"Buxoro hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ
2.19K subscribers
4.51K photos
371 videos
4 files
705 links
"Buxoro hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJning telegram tarmog’idagi rasmiy kanali. Elektr energiyasi bilan bog’liq murojaatlar uchun @Buxoro_HETK_muloqot

Ishonch telefoni: 1154,

(0 365) 225-43-88
Download Telegram
2019 йил 08 ноябр куни соат 9:00 дан 17:00га қадар Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тармоқларда таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Бухоро шаҳар Чорбахоса МФЙ, Мушфиқий кўчаси, Гулистон МФЙ, Янгиобод МФЙ ҳудудларининг айрим кўчаларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдирамиз. Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз. "Бухоро ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.
Forwarded from MINENERGY.UZ
Бугун 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг 450 МВт қувватга эга электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергоблогида газ фильтрларини тозалаш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, республикамизнинг айрим ҳудудларида бугун, 8 ноябрь куни соат 24:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Forwarded from MINENERGY.UZ
Сегодня, 8 ноября до 24:00 часов ночи в некоторых регионах республики будет происходить временное отключение электроэнергии.

В энергоблоке «Талимаржанской теплоэлектростанции» (ТЭС), мощностью производства 450 МВт электроэнергии, проводятся ремонтные работы по очистке газовых фильтров.

В этой связи, в некоторых регионах республики сегодня, 8 ноября до 24:00 часов ночи будет происходить временное отключение электроэнергии.

Приносим свои извинения за доставленные неудобства.

Пресс-служба Министерства энергетики.
Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги вақтинча узилишлар бўйича изоҳ берди

👉 https://kun.uz/30040952

Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Hurmatli obunachilar, biz sizni dushanbada, 11 noyabr kuni O'zbekiston Respublikasi energiya tejamkor uskunalari savdosi yarmarkasida, shuningdek, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-4422-sonli Qaroriga va "Sanoat korxonalarining energiya samaradorligini oshirish" loyihasoga bag'ishlangan davra suhbatida kutamiz.
Tadbir Toshkent shahar Hokimiyatida soat 9.00 dan 12.00 gacha bo'lib o'tadi.

Savollaringiz bo'lsa, telefonlar:
+99871 232 64 97, +99871 232 64 71,
+99871 232 04 19 (459), +99871 232 04 19 (342).
____________

Уважаемые подписчики, ждём вас в понедельник, 11 ноября, на ярмарке продаж энергоэффективного оборудования Республики Узбекистан, а также на круглом столе, посвященном Постановлению Президента Республики Узбекистан №ПП-4422 и Проекту "Повышение энергоэффективности промышленных предприятий".
Мероприятие будет проходить в Хокимияте города Ташкент с 9.00 до 12.00.

Если у вас есть вопросы, обращайтесь по номерам:
+99871 232 64 97, +99871 232 64 71,
+99871 232 04 19 (459), +99871 232 04 19 (342).
От участника

Здравствуй опубликуйте пожалуйста мою жалобу. Мы живём по улице Алпомиш 6/2 уже третие сутки играются с напряжением от этого в квартире свет играет как цветомузыка на дискотеке, от этого перегорела техника в квартире ( хорошо что не вся).КТО БУДЕТ ОТВЕЧАТЬ ЗА ЭТО😡😡😡😡😡😡😡😡 .Почему такое беззалаберное отношение к людям которые во время оплачивают все услуги электроэнергии. Не смотря на то что поставив счётчики отключают свет за задолженность за 1000 сум не могут проконтролировать то что происходит такая без ответсвенность в нашем районе . Много раз звонила Бухпс и Начальнику гор Света они либо не отвечают либо футболят либо игнорируют звонки .😡😡😡😡 Примите пожалуйста меры иначе мы всем районом будем писать жалобу в Ташкент!

👇 Всё лучшее здесь
https://t.me/joinchat/AAAAAEIgoLKekYFt4tPRig
АСКУЭ ТИЗИМИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

