Burchak | Rasmiy kanal
311K subscribers
23.4K photos
18.7K videos
65 files
13.9K links
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Download Telegram
🇮🇳🇷🇺 Ҳиндистонлик мигрантлар Россия кўчаларини ободонлаштиришни бошлади

Санкт-Петербург кўчаларида Ҳиндистондан келган 17 нафар ишчи йўлакларни тозаламоқда. Уларнинг ётоқхонаси, овқати, транспорти ва маоши (100 минг рубл) компания томонидан таъминланган.

Россия ОАВга кўра, лойиҳа ҳозирча синов тарзида амалга оширилмоқда, лекин ишчилар юқори самарадорлик кўрсатмоқда ва уни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣19👏153👎1🤔1
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин бутун Украинани эгаллаш ва Европанинг илгари СССР таркибига кирган айрим ҳудудларини Россияга қўшиб олишни истайди - Reuters

"Россия президенти фақатгина Украинани назорат қилиш билан чекланмай, илгари СССР таркибида бўлган Европа давлатлари ҳудудларини ҳам босиб олишни хоҳлайди", дея ёзади Reuters агентлиги.

Россия президенти матбуот котиби Песков эса Reutersнинг Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истаётгани ҳақидаги хабари мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маьлум қилган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍13🤣83👎2😡2
🚫 Coca-Cola Европадан ичимликларини қайтариб оляпти.

Сабаб: таркибида хлорат меъёрдан юқори аниқланган.
Хлорат сувни дезинфекция қилиш жараёнида ҳосил бўлиши мумкин.
❗️Бу модда соғлиқ учун зарарли, айниқса қалқонсимон без, болалар ва чақалоқлар учун хавфли.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬10👍87
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон хакери Дональд Трамп аккаунтини бузди

Эрон манбаларига кўра, хакер Фатима Садикиян АҚШнинг энг хавфли рақамли платформаларидан бирига киришга муваффақ бўлган.

У Трамп аккаунтида Эрон байроғини кўтарган, бу у қилган ишининг амалий жиҳатини янада ошкор қилди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
33👍19👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп АҚШдаги иқтисодий вазият ўрнига рафиқаси Меланиянинг ички кийимлари ҳақида гапириб берди

Кўп минг кишилик митингда Трамп иқтисодиёт ҳақида гапиришни режалаштирган эди, лекин ФБР томонидан ўтказилган тинтув ҳақидаги эпизод туфайли у агентлар Меланиянинг шкафини, ҳатто унинг "ички кийимларини" (трусик) қандай текширганини батафсил айтиб ўтди.

Сўнгра у майда тафсилотларга ўтди. Унинг сўзларига кўра, Мелания Трамп жуда тартибли аёл, унинг "баъзан шимчалар деб ҳам аталадиган" ички кийимлари ҳар доим мукаммал тарзда тахланган бўлади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣44😡7😁62
Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди

Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.

Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏256
❗️🇮🇱🇵🇸 Исроил Ғарбий Соҳилда кўчманчи яҳудийлар учун 19 та янги аҳоли турар-жой пунктининг қурилишини тасдиқлади

Ушбу қарор халқаро танқидларни келтириб чиқармоқда, сабаби бу ҳаракатлар икки давлатли ечимнинг амалга оширилишига бўлган уринишларга қарши ҳисобланади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬48😡41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇷🇺🇹🇯 Путин мактабда Тожикистонлик бўлган боланинг ҳалок бўлиши муносабати билан Имомали Раҳмонга таъзия билдирди, Россия президенти айбдорлар жазоланишини ваъда қилди

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏4010🤔7🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияда ҳам мактаб ўқувчиси ўз директорини отиб ташлади

Мерсин шаҳрида 12 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси мактаб ҳовлисида 39 ёшли директорига милтиқдан ўқ узган. Директор оғир жароҳат олган ва аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Вояга етмаган ўқувчи қўлга олинган, унинг отаси ҳам ҳибсга олинган. Мактабда дарслар тўхтатилган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡301😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇺🇸 АҚШда дўконлардан нарса ўғирлашнинг янги усули кашф этилди.

Фирибгарлар ташлаб юборилган чеклардан фойдаланадилар: улар савдо майдончасига кириб, чекдаги рўйхатдан нарсаларни йиғиб олишади ва чиқишда хавфсизлик ходимларига кўрсатишади. Ходимлар тўловни текшираётган бир пайтда, "харидор" аравача тўла товарлар билан жуфтакни ростлашга муваффақ бўлади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7😡74🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Ассалому Алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин 🌬

🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇸🇾 Сурия, Ҳалаб шаҳрида жиддий кескинлашувлар бошланди

Янги режим қўшинлари АҚШ назоратидаги "Сурия демократик кучлари" бўлинмалари билан жанг бошлагани айтилмоқда


INSTAGRAM | TELEGRAM
🤔82👏1
🇸🇾Сурия ҳукумати ва СДФ ўртасидаги тўқнашувлар кучайишда давом этмоқда

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡62👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇹🇷🇸🇾 Туркия ҳам қўшилди

Турк кучлари Ҳалаб яқинидаги Курдларга зарба беришни бошлади


INSTAGRAM | TELEGRAM
8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇸🇾 Сурия араб қабилалари етакчилари СДФга қарши сафарбар бўлишга тайёр эканини билдириб, уни Ҳалабда тинч аҳолига ҳужум қилишда айблади ва Сурия давлатига содиқлигини эълон қилди:

"Биз давлатимиз билан бирга туриб, босқинчиликни тўхтатиш ва террорчи СДФ милицияларини тор-мор этишга тўлиқ тайёр эканимизни эълон қиламиз.

Биз жонимизни ва борлиғимизни фидо қилишга тайёрмиз… Сурия давлати бутун Сурия ҳудуди устидан назоратни тиклагунча.

СДФга жавоб — эшитадиганларингиз эмас, кўрадиганларингиз бўлади"


INSTAGRAM | TELEGRAM
16🔥7👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇸🇾 СДФ амалдаги ҳукуматга қарши барча кучларини сафарбар қилгани айтилмоқда

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣1
❗️🇸🇾 СДФ (Сурия демократик кучлари) Ҳалабга ҳужумидан сўнг, амалдаги ҳукумат фуқароларини ҳавфсиз жойларга эвакуация қилишни бошлаганини ҳабар бермоқда

INSTAGRAM | TELEGRAM
3👏1