тикланиб, яна халқ хизматига қайтишини сўрамиз!

👉Каналга уланиш👈