АСКУЭ тизими жорий этилгач қуйидаги ижобий натижаларга эришилиши таъминланади:
Истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари масофадан туриб бошқарилиши ва назорат қилиш тизими ишга туширилгач, электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчиларга бир қатор афзалликлар ҳамда қулайликлар яратилади, етказиб берилган электр энергияси тўловларини йиғишдаги муаммолар ҳал этилади яъни, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ эвазига амалга оширилганлиги сабабли, таъминотчи корхона ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги ноаниқ қарздорлик масаласи ўз ечимини топади, трансформатор пунктларидан оқиб ўтаётган электр энергияси ва техник йўқотишларнинг реал вақтдаги миқдорини аниқлаш ҳамда ушбу тизим онлайн режимида ишлаши билан бирга истеъмолчиларда ўрнатилган кўп тарифли, ўта сезувчан “КАIFA” русумли электр ҳисоблагичлар ёрдамида ҳар 30 дақиқада маълумотларни етказиб, хотирасида тўплаш имконияти мавжуд ва ушбу русумдаги электр ҳисоблагичларнинг ишлаш диапазони 154- 264Vни ташкил этиб, тармоқларда авария ҳолатлари содир бўлиб, юқори кучланиш пайдо бўлганда истеъмолчиларнинг маиший электр жихозларини ҳимоя қилиш ҳамда истеъмолчи қайта тикланувчи электр манбаига эга бўлган тақдирда ўз эҳтиёжидан ортиқ энергиясини умумий тизимга юбориб, уни ҳисоб-китоб қилиш хусусиятига эга.
АСКУЭ тизимига уланадиган электр ҳисоблагичлар барча турдаги истеъмолчиларга корхона ходимлари томонидан мутлақо бепул ўрнатиб берилади ва ўн йил муддатдан сўнг таъминотчи корхона маблағлари ҳисобига давлат қиёслов кўригидан ўтказиб берилиши белгиланган (олдинги электр ҳисоблагичларда бу муддат тўрт йил қилиб белгиланган ҳамда барча харажатлар истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига давлат қиёслов кўригидан ўтказилиши кўрсатиб ўтилган). Ушбу тизим ишга туширилмасдан олдин ҳисобот ойининг якуни билан қарздор истеъмолчиларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, тармоқдан ажратиш учун ўчириш гурухларига берилиб, гурухлар томонидан техник ва ташкилий тадбирлар бажарилиб, жойларда ўчириш ишлари амалга оширилар, ушбу ишларни бажаришда ходимларнинг вақти, транспорт, ёқилғи мойлаш харажатларининг сарф бўлиши ва шу билан бирга ушбу тармоққа уланган, олдиндан тўлови мавжуд истеъмолчиларга ҳам вақтинчалик электр энергияси етказиб беришда узилишлар содир бўлиб, бундай ҳолатлар эса истеъмолчиларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлар эди. Тизимга уланган барча истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари доимий назоратда бўлиб, баланс қиймати “нол” суммадан кам бўлган тақдирда тизим орқали автоматик равишда, якка тартибда, қисқа муддатда электр энергиясидан қарздорлиги сабабли тармоқдан ажратилади ҳамда истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг электр энергияси таъминоти тез фурсатда қайта тикланади.
Истеъмолчилар фойдаланган электр энергияси миқдори, тўланган маблағ, сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилиши, аварияли ҳамда режали ўчиришлар ўғрисидаги маълумотларни қўл телефонларига юбориладиган СМС хабарномалар орқали билиб олиш имкониятлари мавжуд.


“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати
Бухоро вилояти ҳудудида электр таъминоти бўйича муаммоларни зудлик билан бартараф қилиш, истеъмолчиларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида, Бухоро шахар ЭТКда (0365) 225-72-31 рақамли, АСКУЭ (Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматик тизими) бўлимида (0365) 225-39-37 рақамли ҳамда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда (0365) 225-43-88 рақамли ишонч телефонлари ўрнатилган бўлиб, малакали мутахассислардан туну-кун навбатчиликлар ташкил қилинган.
13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

“Навоий иссиқлик электр станцияси”нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди. Ушбу буғ-газ қурилмасини пудрадчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

Ушбу буғ-газ қурилмасида Республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тахминан 6 фоизини ташкил этади. Шуни инобатга олиб, энерготизим барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш учун баъзи ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Каналга қўшилинг:👉
@minenergy_uz
2019 йил 19 ноябр куни соат 9:00 дан 17:00га қадар Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тармоқларда таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Бухоро шаҳар Отбозор МФЙ ҳудудларининг айрим кўчаларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдирамиз. Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз. "Бухоро ҲЭТК" АЖ маъмурияти.
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш, янги замонавий электр ҳисолагичлар ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
2019 йил 02 декабр куни Бухоро туманининг 371, 374, 215, 302, 719, 332, 381, 581, 378, 298, 428, 366, 325, 324, 399, 338, 272, 186, 386, 19 ва 383 – сонли трансформатор пунктлари орқали электр энергия билан таъминланган “Ёбихона”, “Кўчкисафед”, “Янги Обод”, “Кулонхона”, “Тикончи” “Кўна Мачит”, “Юрунболо”, “Работ”, “Тор-тор маҳалла”, “Сарханг”, “Чорбакр посёлкаси”, “Маданият дала ҳовлилар”, “Тўтиқуш”, “Деҳожи”, “Соҳибкор”, “Дехча”, “Янгиобод”, “Шергирон” ва “Маданият” МФЙлари ҳудудларида “Бухоро ҲЭТК” АЖ ишчи гуруҳи томонидан электр ҳисоблагичларни замонавий электр ҳисоблагичларга алмаштириш ишлари бажарилаётганлиги сабабли, ходимларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, иш бажарилаётган ҳудудларда соат 17:00га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирамиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
“БУХОРО ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш, янги замонавий электр ҳисолагичлар ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
2019 йил 02 - 04 декабр кунлари Жондор туманининг “Қароли”, “Янгиобод”, “Мирзаён”, “Занги”, “Хўжаҳайрон”, “Дарвеши”, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида “Бухоро ҲЭТК” АЖ ишчи гуруҳи томонидан электр ҳисоблагичларни замонавий электр ҳисоблагичларга алмаштириш ишлари бажарилаётганлиги сабабли, ходимларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, иш бажарилаётган ҳудудларда соат 17:00га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирамиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш, янги замонавий электр ҳисолагичлар ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
2019 йил 03 – 04 декабр кунлари Бухоро туманининг “Маданият работ” “Кўчкисафед”, “Работикалмоқ”, “Тўтиқуш”, “Кулонхона” ҳамда “Сўфикоргар” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида “Бухоро ҲЭТК” АЖ ишчи гуруҳи томонидан электр ҳисоблагичларни замонавий электр ҳисоблагичларга алмаштириш ишлари бажарилаётганлиги сабабли, ходимларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, иш бажарилаётган ҳудудларда соат 17:00га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти