Buxoro Kadastr ️
942 subscribers
5.27K photos
906 videos
1 file
3.78K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по мерам организации новой системы работы с обращениями населения.
Указано на необходимость решения проблем, становящихся причиной для обращения, непосредственно в махаллях.
Определено, что хокимы два дня в неделю будут выделять на прием граждан, приемы в хокимиятах будут проводиться на ежедневной основе.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaatlar #qabulxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади

“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5197-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

❗️Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Бухоро туманида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 30 июль куни соат 14-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабулда Давлат Кадастрлари Палатаси Бухоро вилоят бошқармаси раҳбари Акобир Асадов бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Бухоро тумани Кадастр бўлими биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

@buxkadastr
Бугун, жорий йилнинг 30 июль куни аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Бухоро туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммолари юзасидан 10 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Мен тадбиркорман. Бухоро тумани Боғидашт ҳудудидан чорвачилик ва боғдорчилик қилиш мақсадида ер майдони ажратиб беришга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилгандим дейди Розиқ Очилов. Сайёр қабулда кадастр масъуллари томонидан эр майдони ажратиш фақат аукцион орқали амалга оширилиши борасида тушунтиришлар беришди.

Мазкур жараёнда, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги масъул ходими Мирвосил Агзамов, Давлат Кадастрлари Палатаси Бухоро вилоят бошқармаси раҳбари Акобир Асадов ҳамда туман мутаҳассислари иштирок этди.

@buxkadastr
⚡️Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари!

Давлатимиз раҳбарининг 23 июль куни ўтказилган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги барча шаҳар-туманларида республика ва вилоят ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вертуал қабулхонаси, Халқ қабулхонасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммолари юзасидан мурожаат қилиб, тегишли тартибда жавоб ололмаган бўлсангиз, берилган маълумотлар Сизни қониқтирмаган тақдирда шаҳар-туманлар филиалларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишингиз мумкин.

✍️@buxkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_ечим

Ахоли мауаммоларига ечим излаш ва ўз вақтида тезкор маълумотлар бериб бориш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармалари томонидан малакали мутаҳасислар жалб этилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ромитан тумани мисолида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритамиз.

✍️@buxkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
# Ўзбекистон 24 телеканали учун тайёрланган интервьюлардан кисқача

Вобкент тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро Сайёра Рўзмуродованинг Ўзбекистон республикаси президентининг виртуал қабулхонасига йўллаган шикояти ҳам соҳа масъуллари эътиборидан четда қолмади.


✍️@buxkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
# Ўзбекистон 24 телеканали учун тайёрланган интервьюлардан кисқача

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармалари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Пешкў тумани бўлди. Туманнинг “Хоркаш” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Чамангул Саноеванинг мурожаати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал қилинди.


✍️@buxkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
# Ўзбекистон 24 телеканали учун тайёрланган интервьюлардан кисқача

Вобкент туманидаги “Шаҳнигор” МФЙ ҳудудида яшовчи Ҳасан Йўлдошевнинг ер участкаси чегараларига аниқлик киритиб беришни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этиб берилди.


✍️@buxkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺“Diyor yangiliklari” информацион дастури

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармалари таркибида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Ромитан туманидаги ўрганиш тавсилотлари.

✍️@buxkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MY5телеканалининг "Hudud"
информацион дастури орқали


Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармалари таркибида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Пешкў ва Вобкент туманидаги ўрганиш тавсилотлари.

✍️@buxkadastr
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Бугун, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармалари таркибида ташкил этилган ишчи гуруҳи Олот туманида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.

Мазкур жараёнда тумандаги “Маърифат” МФЙда яшовчи фуқаро Олмахон Шарипова яшаб турган уй-жойининг бир қисмини ўғли номига расмийлаштириб беришда юзага келган муаммолар жойида ҳал қилинди.

Шунингдек, “Усмоншайх” МФЙлик Одил Норовнинг отасига тегишди ер майдонида нонвойхона қуришни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ечим торди. Фуқарога барча ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этади.

@buxkadastr