Бургут
40.5K subscribers
7.93K photos
4.61K videos
13 files
1.95K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардоба 2: Россиядаги сув омборнинг емирилишида айбдор — кемирувчилар!

Сўнгги кунларда Россиянинг Оренбург вилоятида сув тошқинлари рўй бермоқда. Бунга Орскдаги сув омборини ёрилиши сабаб бўлган. Қурилганига атига 10 йил бўлган ва 1 млрд рубль сарфланган сув омборининг ёрилиши натижасида минглаб уйлар сув остида қолди.

Куни кеча сув омборни қурган қурувчи бунда бош айбдор кемирувчилар эканлигини маълум қилган. Унинг фикрича айнан кемирувчилар томонидан ўйилган тешик сув омбори деворини ёрилишига олиб келган.

Сардоба сув омбори бузилганида бунга лаққа балиқларни айбдор қилган амалдорлар "лайк" босадиган хабар экан.

P.S. Тез орада Россия марказий тергов қўмитаси ушбу кемирувчиларни топиб, уларни "украиналик агентлар" деб атаб қолишса, ҳеч ҳам ҳайрон қолмаймиз.

@burgutuzb
Эртага, 10 – апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйибди.

@burgutuzb
Аҳвол шу даражадаки, UzAM ўзининг энг арзон моделини ҳам сота олмаяпти.

Расмий сайтда Labo моделига шартнома яна очилди.

@burgutuzb
Рамазон ҳайити муносабати билан 9 апрель соат 17:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати 24 соатга бутунлай тақиқланади.

@burgutuzb
Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи «Иржар – Дўстлик – Жиззах» йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади.

@burgutuzb
ИШИД бугун ва эртага бўлиб ўтадиган футбол ўйинлари вақтида теракт уюштирмоқчи

Ислом Давлати террорчилик ташкилоти бугун ва эртага бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси ўйинлари вақтида теракт амалга ошириши билан таҳдид қилиб тармоққа сурат жойлади.

@burgutuzb
Эртага байрам, бугун эса ҳамма байрам олди вилоятларга йўлга чиқмоқда. Натижада Тошкентдан чиқиш йўлларида даҳшатли тирбандликлар юзага келмоқда.

Айни вақтда Тошкентдан воҳага чиқиб кетиш йўлининг ҳолати.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахликларга мазза, энди Counter Strike вип бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев киберспорт аренасини очилишига ташриф буюрибди. Бошқа шаҳарларда ҳам очилсин, профессионал компларда мазза қилиб conter strike ўйнайлик :))

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди АҚШга Мексика борадиганларга бошпана берилмайдими?

Uzbekistan's Club жамоаси ва "Uzum" миллий рақамли экотизими ҳамкорлигида йўлга қўйилган “Oʻzbekistonlik. Podcast” лойиҳасида навбатдаги суҳбат АҚШ ва Канадага иммиграция мавзусида бўлибди. Подкаст меҳмонлари – иммиграция масалалари бўйича адвокат, Канададаги Sobirovs Law Firm раҳбари Раҳмад Собиров ҳамда АҚШдаги Langar Law Firm раҳбари Миракмал Ниязматов.

Чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга энди нима бўлади? Америка орзусида юрганлар учун жуда керакли, билиш зарур бўлган маълумотлар берилган. Эшитиб, хулоса қилишга арзийди. Подкастни Apple Music, Яндекс Музыка, Amazon, Spotify каби оммабоп аудиоплатформаларда эшитиш ва лойиҳанинг ҳамкор телеканалларида томоша қилиш мумкин.

@burgutuzb
Тошкентдан водийга чиқиб кетишда, Роҳат айланмасига етмасдан ҳам даҳшатли тирбандлик кузатилмоқда.

@burgutuzb
Отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган мошинювар псевдоблогер кибрланишда давом этмоқда.

Итнинг кейинги оёғи дея халқни ҳақорат қилган нусха ҳаттоки кечирим сўраш нияти йўқлигини маълум қилди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagram тармоғидаги ноодатий чиқишлари билан машҳур, эълонлар бўйича блогер Рустам Қосимов вафот этибди. Айтишларича, автоҳалокатга учраган.

@burgutuzb
Рамазон Ҳайити муборак, азизлар!

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сўқоқ» ёки «Қизилтоғ» каби манзилларга ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқаролар диққатига!

Дам олиш кунларида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ҳақиқий мотивация манбаи!

Жисмоний имконияти чекланган бўлсада ҳаракат қилаётган Зуҳра Ҳасанова. Уни ҳаттоки Саида Мирзиёева ҳам эътироф этибди.

Соппа-соғ бўла туриб, ишламай юрган танишларга юбориб қўйинг.

@Burgutuzb
Тошкентда Lacetti йўл иншоотига бориб урилди

9 апрель куни соат 22:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси иккинчи даражали йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. 20 ёшли ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

@burgutuzb
BYD компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери 16 апрелдан BYD Song Pro гибрид модели сотувини бошлайди.

Хитойда ушбу моделнинг нархи 15 минг доллардан бошланади. Энг қиммат комплектацияси 19300 доллар. Бизда қандай нархдан сотилиши қизиқ.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мошинювар ниҳоят узр сўраб чиқибди.

Лекин, ҳалигача, фикри хатолигини тан олмаган. Ўзи тўғри деб ҳисоблаган гапни нотўғри етказиб бергани учун кечирим сўрармиш.

«Аслида 100 фоиз правман, фақат обуначиларим тинимсиз камайиб кетяпти, сўрамасам бўлмаскан», демаптиям...

Бунча кибр қаердан?

@burgutuzb
АҚШ Исроилни Эрондан келадиган ракета зарбаларидан огоҳлантирмоқда — Bloomberg

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эрон Исроилга ҳужум қилишини шунчаки вақт масаласи деб ҳисобламоқда.

Эрон барибир Исроилга ҳужум қилади ва буни ракета ва дронлар орқали қилади, деб ёзади нашр.

@burgutuzb