Burchak | Rasmiy kanal
304K subscribers
23.5K photos
18.8K videos
65 files
14K links
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроилнинг Нетания шаҳрида сув тошқинлари кузатилмоқда.

Қайиқда сузган яҳудий видеоси тармоқларда машҳурликка эришди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏52👍92🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг энг бўйи узун ва калта эркаклари учрашди...

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏92🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IBA Халоковнинг қулоғини тишлаб олган боксчини жазоламади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифаси финал жангда Абдумалик Халоков ва Всеволод Шумков ўртасида юзага келган баҳсли ҳолат бўйича расмий қарор қабул қилди. Эпизод экспертлар томонидан атрофлича ўрганилиб, мусобақа натижаси ўзгаришсиз қолдирилиши маълум қилинди.

Манбага кўра, ўша вазиятда Шумковнинг оғзи Халоковнинг қулоғига “тасодифан” тегиб кетгани кузатилган ва бу жанг жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Ҳақам ҳам вазиятни тўлиқ кўргани, аралашувга ҳожат бўлмаганини таъкидлаган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣35😡5🤯43🤬2😁1
НАТОга аъзо давлат Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда

Норвегияда Россия билан чегарадош ҳудудларда фуқароларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролик ҳимояси бошқармаси маълумотига кўра, Россияга яқинлиги сабабли хавфли деб ҳисобланган ҳудудлар баҳоланмоқда.

Тромсё, Финнмарк ва Сёр-Варангер муниципалитетлари эҳтимолий эвакуацияга тайёргарликни аллақачон бошлаган. Аввалроқ Норвегия Қуролли кучлари қўмондони Қутб шимолида урушга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган эди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
2👎2👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Нетаняҳу:

"Биз Эрон яқинда машқлар ўтказганини биламиз. Биз буни кузатиб бормоқдамиз ва зарур тайёргарликларни кўрмоқдамиз. Лекин мен бу ерда Эронга аниқ етказмоқчиман: Исроилга қарши ҳар қандай ҳаракат жуда кескин жавоб билан кутиб олинади"

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣42😡132👎2😱1
❗️🇹🇷 Туркия — бу янги Эрон ва у кейинги Ғазо бўладиThe Jersualem Post

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬37🤣52👎1
🇩🇰🇺🇸 Гренландиядан қўлингни торт - Дания ТИВ

Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен АҚШ президенти Доналд Трампни Гренландиядан «қўлини тортишга» чақирди ва Американинг оролга ҳужуми бутун қиролликка ҳужум сифатида қабул қилинишини таъкидлади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
23👍6👏3🤣2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🌨❄️ Қашқадарёда салкам 2 метр қор ёғибди.

Бунча қор Қамаши тумани Майданакда ёғган. Қорни баландлиги машина билан тенг.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏204😱2
UzAuto янгиланган Chevrolet Traverse моделини сотувга чиқарибди. Тавсия этилган чакана нархи 795 млн сўм экан.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣15👎82
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистонда дрифт қилмоқчи бўлган ҳайдовчи Янги йил арчасини машинасида уриб ағдарди

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣56👍83👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾Асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари қўмондони янги ҳукуматга қарши баёнот билан чиқди. У, агар раҳбарият рухсат берса, бир неча соат ичида Дамашққа кириб боришларини таъкидлади. Қўмондоннинг бу баёноти Сурия армияси ҳамда СДФ кеча Халаб яқинида қуролли низога борганидан сўнг янгради.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬71🤣1
🇰🇿🇺🇿 Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбод қамалди

Туркистон вилояти Тўртқўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўраланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансli жиноят иши бўйича суд якуний ҳукмни чиқарди. Айбланувчига энг оғир жазо — умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 млн тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация тўлаши шарт.

Жиноят жорий йил июнь ойида содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уни қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬36👍5😱42🔥2😢2👏1
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди

Туркияда сешанба куни кечқурун бортида Ливия армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт Анқарадан ҳавога кўтарилганидан кўп вақт ўтмай ҳалокатга учради. Ливия миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба унинг ўлимини тасдиқлаган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👎52😱2
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди

Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади:

◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш;

◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш;

◾️ Хавфсизлик кафолатлари;

◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши;

◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади;

◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди;

◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади;

◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади;

◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган;

◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради;

◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади;

◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув;

◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади;

◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин;

◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади;

◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади;

◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади;

◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади;

◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади;

◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19🤣9👍6😱1😡1
🇷🇺🇦🇿 Путин Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади

“Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумеътироф этилган ютуқларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда”, дейилади Путиннинг табрик телеграммасида.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏96🤣4
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди

Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
8👏6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Ҳарбий-сиёсий таҳлил бюросининг маълумотларига кўра, Қўшма ҳарбий операциялар давомида Тор ҳаво мудофааси тизимлари томонидан камида 3 миллион нишон уриб туширилган.

Йўқ қилинган нишонлар орасида самолётлар, вертолётлар, круиз ракеталари, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ўқ-дорилар, жумладан, HIMARS ва ATACMS ракеталари, шунингдек, турли хил учувчисиз учиш аппаратлари мавжуд.

Тор-М2 бир вақтнинг ўзида 32 км гача бўлган масофада 48 тагача нишонни аниқлай олади, уларни таҳдид даражаси бўйича саралайди ва энг хавфли 10 тасини кузатиб боради. Тўрттагача ҳаво ҳужуми қуроллари - круиз ракеталаридан тортиб дронларгача - бир вақтнинг ўзида 16 км дан ортиқ масофада ва 10 метрдан 12 км гача баландликда ишлатилиши мумкин.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏61👍1👎1
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ

Вазирликка кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун республика бўйича ҳар куни 4 617 нафар ИИО ходими 3 мингдан ортиқ патруллик йўналишларида хизмат олиб борган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
2😢2👎1🤔1
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди

Сўнгги маълумотларга кўра:
💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди;
💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди.

📊 Йил давомида нарх ўзгариши:
Олтин: +72%;
Кумуш: деярли +150%.

Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
1👏1